2020 йил 27 март куни Мактабгача таълим методикаси кафедраси профессор - ўқитувчилари ва талабалари Андижон давлат университетида Низомий номидаги ТДПУ профессори, п.ф.н. Б.Х.Хаджаев билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда қатнашдилар. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга онлайин тарзида жавоб олдилар.
2020 йил 29 март куни Мактабгача таълим методикаси кафедраси профессор - ўқитувчилари томонидан 5-ТТЖ да “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” мавзуси бўйича давра суҳбати ўтказдилар. Мактабгача таълим кафедраси профессор - ўқитувчилари томонидан “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” мавзуси бўйича давра суҳбати ўтказдилар. Мактабгача таълим методикаси кафедраси ўкитувчиси Д.Абдуллажонова ўз сўзида: Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан белгиланган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” ҳақида маъруза қилди. Ёш авлодни тарбиясида китобнинг ўрни ва китобхонликни ривожлантириш хакида алохида таъкидлаб ўтди. Талабаларга Мухаммад Юсуф шеьрияти чин хазинамиз эканлиги хакида тушунтириб берди. Ўз сўзида маърузачи замонамиз шиддат билан ривожланиб бораётган кунларда ёшларимизни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни соғлом вояга етишлари учун спорт тўгаракларига жалб қилиш, минталитетимизга зид бўлган ёт ғояларга кириб қолмаслигини олдини олиш энг муҳим масала эканлигини ва бунинг учун китобхонликни тарғиб қилиш ҳакида онлайин тарзида тушунтирди.
2020 йил 2 апрель куни Мактабгача таълим методикаси кафедраси гуруҳ раҳбарлари ахборот соатини “Инсон хотира туйғуси билан барҳаётдир” мавзусида ўз гуруҳларида юқори савияда ўтказдилар. Унда ҳар бир гуруҳ раҳбарлари ўз гуруҳи талабаларига мамлакатимизда юз бераётган янгиланиш ва ривожланишлар ҳақида онлайин тарзида маьруза қилдилар
2020 йил 4 апрель куни Мактабгача таълим методикаси кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан университет рейтингини аниқлаш мақсадида Мактабгача таълим факультети Мактабагача таълим йўналиши 3- курс талабаларидан олинадиган “Она тили ва болалар адабиёти” ва “Математик тасаввурларни шакллантириш назарияси ва методикаси” фанларидан тест синовларига тайёргарлик жараёни онлайин тарзида олиб борилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |