Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т


Download 1.71 Mb.
bet20/62
Sana17.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1524932
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   62
Bog'liq
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.

Миқдори, %



Элементлар





Ион радиуси

Миқдори, %

литосферада

тупроқда



литосферада



Туп роқда

Li

0,069

0,02

0,003

Be

0,030

610-4

610-4

Na

0,098

2,0

0,63

Mg

0,074

2,1

0,63

K

0,133

1,1

1,38

Ca

0,104

2,6

1,37

Rb

0,149

4,410-3

n10-3

Sr

0,120

0,05

0,05

Cs

0,165

1,410-4

610-4

Ba

0,149

0,10

0,06













Ra

0,144

-

810-7

Бу жадвал ва адабиётлар маълумотидан бизга маълумки, Na, K, Ca, Mg лар макроэлементлар, қолганлари эса макро ва ультрамикроэлементлар қаторидан жой олади.


Ишқорий металлар. Бу элементларга литий, натрий, калий, рубидий, цезийлар киради. Бунинг ишқорий металлар дейилишига сабаб, оксидлари сув билан реакцияга киришиб ишқорларни ҳосил қилади, у калий мисолида қуйидагича содир бўлади: К20Н202К0Н;
Бу катионлар учун ўзларининг ташқи қобиғида ягона электронни бериш хусусияти характерли бўлиб, шунинг ҳисобига улар доимий бир валентлидирлар. Бу элементлар эркин метал ва оксид шаклида биосферада турмайди. Сабаби улар фаол бўлиб, тезда Н20 ва С02 билан реакцияга киришиб, натижада карбонатларни ёки ишқорни ҳосил қилади. Тупроқ таркибидаги миқдорига қараб унинг хусусиятига реал таъсирни фақат К ва Nа кўрсата олади, Бу гуруҳдаги бошқа элементларнинг тупроқ хусусиятига таъсири етарли ўрганилмаган. Шу боисдан бўлса керак, булар тупроққа катта таъсир кўрсатмайди деган аксиома мавжуд.
Калий ва натрий тупроқ таркибидаги бир неча гуруҳ бирикмаларига киради. Масалан нордон ва асосий дала шпатлари, слюдалар таркибига, сингдириш комплексига киради. Булардан ташқари, шўр тупроқларда уларни ҳар хил тузлари тўпланади. Ишқорий металларнинг бир неча гуруҳларга бўлиниши ўрганилган бўлиб, уларнинг энг кўп ишлатиладиган таснифи бу сувда эрийдиган бирикмалари, алмашинувчи катионлари, потенциал харакатчан формалари, кристалл панжара таркибидаги катионларга бўлиниши ҳисобланади.
Бундан ташқари, Н.И.Горбунов томонидан ҳам махсус тасниф ишланган бўлиб, элементнинг ялпи миқдорини умумий заҳира (резерв) деб, бу миқдор ичига бевосита потенциал, яқин заҳираларни киритишни тавсиф қилади.
Сувда эрийдиган тузлар катионлари ва сингдириш комплексидаги алмашинувчи катионлар бевосита резерв, тупроқни ил заррачалари таркибидаги катионлар яқин резерв, 0,001 мм дан катта бўлган заррачалар таркибидаги нордон плагиоклазлардаги, калийли дала шпатларидаги катионлар потенциал резерв ҳисобланади.
9-жадвал

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling