Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т
Тупроқларнинг нур қайтариш коэффиценти
Download 1.71 Mb.
|
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тебраниш чегаралари
- Кимёвий таркибнинг кўрсатиш йўллари
Тупроқларнинг нур қайтариш коэффиценти
Кимёвий таркибнинг кўрсатиш йўллари Энг қулай ва кўп тарқалган ҳисоблаш ҳамда кўрсатиш йўлларидан бири бу ялпи анализ натижаларини оксид формаларида ва фоизларда бериш ҳисобланади. Одатда тупроқни тўла ялпи анализида қуйидаги оксидлар аниқланиб ҳисобланади. Буларга Si02, Al203, Si02, Na20, K20, Mn0, Ca0, Mg0, P205 ва бошқалар киради. Бу усулнинг қулай томони унда анализ натижалари тез ва осон текширилади. Бунда барча оксидларнинг суммаси 100% га яқин келиши керак, хатолик эса 1-5% бўлиши талаб этилади. Бу текшириш нисбатан шартли, чунки ҳамма тупроқларда, ҳамма вақт ҳам, металлар кислород билан юқори валентли формада бирикмайди. Баъзи ҳолатларда эса металлар сульфидлар ҳолида бўлиши мумкин. Бундай металларга темир, марганецни киритиш мумкин. Шуларга қарамасдан бу усул қулай бўлганлиги учун кўпчилик тупроқларга қўлласа бўлади. Лекин оксидлар шаклида ва фоизларда берилганда қатор камчиликларга йўл қўйилади. Бунда кўрсатилган оксидлар реал шу формада бўлмайди. Фақатгина Si, Ti, Fe, Al ларнинг бир қисмигина кўрсатилган оксид формасида бўлади. Қолган оксидлар тупроқда эркин ҳолатда сақланмай бошқа бирикмалар ҳолида бўлади. Чунки улар нисбатан фаол оксидлар саналади. Оксид шакллари тупроқдаги элементлар нисбатларининг ҳақиқий ҳолатини кўрсатади, чунки оксидда кислород билан металнинг ёки метал бўлмаганларни атом миқдорлари бир хил эмас. Масалан: S03 да олтингугурт миқдори 40%, K20 да калий 83%. Мисол учун тупроқда 1,5% K20 ва 0,3% S03 аниқланган бўлса, унда S03, K20 га нисбатан беш баравар кўп. Агар элементларга ҳисобланса калий 1,25%, S эса 0,12% бўлади. Бунда К миқдори олтингугуртга нисбатан 10 баробар кўп бўлади. Демак, тупроқ таркибидаги оксидлар ундаги элементлар тўғрисида тўла тўкис маълумот бера олмайди. Нафақат элементлар, балки уларнинг нисбатлари тўғрисида ҳам аниқ маълумот бера олмайди. Кўпчилик ҳолларда фоиз миқдорида берилган элементларнинг кўрсаткичлари ҳам тўғри хулосаларга олиб келмайди. Бунга сабаб тупроқ таркибида содир бўладиган кимёвий жараёнларга атомлар, ионлар, малекулалар, бирикмалар қатнашади. Элементларнинг молекула ёки атомларини, айниқса баъзи жуфт элементлар ёки оксидларнинг нисбатларини ҳисоблаш ҳам тупроқшуносликда қўл келади, илмий тадқиқот ишларида керак бўлади. Масалан қуйидагиларнинг нисбатлари кўп аниқланади: С:Н, С:N, С:0, Si02:Al203, Si02:Fe203, Al203:Fe203. Бунда С:N, нисбатан гумусни азотга бойишини кўрсатади. Буларнинг моль нисбатларини ҳисоблаш учун анализда топилган элемент миқдори (%) шу элемент атом оғирлигича бўлиш керак. Унда С:Н нисбат учун қуйидаги формула ҳосил бўлади ва бошқаларни ҳам шу тариқа ифодалаш мумкин. Бу кўрсаткичларни бутун тупроқ, ёки бирор тупроқ қатлами, фракцияси учун ҳисоблаш мумкин. Ҳисоблашларни қулай қилиш учун Орлов коэффициентларини келтирамиз. Бу 7-жадвалда келтирилган бўлиб ундан фойдаланиш қулай. Ҳозирги кунда ҳам шундан фойдаланилади. 7-жадвал Ҳисоблаш учун зарурий коэффицентлар
Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling