Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т
Гумус кислоталарининг графо-статистик таҳлили ва оптик хоссалари
Download 1.71 Mb.
|
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2 ,5 2 ,0 1 ,5 1 0 ,5 0 0 О:С 0,5 1,0 1,5 2,0 2,5
Гумус кислоталарининг графо-статистик таҳлили ва оптик хоссалари
Бу таҳлил негизида атомлар нисбати ётади, яъни Н:С, О:С, бу нисбатни ҳисоблаш учун гумус кислоталари таркибидаги элементларнинг фоиз миқдорлари атом массаларига бўлинади. Масалан, қуйидаги таркибга эга бўлган гумус кислотаси берилган С қ 57,95 %, Н қ 3,45 %, N қ 4,03 %, O қ 34,57 %. Ундаги атомлар нисбатини аниқлаш лозим бўлганда ҳар бир элементни молекула ёки атом сони 100 г. ГК да қуйидагича ҳисобланади. С қ 57,95 : 12,01 қ 4,83 Н қ 3,45 : 1,01 қ 3,42 N қ 4,03 : 14,01 қ 0,29 O қ 34,57 : 16 қ 2,16 Демак, 100 г. ГК да 4,83 мол С, 3,42 мол Н, 0,29 мол N, 2,16 мол О мавжуд. Аниқланган рақамлардан фойдаланиб, атомлар ёки молекулалар нисбати осонгина аниқланади. С:Н қ 1,4; С:О қ 2,2; С:N қ 16,7; Н:С қ 0,71; О:С қ 0,45. Бу нисбатлар орқали неча атом углерод бир атом водород, кислород, азотга тўғри келиши аниқланади. С:Н ва О:С да неча атом водород ёки кислород бир атом углеродга тўғри келишини билиш мумкин. С:Н, С:О, С:N да нисбат қанча катта бўлса, углерод шу молекуланинг тузилишида шунча катта роль ўйнайди. Графо-статистик таҳлил усулининг яна бир йўналиши атомлар нисбатларининг диаграммаларини ишлаш бўлиб, бунинг учун Н:С ва О:С нисбатлари ГК ёки ФК лар учун ҳисобланади ва обцисса ҳамда ординатага жойлаштирилади. Мисол учун нисбатлар графигини қуйидагича тасвирлаш мумкин. Н : С
2 ,5 2 ,0 1 ,5 1 0 ,5 0 0 О:С 0,5 1,0 1,5 2,0 2,5 Бу график гумификация, минерализация ва бошқа жараёнларни кўрсатади. ГК ва ФК нинг оксидланиш даражаси
Гумус кислоталарининг оптик хоссалари Гумус кислоталари ҳар хил тўлқин узунликдаги электромагнит нурларни ютади, қайтаради ва ҳоказо. Ҳозирча 220-250 нм узунликдаги нурларнинг ютиши яхши ўрганилган.
1 ,5 1. Қора тупроқ ГК 1 ,0 2. Подзол тупроқ ГК 1 0,5 3 2 3. Типик бўз тупроқ ГК нм. 400. 500. 600. 700. ГК ва ФК ларни молекуляр массалари ва формуласи ГК ва ФК-лар юқори молекуляр мураккаб органик моддалар бўлиб, уларнинг молекуляр оғирликлари ўрганиш усулларига боғлиқ равишда бироз ўзгаради. ГК лар учун молекуляр масса 1300-3000 гача эканлиги аниқланган. ФК-лар учун 200-300 га тенг бўлиб, аниқлик даражаси паст, яъни ўзгариши мумкин. ГК ва ФК нинг формуласини аниқлаш ҳам мураккаб илмий муаммо бўлиб, ундаги элементлар миқдори ва атомлар сони орқали умумий формуласи аниқланади. Масалан, ГК таркиби С–57,73 %, Н–3.42 %, О-34,57 %, N-4,03 % дан иборат. Элемент таркиб ҳолидаги фоиз миқдорларини моль ёки атомлар ҳолатига ўтказамиз, бунинг учун С қ 57,73 : 12,01 қ 4,64 Н қ 3,42 : 1,01 қ 3,45 O қ 34,57 : 16 қ 2,16 N қ 4,03 : 14,01 қ 0,29 амалларни бажарамиз. Энг кам атом миқдорига қолганларини бўламиз, унда С қ 4,64 : 0,29 қ 16; Н қ 3,45 : 0,29 қ 11,7; O қ 2,16 : 0,29 қ 7,35; N қ 0,29 : 0,29 қ 1,0 га эришамиз. Одатда бирикмада тўла бўлмаган, яъни 0,50; 0,25 атом бўлмайди. Шунинг учун энг кичик шундай рақамга шу миқдорлар кўпайтирилади, натижада атомлар тўлиқлашади. Бизнинг мисолда бу рақам 3 ни ташкил қилади. Бошқа мисолларда эса рақамлар бошқача бўлиши мумкин. Демак, бу модда формуласи га тўғри келади. Молекуляр массаси 1005 ни ташкил қилади. Молекуляр масса осмометрик, криоскопик, эбулоскопик, диализ, нур тарқатиш ва бошқа усуллар билан аниқланади. Гумус кислоталари бир ёки бир неча азотга эга деб уларнинг молекуляр массасини аниқлаш яхши натижа беради. Буни қуйидаги жадвал маълумотларидан кўриш мумкин. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling