Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т
Download 1.71 Mb.
|
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.
- Bu sahifa navigatsiya:
- ×óқóð ëèê, ñì Са(НС0 3 ) 2
- 6-маъруза Тупроқ эритмаси суюқ фаза қисми ҳосил бўлиши ва таркиби
18-жадвал Бўз-қўнғир тупроқларда гипс ва карбонатлар таркиби, %
6-маъруза Тупроқ эритмаси суюқ фаза қисми ҳосил бўлиши ва таркиби Тупроқ эритмаси суюқ фаза қисми ҳосил бўлиши ва таркиби. Тупроқ эритмасини ўрганиш усуллари. Тупроқ эритмасини пресс ва сувли сўрим таъсирида ажратиб олиш. Тупроқ эритмасига қараб тавсифлаш. Тупроқ эритмаси концентрацияси, ионларнинг активлиги. Тупроқ эритмаси биосфера тирик ва нотирик дунё ўртасидаги занжир тариқасида ерда яшовчи яшил ўсимликларнинг яшаши учун имконият яратиш йўли билан ҳаётни қўллаб-қувватлайди. Тупроқ эритмасининг ўсимлик ҳаётидаги роли бениҳоя катта. Тупроқ эритмаси доимий равишда тупроқнинг қаттиқ фазаси ва ўсимлик илдизлари билан алоқадорликда бўлиб туради. Тупроқ эритмасининг таркиби ўсимликларни озуқа элементлар билан таъминланганлик кўрсаткичи ҳисобланиши мумкин. Шўр тупроқларда тупроқ эритмасининг таркиби ва концентрацияси мелиоратив нуқтаи назардан жуда муҳим катталик ҳисобланади ва мелиоратив ишларни қай тарзда, қайси йўналишда олиб боришни диагностика қилиб беради. Шу боис тупроқ эритмасини ўрганиш тупроқ кимёсида, тупроқшуносликда муҳим илмий муаммолардан бири бўлиб келмоқда. Шуниси қизиқарлики, ҳозиргача ҳам тупроқ эритмаси тушунчасини тўла қамраб оладиган ва шу соҳадаги барча саволларга жавоб берадиган аниқ бир “теорема” йўқ. Возбуцская фикрича тупроқнинг суюқ фазаси - тупроқ эритмасининг синоними. Тупроқшунослик луғатида “тупроқ эритмаси деб ўзида газларни, органик ва минерал моддаларни сақлаган тупроқ таркибидаги сувга айтилади”, деган маълумот берилган. Бу таъриф ёки тушунчалар «тупроқ эритмаси» тушунчасини тўлиқ ифодалай олмайди. Масалан, тупроқдаги сувлар тупроқ эритмасига кирадими ёки йўқми? Нима учун газлар органик ва минерал моддаларга қарши қўйилади ёки сувда эриган, эритилган моддаларнинг манбалари ноаниқ ва ҳакозо. Энг қизиқ жойларидан бири у ҳам бўлса гравитацион сувлар тупроқ эритмаси қаторига кирадими йўқми, агар киритилмаса, у ҳолда лизиметрлардан олинадиган сувларни тупроқ эритмаси қаторига қараши нотўғри бўлади. Ҳар хил типдаги тупроқларнинг тупроқ эритмалари ҳар хил миқдорда сувда ва эритмаларда эрийдиган анионлар ва катионларга эга бўлади. Катионларга Са, Mg, К, Na, Н . Анионлар N03-, S04-2, HC03-, Cl-, C03-2 ва бошқалардан иборат бўлади. Эритмаларда булардан ташқари фосфатлар, гуматлар, қуйи молекуляр бирикмалар, қандлар, аминокислоталар ва бошқалар ҳам бўлиши мумкин. Одатда тупроқ эритмасининг таркиби ва концентрацияси тупроқ типи ва ҳосил бўлиш жараёни, бошқа қатор-қатор омилларга боғлиқ бўлади. Айни вақтда тупроқнинг шаклланишида ва ўсимликларнинг озиқланишида тупроқ эритмаси муҳим рол ўйнайди. Тупроқдаги кўпчилик тупроқ-кимёвий реакциялар ва жараёнлар тупроқ эритмасида ёки унинг иштирокида содир бўлади. Тупроқ эритмаси ўсимликлар учун энг муҳим озуқа манбаи ролини ўтайди. Юқоридаги фикрларни умумлаштириб, тупроқ эритмаси табиий ҳолда тупроқнинг суюқ қисми десак нисбатан тўғри бўлади. Тупроқ эритмаси тупроқнинг суюқ фазаси деб ҳам қараш мумкин. Тупроқ эритмасида эриган ҳолда ҳар хил тузлар, органик ва минерал моддалар, газлардан ташқари майда золь ҳолатидаги коллоидлар бўлади. Тупроқ эритмаси Вернадский маълумотига кўра табиий сувларнинг категорияларидан бири бўлиб, ҳаёт учун биосферанинг асосий блоки учун зарур. К.К.Гедройц, А.Г.Дояренко, А.А.Шмук, С.А.Захаров, А.А.Роде, Н.А.Комарова, П.А.Крюков, Е.И.Шилова, Шлёзинг, И.Ишереков, С.Н.Рижов, Н.И.Зимина ва бошқалар тупроқ эритмасини ажратиб олишда, унинг таркибини, динамикасини ўрганишга катта ҳисса қўшганлар. Тупроқ эритмасининг муҳим манбаларидан бири-бу атмосфера ёғин-сочинлари ҳисобланади. Сизот сувларни, суғорма сувлар ҳам тупроғ эртимасини вужудга келишида маълум рол ўйнайди. Тупроқнинг сув тартиботига боғлиқ равишда сизот сувлари тупроқ эритмасини вужудга келтиришдаги роли доимий, вақтинчалик ёки даврий бўлиши мумкин. 1. Доимийда сизот сувлари юзада жойлашган бўлади ва буғланиш асосида капилляр найчалар орқали тупроқ эритмасига ўз таъсирини кўрсатиб туради, яъни уни суюлтиради, анион ва катион таркиби, миқдорини ўзгартиради. 2. Вақтинчалик бу сизот сувларининг сатҳини вақти-вақти билан ўзгаришига боғлиқ бўлиб, бундай сувлар тупроқ қатламига яқинлашган вақтда, тупроқ эритмасига таъсир этади. 3. Суғориш вақтида суғорма сувлар тупроқ эритмасини вужудга келтира олади, унинг концентрациясига таъсир кўрсатади, яъни суюлтиради. Атмосфера сувлари, сизот сувлари, суғорма сувлар, шудринг тупроқ билан алоқада бўлгандан сўнг ўзларининг концентрациясини ўзгартирадилар, тупроқнинг суюқ, тирик ва қаттиқ фазалари билан алоқада бўлиб, айни бир вақтда маълум миқдорда, тупроқ эритмасини вужудга келтира олади. Тупроқ эритмасини ажратиш усуллари бир неча гуруҳдан иборат бўлиб тадқиқотчини мақсад ва вазифаларига боғлиқ равишда танланади. 1. Бу гуруҳ тупроқ эритмасини сувли сўрим йўли билан, яъни 1:5 нисбатда сув ва тупроқдан сўрим тайёрланади ва унинг кимёвий таркиби, концентрацияси ўрганилади. В.А.Ковда маълумотларига кўра, сувли сўрим ва тупроқ эритмасининг таркиби, концентрацияси ўзаро кескин фарқ қилади. Шунинг учун ҳозирги кунда сувли сўрим тупроқ таркибидаги тузларнинг миқдори ва сифатини аниқлашда ишлатилади. 2. Бу гуруҳга тупроқ эритмаси таркиби жиҳатдан нисбатан ўзгармаган ҳолда ажратувчи усуллар киради. Бу усулда “пресс”, яъни сиқиш асосида, газ босими ҳамда марказдан қочма куч (центрифуга) ёрдамида эритмалар сиқиб чиқарилади. Ҳозирги кунда асосан центрифуга, пресс, суюқлик ёрдамида сиқиб чиқариш усулларидан фойдаланилади. 3. Бу гуруҳ лизиметрлардан тупроқ эритмасини олишга таянган бўлиб, Гемерлинг, Скриникова, Шилова, Кауричевлар асос солган. Бунда ҳамма томони бетонлаштирилган контейнер, воронка типидаги лизиметрлар, монолитрлардан ва бошқалардан фойдаланилади. 4. Табиий ҳолдаги тупроқнинг ўз жойида эритмасини ўрганиш усули бўлиб, унда Cl, S04, Ca, Mg, F ва бошқаларнинг миқдори ва фаоллиги аниқланади. Тупроқ эритмасини ажратиб олиш соҳасидаги дастлабки тажрибалар Шлезинг қаламига мансуб бўлиб, 1886 йилларга тўғри келади. Рус олими Ишереков 1907 йили спирт ёрдамида тупроқ эритмасини сиқиб чиқаришга доир ишини нашр қилди. Ҳозирги кунда бу усул Камарова томонидан мукаммалаштирилган ҳолда фанда ва ишлаб чиқаришда кўп қўлланилади. Суюқликлар ёрдамида тупроқ эритмасини сиқиб чиқаришда эритма таркиби ва концентрацияси деярли ўзгармайди деган хулоса мавжуд. Лекин буни тўғри деб бўлмайди. Сабаби, оз миқдорда бўлса ҳам сиқиб чиқарувчи суюқлик тупроқ эритмаси билан аралашади, яъни кичик ўлчамда бўлса-да, диффузия содир бўлади. Сиқиб чиқариш жараёнида алмашиниш реакцияси содир бўлади. Бу алмашиниш эритма компонентлари билан қаттиқ фаза орасида содир бўлади. Спирт билан сиқиб чиқаришда колонканинг энг устки қисмига маълум ҳажм спирт қуйилади ва бу спирт диффузия йўли билан босим кучи ва ўз оғирлик кучи нисбатига қуйи томон ҳаракат қилади. Бунда эритманинг ҳаракати жараёнида сорбция, десорбция ҳодисаси, ион алмашиниш, чўкиш ва эриш ҳодисаси содир бўлади. Бу жараёнлар тупроқ эритмасига таъсир этмай қолмайди. Шунга яқин ҳодисалар ва жараёнлар тупроқ эритмасини юқори босим, яъни 500-1000 кгсм2 таъсирида пресс ёрдамида ажратиб олишда ҳам содир бўлади. Юқори газларнинг эрувчанлигига таъсир кучаяди. Демак бу усул ҳам мукаммал эмас. Сувли, кислотали, ишқорли сўрим иммитацион усуллар ҳам яхши натижа бермайди. Булар ҳақида сувли сўрим таъсирида айтилган эди. Энди тузли, ишқорли, кислотали сўримларни олсак, улар қаттиқ фазани эритишда тупроққа таъсир қилади. Суспензиялар, ҳар хил пасталарни ҳам ўрганиш йўлга қўйилмоқда, лекин ҳозирча бу борада ҳам сезиларли ўзгариш йўқ. Ишлаб чиқаришда ва илмда нисбатан кўпроқ қўлланиладиган усул-бу лизиметрлар усули ҳисобланади. Юқорида қайд қилингандек, бу усул ҳам мукаммал эмас. Лекин Шилова маълумотларига кўра чимли подзол тупроқларнинг лизиметрик сувлари билан спирт ёрдамида сиқиб чиқарилган эритмаларини концентрациялари таркиби бир-бирига яқин. Тупроқ эритмаси концентрациясининг (К) ҳисоблаш усули билан (Егоров В.В. 1972) хам аниқлаш мумкин. Бунда сувли сўрим натижасидаги заҳарли (токсик) тузлар миқдори -S, гигроскопик намлик -Wãí, äàëà íàì ñèғèìè - Wднс катталикларидан фойдаланилади. Óñóëíèíã õàòîëèê äàðàæàñè øûðëàíãàí òóïðîқëàð ó÷óí 0,5 ãл атрофида. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling