Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т
Суғориладиган шўрланган ўтлоқи саз тупроқ
Download 1.71 Mb.
|
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кесма рақами Чуқурлик, см Гигроско пиклиги,%
- Оптимал Ўсиш чегарала ри Ўсимлик
- 8-маъруза Тупроқнинг сингдириш сиғими ва унинг турлари
Суғориладиган шўрланган ўтлоқи саз тупроқларнинг эритма концентрацияси ва гигроскопик намлиги
Тупроқ эритмаси концентрациясига боғлиқ равишда унинг осмотик босими ўзгаради. Осмотик босим орқали ўсимликларнинг озиқланишига таъсир кўрсатади. Тупроқ эритмасининг осмотик босими ўсимлик ҳужайра ширасиникидан ошган тақдирда ўсимлик танасига сувнинг сўрилиши тўхтайди, бу жараён ўсимликни ҳалокатга олиб келади. Шу боис кўпчилик ўсимликлар учун шўрхоклар, шўр тупроқлар ноқулай шароит ҳисобланади. Қора тупроқларнинг эритма концентрациясини осмотик босими 2-3 атм. бўлган ҳолатда шўрхокларда бу катталик 10-15 атмосферага етади. Назарий жиҳатдан тупроқ эритмасининг осмотик босими ортиши билан ўсимликлар томонидан сувни қабул қилиш қийинлашади. Натижада уларнинг пишиши вегетация даврининг қисқариши ҳисобига тезлашади. Ўсимлик бир бирлик қуруқ модда ҳосил қилиши учун сарфланадиган сув миқдори камаяди. Ўсимликларнинг ҳаёт фаолиятига тупроқ эритмаси концентрацияси, осмотик босими, эритма таркиби муҳитининг рН ҳам таъсир кўрсата олади. Кўпчилик маданий ва табиий ўсимликларнинг эритма муҳитига бўлган талаби Д.Н.Прянишников ва бошқалар (1940) томонидан ўрганилган бўлиб, у қуйидагича миқдорларни ташкил қилади. 21-жадвал Маданий ўсимликларнинг тупроқ эритмаси муҳитига (рН) муносабати
Табиий ҳолатдаги тупроқлар эритмаларининг муҳити 3,5-9 гача тебранади. Энг паст кўрсаткич ботқоқ ва подзол тупроқларга (3,5 гача) тўғри келади. Қора тупроқларда 5,8-7,5 гача, карбонатли тупроқларда, айниқса бизнинг мамлкатимизда тарқалган тупроқларда 6,5-8 гача айрим ҳолларда содали тупроқларда 9 гача бўлади. Демак қишлоқ хўжалиги экинларини экишда, ўстиришда тупроқларга мос равишда ўсимлик тури танланса юқори иқтисодий самарага эришилади. 8-маъруза Тупроқнинг сингдириш сиғими ва унинг турлари Тупроқнинг сингдириш сиғими нима ва унинг турлари. Коллоид заррачалар хақида тушунчауларнинг тузилиши. Академик К.К.Гедройцнинг хизматлари. Коагуляция ва пептизация. Механик сингдириш, биологик сингдириш, кимёвий сингдириш, физикавий ва физ-кимёвий сингдириш. Тупроқларнинг сингдириш қобилияти деб улар томонидан алмашинадиган ва алмашинмайдиган тарзда қаттиқ, суюқ ва газ ҳолатидаги моддаларнинг ютилишига, коллоид заррача устига концентрациясининг ортишига айтилади. Тупроқнинг сингдириш хусусияти тўғрисидаги тадқиқотлар К.К.Гедройц, Г.Вингнер, С.Маттсон, Е.Н.Гапон, Н.И.Горбунов, Б.П.Никольский, Н.П.Ремезов, И.Н.Антипов-Каратаев ва бошқа олимлар томонидан яратилган, мукаммалаштирилган бўлиб, улар ҳозир ҳам ўз кучини йўқотмаган. Нисбатан тўлиқ таълимот бу К.К.Гедройц таълимоти ҳисобланади. К.К.Гедройц таълимотига кўра тупроқларнинг сингдириш қобилияти 5 гуруҳга бўлинади: 1. Механик сингдириш қобилияти- деб тупроқлар томонидан сув, ҳаво оқими билан келиб турадиган, ўлчамлари тупроқ ғовакларининг ўлчамларидан катта бўлган турли моддалар, заррачалар ва ҳар хил жисмлар ҳамда жисмларнинг ютилишига, яъни ушланиб қолишига айтилади. Механик сингдириш кўпинча тупроқдаги ғоваклар ўлчамига, ютилиши керак бўлган жисмлар, моддалар ўлчамига, миқдорига, кўп ва оз миқдорда сув ва ҳаво ёрдамида келиб туришига боғлиқ бўлади. Ҳар хил оқизиндиларга ва кимёвий таркибга эга бўлган сувлар тупроқдан ўтиб тозаланади. Тупроқ ва баъзи тоғ жисмларнинг бу хусусиятидан ҳаётда кенг фойдаланилади. Суғориш иншоатларини, каналларни қурилишида тупроқларнинг бу хусусиятларидан фойдаланиб каналлар ўзанлари орқали лойқа сувлар ўтказилади, натижада ўзандаги ғоваклар тўлиб, каналларнинг фильтрация ва инфильтирация даражалари кескин камаяди. Бу ҳодисага каналлар ва сув омборларини кольматациялаш дейилади. Бу усулдан шағалли тупроқларни яхшилашда ҳам фойдаланса бўлади, яъни шағалли ерларга лойқа-бутана сувлар қуйилса, шундай сувлар билан суғорилса, унда тупроқ қатлами ортади, унумдорлик яхшиланади. Чунки оқизинди заррачалар одатда коллоид заррачаларга, чириндига, озиқа элементларга нисбатан бой бўлади. 2. Кимёвий сингдириш қобилияти деб, тупроқлардаги содир бўладиган кимёвий реакицялар натижасида сувда эримайдиган тузлар, ҳавога чиқадиган газлар ҳосил бўлиши билан боғлиқ жараёнга айтилади. Кимёвий сингдириш жараёни натижасида одатда оҳактош, гипс С02 каби тузлар, газлар ва сув ҳосил бўлади. Кимёвий сингдириш тупроқларнинг типи, тури ҳамда тупроқлардаги коллоид заррачаларнинг зарядларига, миқдорига сингиши мумкин бўлган элементнинг турига ва бошқаларга қараб ҳар хил бўлади. Буни қуйидагича тасвирлаш мумкин: 1 2. Са(HC03)2CaC03H20C02 Al(0H)3H3P04 AlP04H20 Na2C03CaS04CaC03Na2S04 3. Биологик сингдириш қобилияти, деб тупроқда яшовчи тирик организмлар, илдизчалар, микроорганизмлар томонидан ҳар хил элементларнинг ютилиши тушунилади. Биологик сингдириш қобилияти танлаш асосида содир бўлади, сабаби ҳар хил тирик организм алоҳида бир элементга ёки элементлар гуруҳига муҳтож бўлади. Ўсимлик илдиз тузилмалари орқали сингдириш асосан алмашиниш негизида содир бўлиб, элемент ўз навбатида ўсимлик танасида туташиш, осмос назариялари ва тургор ҳодисаси асосида ҳаракат қилади. 4. Физик сингдириш қобилияти, деб майда дисперс заррачалар устида ҳар хил моддалар молекулалари концентрациясининг ортишига айтилади. Бу одатда коллоид заррачаларнинг юза энергиясига боғлиқ бўлади. Бу ҳодиса алоҳида молекуларни қаттиқ коллоид заррача юзасига, маълум энергия ҳисобига тортилиши асосида содир бўлади. Бизга юза энергияси заррачаларнинг умумий юзаси боғлиқлиги аниқ. Юза қанча қаттиқ бўлса физик сингдириш шунча катта бўлади. Биз буни қум ва тупроқ орқали бир хил миқдорда лойқа-суспензия ўтказганимизда аниқ кўришимиз мумкин. Қум орқали суспензия ўтказилганда тўпланғич идишга тушган сув нисбатан тоза, яъни аввалги суспензия ҳолатидан тозароқ бўлади. Лекин тупроқ колонкасидан шу суспензия ўтказилганда эса сув тўплагичда биз тоза сувни кўришимиз мумкин. Сабаби тупроқ коллоидлари суспензиядаги моддаларни сорбциялайди, ғоваклари кичик ва майда бўлгани учун механик сингдириш ҳам яхши содир бўлади. Бу тажрибани сиёҳ билан ўтказилса натижа яхши бўлади. Бунда тупроқнинг физикавий сингдириш ҳисобига сиёҳ ютилиб қолиб тоза сув ўтади. Физик сингдириш жараёнида одатда бутун молекула, яъни газлар ва электролитлар, сув буғлари бутунича ютилади. Бунга тупроқ коллоид заррачаси устидаги плёнкали сувни мисол келтириш яхши натижа беради. Тупроқ коллоид заррачалари орқали диссоциацияланмаган қаттиқ молекуляр эритмадаги заррачалар ҳам ютилади. Физик сингдиришда ютилган молекулалар коллоид заррача таркибига кириб жойлашиб ололмайди. Фақат уларнинг юзаларига концентрланади, яъни тўпланади. Айдинян (1933) маълумотларига кўра бу жараёнда тупроқларнинг сингдириш сиғими ошади. Хулоса қилиб айтганда, тупроқларнинг физик сингдириш хусусиятларидан ифлос сувларни, айниқса заҳарли химикатлар билан заҳарланган сувларни тозалашда фойдаланса бўлади. Лекин тупроқларда бу хусусият чексиз эмас, аниқ сиғимга эга эканлигини эсдан чиқармаслик керак. Бундан ташқари тупроқларнинг сингдириш қобилиятини алоҳида-алоҳида ажратиш жуда қийин ва мураккаб. Улар диалектик асосда узвий боғланган бўладилар. Шулардан яна бири бу физик-кимёвий сингдиришдир. 5. Физик-кимёвий сингдириш, деб тупроқларни сингдириш ва эквивалент миқдорда сингдирилган ионларни алмаштира олиш қобилиятига айлитилади. Бу жараён коллоид заррачаларнинг устида, юзасида содир бўлади. Коолоид заррачалар эритма билан доим алоқадор бўлиб, ундан ўзига бирорта элементни оладиган бўлса, шу элементнинг эквивалент миқдорига тенг миқдорда бошқа бир элементни эритмага чиқаради. Шунинг учун ҳам физик-кимёвий сингдиришга алмашинувчи сингдириш ҳам дейилади. Мисол қилиб шўртобларнинг ҳосил бўлиши шўртоб тупроқларни шўртобсизланишини келтиришимиз мумкин. Шўрхок тупроқлардан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун уларнинг шўрини ювиш керак бўлади. Бунда вақтинчалик шўртоблик қуйидагича ҳосил бўлади: Бу жараён қайтар жараён ҳисобланади, яъни одатда шўртоб тупроқлар ҳосилдорлигини ошириш учун гипс, оҳак ва бошқа минераллар, жинслар солинади, яъни бу жараён ҳам қайтар, шунинг учун ҳосил бўлган тузни тезда ювиб тупроқ майдонидан ташқарига чиқариш керак. Хулоса қилиб а йтганда, тупроқдаги сингдириш хусусиятлари уларнинг таркибидаги сингдириш комплекслари орқали намоён бўлади. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling