Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т
Download 1.71 Mb.
|
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўқ тусли Типик
- Тупроқларнинг потенциал унумдорлигини баҳолаш
Тупроқларнинг потенциал унумдорлигини баҳолаш Органик углерод ва азотни юқори даражадаги кўрсаткичлари тупроқларнинг унумдорлигидан далолат беради. Бунинг аксича хлор ёки олтингугурт, натрий каби элементларнинг кўплиги уларни нисбатан унумсизлигини билдиради. Булар одатда ўсимликка салбий таъсир кўрсатади. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ўсимлик тупроқдаги мавжуд элементларни ҳамма вақт ҳам олмайди. Бунинг сабабларидан бири шу элементни қандай шаклда эканлиги. Тупроқларнинг унумдорлик масаласига диққат билан қарамоқ керак. Чунки унумсиз тупроқ бўлмайди, у тоғ жинси бўлади. Тупроқнинг асосий хоссаларидан бири ҳам унинг унумдорлиги. Тупроқда айрим элементларни (хлор, олтингугурт, натрий) кўплиги аниқ бир ўсимлик тури учун унумсиз бўлиши мумкин, лекин бунинг аксича, баъзи бошқа ўсимлик турлари учун (шўра учун) айнан шу тупроқ унумдор бўлиши мумкин. Демак тупроқни унумдор ёки унумсиз дейиш нисбий тушунча бўлиб, бу ўсаётган ўсимлик турига ҳам боғлиқ бўлиб, яъни бир хил ўсимликлар учун унумдорлиги юқори бўлган тупроқ, бошқалари учун унумдорлиги паст ёки умуман кўринмаслиги мумкин. Минералларнинг кристаллик панжарасига кирган элементларни, органик моддаларни ва гумус таркибидаги элементларни ўсимликлар ўзлаштира олмайди. Лекин минераллар нураши натижасида, гумус ва бошқа органик моддалар минерализацияга учраганидан кейин ҳосил бўлган махсулотлардан ўсимликлар ўзларига керак элементларни олиши мумкин. Шунга қарамасдан элементларнинг ялпи миқдори у тупроқдаги заҳира бўлиб ўсимликларни озуқа моддаси билан потенциал таъминлаб туриши мумкин. Бунда ягона шарт шу моддани (чиринди, минераллар, тоғ жинслари) парчаланиш даврлари ҳисобланади. Агар биз типик қора тупроқ учун азот, фосфор ва калийни потенциал миқдорини (заҳирасини) ҳисоблаб чиқсак у ҳолда фақат 0-20 см ли қатламда бир гектар майдон учун азотнинг заҳираси 6-11 тоннани ташкил қилади. Бўғдой ҳосилдорлиги 20 гац бўлса, унинг учун азот миқдори 60-100 йилга етади деган хулоса келиб чиқади. Худди шундай ҳолларни фосфор ва калий учун ҳам кўршимиз мумкин. Айнан шунга яқин маълумотлар Х.М.Абдуқодировнинг (1974) тўқ тусли бўз тупроқлар устида олиб борган ишларида ҳам, яъни 15 гац бўғдой олинганда NPÊ заҳиралари 100 йил ва ундан кўпга етиши мумкин. Бўз тупроқларда гумус заҳираси 30-50, азот 3,1-4,7, фосфор 7-8,6, калий 180-200 тга ни ташкил қилади. Аммо шуни эътиборга олиш керакки, ялпи кўрсаткичдаги озуқа элементи ёки бошқа бир элемент ҳеч қачон ўсимлик томонидан тўла-тўкис ўзлаштира олинмайди ва бу мумкин ҳам эмас. Агар назарий жиҳатдан бу ишни мумкин дейдиган бўлсак, у ҳолда тупроқ қандайдир моддалар, оксидлар ва элементлар тўпламидан иборат бўлиб қоларди. Бундан келиб чиқадики, ҳайдаладиган ерлар озуқа элементларига фойдаланаолиш мувозанатини сақлаб туриш керак. Бу ишни амалга оширишда кимёвий анализ услубларини танлаш ва амалга ошириш катта аҳамият касб этади. 3-жадвал Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling