Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т


Ўтлоқи саз шўрхокларнинг кимёвий таркиби %


Download 1.71 Mb.
bet18/62
Sana17.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1524932
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   62
Bog'liq
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.

Ўтлоқи саз шўрхокларнинг кимёвий таркиби %




Чуқур-лик, см

Қу-руқ колдиқ



Са



Mg



Na

Cl




S



Au
10-7



Mo
10-4



Cd
10-3



La
10-3



Sm
10-3



Sr

1-3

4,26

0,24

0,62

0,28

1,63

0,57

0,080

3,50

6,8

20,6

8,5

0,076

3-30

2,63

0,25

0,25

0,30

0,36

0,57

0,070

3,30

6,2

18,8

6,7

0,057

30-49

2,16

0,23

0,15

0,20

0,11

0,57

0,060

2,80

6,1

8,9

6,7

0,087

49-92

1,76

0,26

0,14

0,15

0,22

0,37

0,70

2,90

6,1

20,1

5,5

0,071

92-130

3,13

0.31

0,44

0,57

0,21

0,57

0,010

2,80

0,9

15,5

5,5

0,079

130-150

2,39

0,25

0,15

0,78

1,16

0,57

0,060

2,80

0,8

14,2

6,5

0,057

200-250

2,97

0,23

0,36

0,50

0,62

0,57

0,008

1,90

1,20

10,1

7,7

0,062

370-390

2,41

0,28

0,30

0,36

0,88

0,27

0,005

2,10

4,8

9,,8

7,0

0,057

Албатта анализ натижасида келтирилган маълумотлар тўлиқ эмас, балки уни бошқа элементлар билан ҳам тўлдириши мумкин. Тупроқлар таркибидаги элементлар ассоциациялари уларнинг, яъни тупроқларнинг типи, типчаси, кўриниши ва бошқаларга боғлиқ.
Тупроқ таркибидаги элементлар миқдорини Орлов қуйидаги гуруҳларга бўлади.
1. Кремний ва кислороддан иборат бўлиб, биргаликда улар тупроқни 80-90% гача миқдорини ташкил қилишлари мумкин, яъни тупроқ массасини бир неча фоиздан 90% гачаси Si02 дан иборат бўлиши мумкин. Бу гуруҳга кремнийли бирикмалар гуруҳи деб ном бериш мумкин.
2. Алюминий, темир, кальций, натрий, углерод гуруҳи бўлиб булар 0,1% дан бошлаб бир неча фойизгача бўлиши мумкин.
3. Титан, марганец, азот, фосфор, олтингугурт, водород гуруҳи бўлиб булар макроэлементлардан микроэлементларга ўтувчи гуруҳни ташкил қилади.
Микро ва ультромикроэлементлар гуруҳи бўлиб, булар 10-3-10-1% миқдорда бўлади. Буларга Ва, Sr, B, Rb, Cu, V, Cr, Ni, Co, Li, Mo, Cs, Se ва бошқалар киради. Бу бўлиниш нисбий бўлиб, бунда биринчи ва иккинчи гуруҳ элементларига типик макроэлементлар дейилади.
Нисбийлигининг исботи тариқасида темир билан магнийни келтиришимиз мумкин. Булар тупроқда типик макроэлемент, лекин ўсимлик таркибидаги хлорофилда (Mg) қон таркибидаги гемоглобинда (Fe) микроэлемент ва бошқа шунга ўхшаш мисоллар келтириш мумкин. Ечимига қараб бошқа тасниф ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан: В.М.Гольдшмидт (1924) таснифи.
Бу таснифга кўра барча элементлар 4 гуруҳга бирлашади.
1. Литофил элементлар. Буларга Si, Ti, S, P, F, Cl, Al, Se, Na, K, Ca, Mg ва бошқа жами 51 элемент киради. Булар биосферада оксидларни, гидроксидларни, кислородли кислоталар тузларини ҳосил қилади.
2. Халькофил элементлар. Cu, Zn, Pb, Ag, Cd, Mn, Fe ва бошқалар бўлиб, булар олтингугурт билан кўпроқ бирикмалар ҳосил қилади.
3. Сидерефиллер. Булар Fe, Co, P, C, Pt, Au, Sn, Mo бўлиб, темир билан қотишмалар ҳосил қилади.
4. Атмофиллер. N, H, C, 0, He, No, Ar, Kr, Xe, Cl, Br, J бўлиб ер атмосферасининг асосий қисмини ташкил қилади. Гольдшмидт таснифи геокимёвий бўлиб, ундан тупроқ кимёсида фойдаланиш нисбатан қийин.
Тупроқшунослик ва тупроқ кимёси учун катта аҳамиятга эга бўлган тасниф А.И.Перельман томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, бунда элементлар иккига фаол ва суст (пассив) гуруҳга бўлинади.

  1. Ҳаво мигрантлари.

  2. Сув мигрантлари.

Ҳаво мигрантлари ўз навбатида иккига фаол ва пассив ҳаво мигрантларига бўлинади. Фаол мигрантлар биосферада кимёвий бирикмалар ҳосил қила олади (0,H,C,N,J).
Сув мигрантлари бир неча гуруҳчаларга бўлинади. Бунда уларнинг оксидланиш - қайтарилишдаги иштироки, ҳаракатчанлиги, водород сульфид иштирокидаги ҳаракатчанлиги ва бошқалар назарда тутилади.

  1. Ҳаракатчан ва жуда ҳаракатчан элементлар-Cl, Br, S,Ca, Na, Mg, Sr, Ra, F, B.

  2. Кучсиз ҳаракатланувчи катионлар ва анионлар - K, Ba, Rb, Li, Ra, F, B.

  3. Қайтарилувчи, гилли муҳитда ҳаракатчан элементлар- Fe, Mn, Co.

  4. Қайтарилувчи, водород сульфидли муҳитда инерт, гилли, оксидловчи муҳитда ҳаракатчан ва кучсиз ҳаракатчан-Zn, Cu, Ni, Rb, Cd

  5. Кам ҳаракатчан, кўпчилик табиий ҳолларда-Al, Ti, Cr, Bi, V ва лантаноидлар.

Перельман бу элементларнинг биофиллигига қараб уларнинг махсус қаторини тузди. Бу қаторда максимал биофилликка С, юқорига, N, H ўртачага 0, Cl, S, P, B, Br ва бошқалар қуйи (паст) Fe, Al лар тўғри келади. Бу хусусият ўсимликларнинг биологик сингдириш коэффицентини аниқлашда, уни ҳисоблашда қўл келади. Бу бўлинишлар ҳам нисбий бўлиб, улар тупроқ кимёси, тупроқ-генетик хусусиятлари, уларни ўрганишни чуқурлаштириш учун янада мукаммалаштиришга муҳтож. Масалан тупроқ кесмасида элементларнинг миграция қобилияти, миграция жараёни, механизими ва бошқалар турли тупроқ шароитида ўрганилишга муҳтож бўлган муаммолардан ҳисобланади. Бу ўринда педоморф элементлар гуруҳига алоҳида эътибор берилиши лозим. Улар тупроқ профилини асосини ташкил қилади.


5-маъруза

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling