Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги


ХУЛОСА...............................................................................................................53


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/21
Sana23.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1387624
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
KERAK-geografiyada standart va nostandart testlardan fojdalanish zhahon urbanizatsiyasi mavzusi misolida

 
ХУЛОСА...............................................................................................................53 
 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ........................................55 
 



 
КИРИШ 
Мавзунинг долзарблиги. Мамлакатимиз таълим тарбия тизимининг 
ҳозирги даврдаги асосий вазифаси баркамол ёш авлодни ватанпарвар, 
миллий истиқлол ғояларига садоқатли, замонавий билим, кўникма ва 
малакаларни пухта ўзлаштирган ҳамда жамиятда ўзининг муносиб ўрнини 
эгаллашга қодир бўлган баркамол шахсларни тарбиялаб етиштиришдир.
Халқимизнинг шундай эзгу мақсадларини рўёбга чиқариш йўлида 
мустақилликка 
эришганимиздан 
сўнг 
таълим-тарбия 
сифати 
ва 
самарадорлигини замон талаблари даражасига кўтариш давлат сиёсатининг 
устивор йўналишларидан бирига айланди. Бунинг учун давлат умуммиллий 
дастури доирасида барча шароитлар яратилди. 
Бугунги кунда илм-фан, техника ва ишлаб чиқариш соҳаларининг тез 
суръатларда жадал ривожланиши барча таълим муассасаларида таълим-
тарбия сифатини мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтаришни талаб этмоқда.
Шунинг учун мамлакамтимиз таълим тизимида жаҳон тажрибасида 
синаб кўрилган турли таълим воситаларидан ва янги педагогик 
технологияларнинг хилма-хил усулларидан кенг фойдаланилмоқда.
Таълимнинг мана шундай энг муҳим воситаларидан бири тест саволлари 
тизимидир.
Мактаб ўқув дастурларига киритилган барча фанларни ўқитишда 
ўқувчиларга пухта билим ва тарбия беришда, уларнинг дарслардан олган 
билим, кўникма ва малакаларини синаб кўриш ҳамда мустаҳкамлашда тест 
саволлари тизимидан фойдаланиш беқиёс аҳамиятга эгадир[III, 25].
Тест саволларидан фойдаланишнинг аҳамиятли томонларидан бири 
шундаки, улар ёрдамида қисқа вақт давомида ўқувчиларнинг жуда кўп 
мавзулардан олган билимларини синаб кўриш ва аниқлаб олиш мумкин 
бўлади.
Тест саволларининг шундай афзалликлари туфайли ҳозирги кунда 
улардан фақат дарс жараёнларидагина эмас балки, ўқувчиларни синфдан-



 
синфга кўчириш ва битириш имтиҳонларида, олимпиада ва билимлар 
беллашуви мусобақаларида, педагог-ходимларни ва бошқа кўплаб касб 
эгаларини билим савияларини синаб кўришда ва аттестациялардан ўтказишда 
ҳамда, ўқувчиларни коллеж, лицей ва олий ўқув юртларига қабул қилиш 
имтиҳонларида ҳам кенг фойдаланилмоқда.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling