Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т


Download 1.71 Mb.
bet14/62
Sana17.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1524932
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   62
Bog'liq
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.

Оксид



Элементлар

Коэффи циент



Нисбат

Элемент лар нисбати

Коэффи циент

Si02

Si

0,468

Si02 : Al203

Si : Al

0,88

Al203

Al

0,529

Si02 : Fe203

Si : Fe

0,67

Fe20

Fe

0,699

Si02 : Са0

Si : Са

0,65

Mn0

Mn

0,774

Si02 : Mg0

Si : Mg

0,77

Ca0

Ca

0,715

Si02 : K20

Si : K

0,56

Mg0

Mg

0,603

Si02 : Na20

Si : Na

0,63

S03

S

0,400










P205

P

0,436










K20

K

0,830










Na20

Na

0,742










Булардан ташқари, ҳар хил графикларда, доираларда ва бошқа шаклларда берилган маълумотларни хоҳ у атом ҳолида, хоҳ молекула ҳолида, фоизда бўлишини кўрсатиш мумкин.


Тупроқларнинг элемент ва модда таркиби

Тупроқ ҳосил бўлиши кимёвий реакциялар ва жараёнларни кўпчилигини бирданига ёки кетма-кет содир бўлиши билан боғлиқ бўлиб бу соҳада аниқ ва бир бутун бу жараённи тўла-тўкис характерлайдиган бир тизимга ғоя йўқ.


Дастлабки энг яқин тупроқ-кимёвий жараёнлар қаторига қуйидагиларни келтириш мумкин.
1.Тупроқнинг органик ва минерал компонентларини трансформация жараёни.

  1. Кимёвий моддалар ва элементларнинг миграция жараёни.

  2. Тупроқ профилини ёки алоҳида қатламини шакллантирувчи хусусий жараёнлар.

Бу бўлинишлар нисбий бўлиб ҳар хил ҳодисаларни ўз ичига олади, жумладан, трансформация жараёни ўз навбатида парчаланишга алоқадор кимёвий реакциялар, синтез, минералларнинг нураши, эриш реакцияларини, оксидланиш-қайтарилиш, органик моддалар минерализацияси, гуммификацияси ва бошқаларни қамраб олади.
Элементлар ва моддалар миграциялари эса тупроқнинг ичида, устида содир бўладиган жараён бўлиб, эллювиал, аккумулятив, иллювиал жараёнларни ўз ичига олади.
Алоҳида қатлам ёки профилни тўлалигича шакллантирувчи индивидуал жараёнларга гилланиш, вилиш, лёссиважлар каби жараёнлар киради. Бу жараёнларнинг барчаси мураккаб бўлиб комплекс характерга эга, яъни бири билан иккинчиси боғлиқ бўлиб тупроқни кимёвий хусусий хоссаларига алоқадордир. Бу жараёнларга полихимизм, гетерогенлик, полидисперслик, органо-минерал ўзаро таъсир, тупроқ жараёнлари динамикаси, вақт ва масофада бир хил эмаслиги, жараёнларнинг ҳолатини бир хил эмаслиги, теромдинамик қайтмаслиги ва бошқалар киради.
1. Полихимизм-тупроқ ўзида элементларнинг катта қисмини сақлайди. Бу ўз навбатида хилма-хил моддалар ҳосил бўлишига олиб келади ёки моддалар таркибида бўлади. Бир хил элемент бир неча бирикмада бўлиши мумкин, бир хил бирикма эса бир неча хил кристаллик панжара кўринишида бўлиши мумкин.

  1. Гетерогенлиги ва полидисперслиги.

Тупроқ кўп фазали тизим бўлиб, фазалар орасидаги юза бир хил ёки бир текис эмас, уларнинг устида сорбция, десорбция жараёнлари содир бўлади. Сорбция ва десорбция органик ва минерал компонентлар учун характерли.
3. Органик ва минерал моддаларнинг ўзаро таъсири тупроқ учун характерли хусусият ҳисобланади. Бунинг натижасида тупроқда нафақат содда, балки мураккаб комплекс тузлар ҳам ҳосил бўлади. Тронцский бўйича органо-минерал комплекслардан адсорбцион комплекслар шаклланади. Адсорбцион комплексларга симплекслар дейилади.

  1. Тупроқ жараёнларининг динамиклиги.

Табиий тупроқлар учун суткалик мавсумий, йиллик, асрийлик ва бошқа динамикалар характерли. Ўзгаришлар тупроқда вақт ва масофада доимо бўлиб туради.
5. Масофада бир хил эмаслиги.
Бу тупроқдан ажратиб бўлмайдиган хусусият бўлиб, бошланғич тупроқ ҳосил қилувчи омилларни бир хил эмаслигидан келиб чиқади. Бу хилма-хиллик тупроқ ҳосил қилувчи омилларнинг хоссалари билан бирга ўзгариб боради.
6. Термодинамик қайтмаслиги ва ҳолатининг бир хил эмаслиги.
Тупроқ очиқ термодинамик тизим бўлиб, у орқали доимий равишда энергия оқими ўтиб туради, бу ўз навбатида мувозанат ҳолатини сақлаб туради. Бу тупроқдаги кимёвий жараён кинетикасига таъсир қилиб уни тезлаштириши ёки секинлаштириши мумкин. Тупроқдаги барча жараёнларни тушуниш учун унинг элемент ва бирикмалар (моддалар) таркибини билиш мақсадга мувофиқ.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling