Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т
Download 1.71 Mb.
|
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.
Тупроқ ранги ва кимёвий таркиби
Тупроқ рангига таъсир этувчи педоморф элементлардан C, Fe, Mn, Ca, K лар билан бир қаторда Si тупроқнинг асосий массасини ташкил қилиб, унга оққиш ранг беради. Барча дала кузатишлари тупроқнинг устки қатлами ва генетик қатламларининг рангига таянади. С.И.Тюремнов қора, қизил ва оқ ранглардан, уларнинг нисбатларидан фойдаланиб 1927 йилда тупроқ рангини характерловчи махсус гипотезани яратди. Орлов фикрича, тупроқ ва уни қатламларига ранг берувчи моддаларни тупроқ пигментлари дейиш мумкин. Тупроқларнинг асосий пигментларига углерод бирикмалари, темир, марганец, кремний ва қисман олтингугурт киради. Тупроқ пигментлари ичида углерод бирикмалари қизиқарли бўлиб улар тупроққа икки хил ранг беради. Биринчидан углеродли минерал бирикмалар айниқса карбонатлар оқ рангли бўлиб, тупроққа сингиган ёки бошқа ҳолларда, оқ доначалар, оқ доғлар ҳолида тупроққа оққиш ранг беради ёки тупроқ рангининг оқаришига сабаб бўлади. Карбонатли бўз тупроқлар мисолида буни кузатиш мумкин. Органик углерод тупроқни сариқ, сарғиш, қўнғир, қора рангини ташкил қилади. Бунга мисол тариқасида қора тупроқни олишимиз мумкин. Унда органик углерод 5% ва ундан кўп бўлади, тупроққа қора ранг беради. Гилли ва орштейн қатламларида бир текисда тарқалмаган қора рангларни эса пиролюзит, яъни Mn02 белгилайди. Шуни алоҳида фарқ қилиш керакки қора ёки деярли қора рангни тупроқда ёхуд унинг янги яралмаларида сульфидлар ҳам вужудга келтира олади. Улар қайтарувчи шароитда кўп учрайди. Энг кўп тарқалган хилма-хил, сариқ, қизил, қўнғир, яшил, деярли қора рангларни темир ва унинг бирикмалари ҳам белгилай олади. Деярли барча тупроқ ҳосил қилувчи ғовак жинслар у ёки бу даражада темир бирикмалари билан бўялган. Бу асосий ранг тупроқда сақланади. Аммо темир, унинг бирикмаларини қайта тақсимланиши ҳисобига бир жойда тўқроқ бошқа бир жойда очроқ бўлиши мумкин. Одатда капилляр чизиқ қайма устида темирли ранг яққол ажралиб туради. Тупроқ рангини аниқлашда қулай усуллардан бири тупроқнинг нур қайтариш қобилияти ҳисобланади. Тупроқ рангини ҳарактерлаш учун оддий кўз билан кўриш мумкин бўлмаган электромагнит тўлқинлардан, уларнинг тўлқин узунликлари диапазони 400 дан 750 нм оралиғидан фойдаланилади. Тупроққа тушган нур у, яъни тупроқ идеал текис эмаслиги учун ҳамма томонга ҳар хил қайтарилади, нурнинг бундай қайтарилиши, кўзгудан қайтганига нисбатан фарқли бўлгани учун диффузия дейилади. Буни қайтариш ва ёритилганлик коэффицентлари орқали аниқлаш мумкин. Қайтариш (яъни нур қайтариш) коэффиценти-r бўлади.
бунда: Ф-тупроқ юзасидан ҳамма томонга қайтарилган нур, Ф1-тушаётган нур оқими. Ёритилганлик коэффиценти, аниқ, фақат бир йўналишда қайтарилган нур оқимининг тушаётган оқимга нисбати билан ўрганадиган катталик. Одатда r график кўринишида бўлади. Шунинг учун ҳам унга қайтариш спектри дейилади. Бунга тупроқ учун 400-750 нм оралиғида ўлчанади. Масалан 650 нм ўлчанса у ҳолда r 650 учун график ҳолда кўрсатилади. Тупроқ учун спектр чизиғи секин кўтариладиган бўлиб, кўк 400 нм дан 750 нм оралиғидаги электромагнит тўлқинда кўпроқ гумус-аккумлятив қатламга тўғри келади. Бунга r-8-15% га тенг. Одатда тупроқни нур қайтариш қобилияти билан унинг гумус миқдори оралиғидаги боғланиш экспоненциал тенглама билан аниқланади. r750 r 0 ne-kh ёки Ln (r 750-r 0) Ln n-kn ra -энг кўп органик моддага тўғри келадиган минимал нур қайтариш коэффиценти, N ва R доимий кўрсаткичлар. r- ўзгарувчан бўлиб тупроқдаги гумус таркибига, тупроқнинг ифлосланишига, ундаги тузлар миқдорига боғлиқ бўлади. r750 r 0 n, -kh (ув) бўлади, бунда ув-нефть таркибидаги углеводородлар миқдори. Карбонатли тупроқлар учун эса r750 r 0 k CaC03 бўлади, CaC03 миқдори фоизларда келтирилади. Гипс ва бошқа тузлар учун эса шунга ўхшаш формулалардан фойдаланиш мумкин. Турли тупроқларда нурнинг қайтариш коэффиценти, спектри ҳар хил бўлиши қуйидаги жадвалда берилган. 6-жадвал Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling