Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ва тадбиқи: магистрлик диссертациясида жамланган маълумотлар, хулосалар Усмон Хўжа Пўлатхўжаевнинг хаёти , фаолияти, илмий мероси ва мухожирликдаги фаолиятини холисона ўрганишга имкон беради. Тадқиқотнинг назарий хулосаларидан республикамизда жадидлар фаолиятини чуқурроқ ўрганиш, янги маьлумотларни мактаб дарсликларига ва шахслар тарихини ёритиб берувчи “Қатағон қурбонлари музейи” даги илмий фондларга киритишда фойдаланиш мумкин.
Ишнинг тузилиши ва таркиби: магистрлик диссертацисининг тузилиши кириш, 3 та боб, хулоса қисмларидан, фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхатидан ҳамда иловадан иборат.
Бажарилган ишнинг асосий натижалари: диссертацияни тайёрлашда мавзуга алоқадор илмий адабиётлар, мақолалардан ва архив ҳужжатлари тўпламларидан (ўғли Тимур Хўжа ўғли томонидан отаси ҳақидаги эсдаликлари, замондош сафдошлари тарафидан эътирофи ва ўша даврга оид газета ҳамда журналларда чоп этилган мақолалари) кенг фойдаланилади. Уларда ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида миллий озодлик учун курашда фаол иштирок этган маърифатпарвар, тараққийпарвар шахс Усмон Хўжа Пўлатхўжаевнинг тақдирини ёритувчи бирламчи маълумотлар ўрин олади.
Хулоса ва таклифларнинг қисқача умумлаштирилган ифодаси: Илмий тадқиқот марказлари ва олий таълим муассасаларида ХIХ аср охири – ХХ аср бошларидаги озодлик учун кураш, маърифатпарварлик, жадидчилик ҳаракати намояндалари, давлат арбоблари, тарихий шахсларнинг ибратли ҳаёти ва ижтимоий-сиёсий фаолияти каби масалалар тадқиқ этилган. Бироқ, айрим тарихий шахсларнинг ҳукумат аъзоси сифатидаги миллий мустақиллик учун кураши таҳлили, ижтимоий-сиёсий қарашлари, маънавий мероси каби масалаларга етарлича эътибор қаратилмаган. Бу ҳолатлар тарихий шахсларнинг мамлакат ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти аждодлар меросини умуминсоний қадриятлар билан уйғунликда, янгича ёндашувда тадқиқ этиш зарурлигини кўрсатади.
.
Илмий раҳбар: т.ф.д, проф. Р.Т.Шамсутдинов.
Магистратура талабаси: А. Турсунбоев
Do'stlaringiz bilan baham: |