Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т
Download 1.71 Mb.
|
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.
Тупроқларнинг элемент таркиби
Тупроқлар таркибида Д.И.Менделеев даврий системасидаги элементларнинг кўпчилиги мавжуд. Тупроқлар учун унинг биринчи ва асосий тавсиф ҳам элемент таркиби бўлиб, бу ўз навбатида тупроқнинг гнезиси ва унумдорлигини белгилайди. Тупроқнинг ана шу элемент таркибини билмасдан чуқур тупроқ-кимёвий изланишларни ўтказиш мумкин эмас. Тупроқ таркибидаги элементлар тўплами ва уларнинг нисбаталари унинг элемент таркибини белгилайди. Тупроқшуносликда баъзи элемент таркиби тушунчаси билан ялпи кимёвий анализ каби тушунчалар аралаштириб юбориладики, бу тўғри эмас. Сабаби ялпи кимёвий анализда элементлар бирикмалар ҳолида аниқланади ва берилади, қолаверса ялпи бу умумий тушунчани беради. Элемент таркиби деганда алоҳида элемент, яъни фтор, кальций, калий кабилар тушунилади. Тупроқларнинг элемент таркиби кўпчилик вазифаларни ҳал қилишда қўлланилади. Тупроқларни ҳосил бўлиш жараёнларини баҳолашда элемент таркибининг аҳамияти катта. Одатда тупроқларнинг элемент таркибига қараб ҳам унинг генетик қатламларини ажратиш мумкин. Масалан, чиринди-аккумулятив қатламда С,Р,N ларнинг миқдори, иллювиалда эса Fe, Al ва бошқа элементлар кўпроқ бўлади. Элювиал қатламларда кремний миқдори кўпроқ бўлиб бошқа элементлар кам ёки бутунлай бўлмаслиги мумкин. Тупроқнинг элемент таркибидан уни генетик қатламини аниқлашда диагностик белги тариқасида фойдаланса бўлади. Тупроқ профилини генетик қатламларидаги элементларнинг умумий миқдорлари ва сифати тупроқ ҳосил бўлиш жараёнининг йўналишини кўрсатади. Масалан, органик углерод ва ялпи темир ёки бошқа бир элементни тупроқ профилидаги тарқалишини аниқласак айнан шу тупроқ учун хос хусусиятни топа оламиз. Турли тупроқлар профилида гумус ва темирнинг тарқалиш қонунияти жадвалда келтирилган бўлиб унда қора ва бўз тупроқлар учун гумусли чуқурлиги ортган сайин камайиши аста-секинлик билан бориши, устки қатламларда аккумуляцияланиши кузатилади. Темир элементининг тақсимланишини кўрадиган бўлсак. Тупроқда унинг миқдори профил бўйлаб деярли бир хил тақсимланган, яъни ювилиш ёки аккумуляция кузатилмайди. Лекин қора тупроқларда, оч тусли типчасига кўра, тўқ тусли гуруҳида темир кўплиги яққол кўриниб туради. Бундан ташқари, темир моддасини типик қора тупроқларда нисбатан кам эканлиги, аммо тақсимланиш қонунияти юқоридаги билан деярли бир хиллиги кузатилади. Темир ва гумус кўрсаткичлари, агар тўла элемент анализи бу ҳали тупроқда кечадиган реакциялар ва жараёнлар тўғрисидаги маълумотни тушунтира олмайди. Бу хоссалар моддалар трансформацияси билан боғлиқ. 2-жадвал Бўз ва қора тупроқларда гумус ҳамда темир элементининг тарқалиши (%)
Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling