Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т
Баъзи тупроқлардаги калий ва натрий захиралари, мг100 г тупроққ
Download 1.71 Mb.
|
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эскидан суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларида калий формаларининг миқдорий ў
- Кесма рақами Чуқур лик, см
- Алмашинмайди ган Алмаши надиган Сувда эрувчи
- Минерал Формула Миқдор,%
- Механик фракцияларда К ва Na
- Ишқорий ер металларига характеристика
- Ишқорий ер металларига эга бў
Баъзи тупроқлардаги калий ва натрий захиралари, мг100 г тупроққа нисбатан (Горбунов 1978)
Тупроқдаги ишқорий металларнинг умумий заҳираси унинг гранулометрик ва минерологик таркибига боғлиқдир. Енгил тупроқларда заҳиранинг ҳамма шакллари миқдори оғир тупроқларникига нисбатан ҳам кам. Айниқса енгил тупроқни 0,001 мм дан катта фракцияси қумдан иборат бўлса, бу фарқ янада кескинлашади. Бу фарқни Фарғона вилоятида тарқалган енгил ва оғир механик таркибли, эскидан суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларда кўриш мумкин. 10-жадвал Эскидан суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларида калий формаларининг миқдорий ўзгариши
Тупроқ таркибидаги калийнинг миқдори шу тупроқ пайдо бўлишида қатнашган ва иштирок этаётган минералларнинг таркиби ва миқдорига ҳам боғлиқ. Калий ва натрийнинг бевосита резерви шўр тупроқларда кўп бўлади. Калий ва натрийнинг тупроқдаги заҳиралари шу тупроқни вужудга келтирувчи минералларга боғлиқ бўлиб, уларнинг баъзиларининг кимёвий таркиби жадвалда келтирилган. 11-жадвал Калий ва натрийли минераллар
Калий билан натрий даврий системада ёнма-ён туришига қарамасдан, уларнинг геокимёвий хоссалари бир-биридан фарқ қилади. Бу фарқ элементларнинг кимёвий хусусиятларига, жумладан ион радиусларига ва гидротация жараёнини белгилайдиган гидратланиш даражасига боғлиқ. Натрий дала шпатларининг таркибида бўлади. Калийни слюдаларда кўплиги уларнинг кристалл кимёвий хоссаларидан келиб чиқади. Калий ва натрийнинг бу хусусиятлари уларнинг тупроқ фракцияларидаги миқдорларида ўз аксини топган. 12-жадвал Механик фракцияларда К ва Na %
12-жадвал маълумотларига кўра, заррачаларнинг ўлчами ортган сари, бу элементларнинг миқдори камайиб боради. Ҳар иккала элемент ҳам қум фракциясида тупроққа нисбатан кескин 10-20 марта камайган. Ил фракцияларида эса буларнинг миқдори кескин ортади. Яна шуни айтиш жоизки, натрий миқдори шўртоб тупроқларда ва шўр тупроқларда калийдан кўп тарқалган. Алмашинувчи калий тупроқларда бир текисда тарқалган бўлса, буни натрий учун айтиш қийин. Бунга сабаблардан бири слюдалар калийни натрийга нисбатан мустаҳкам ушлаб туради. Калий ва натрийнинг осон эрийдиган тузлари шўр ерларда ва арид минтақалардаги чўкмаларда кўп миқдорда тўпланиши мумкин. Аммо шундай жойларда ҳам тупроқ ва ландшафтларнинг геокимёвий хусусиятларидан келиб чиқиб, натрий калийга нисбатан кўпроқ тўпланади. Калий ва натрий атомлар массасининг фарқи натрий фойдасига деярли 2 баробар ортиқ, яъни калий атом массаси 39, натрийники эса 23. Демак, агар биз уларни ландшафтлардаги тупроқларда тарқалганлик миқдорини фоизларда ёки бошқа бирликларда эмас, балки атомлар сони билан берсак, у ҳолда натрий миқдори яна ҳам ортади. Ишқорий ер металларига характеристика Кальций, магний элементларининг бирикмалари калий ва натрий бирикмаларига нисбатан бир мунча кўпроқ тарқалган. Булар турғун силикатлардан ташқари карбонатлар, сульфатлар таркибига тупроқ сингдириш комплексига киради. Шу боисдан бу элементлар фақат арид ишқорий ер металларига зона тупроқларидагина эмас, даштда, баъзан эса тайгада кам учрайди. Ишқорий ер металлари дала шпатлари, фельдшпатитлар, силикатлар таркибига киради. Улардан магний слюдасимон минераллар (тальк), хлритлар таркибида кўпроқ учрайди. Ишқорий ер металларига эга бўлган минераллар таркиби 13-жадвалда кўрсатилган. Жадвалда мураккаб минераллар қаторида оддий, лекин геокимёвий нуқтаи назардан муҳим аҳамиятга эга бўлган карбонатлар, сульфатлар, фосфатлар, хлоритлар, фторидлар ҳам келтирилган. 13-жадвал Ишқорий ер металларига эга бўлган минераллар
Тупроқдаги кальций тузларининг аксариятини эрувчанлиги паст ёки ёмон, лекин тупроқ таркибидаги бошқа тузлар таъсирида гипс ва бошқа шунга ўхшаган тузларнинг эрувчанлиги ўзгаради. Масалан, натрий хлориднинг концентрацияси ўзгариши муносабати билан, гипс эрувчанлиги ўзгаришининг Штерина (1949) маълумотларидан кўришимиз мумкин. 14-жадвал Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling