Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


 Динамик системалар имитациявий математик модели


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/108
Sana12.10.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1699718
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   108
Bog'liq
137 ilmij tadqiqot asoslari

 
2.2.3. Динамик системалар имитациявий математик модели 
Мазкур класдаги моделлар муайян вақт мобайнида турлича берилган 
кириш таъсирлари бўлган объектда физик ёки информацион жараёнлар 
имитацияси учун мўлжалланган, яъни улар тадқиқ қилинаётган объектни вақг 
мобайнида хусусиятини акс эттиради. 
Оддий дифференциал тенгламалар системаси тарзидаги динамик 
системалар модели, электр ва электрон тархлар, шунингдек система орқали 
талабномалар ўтиш жараёни имитацияси учун мўлжалланган оммавий хизмат 
кўрсатиш системасининг модели имитациявий математик моделларга мисол 
бўла олади. 
Имитациявий математик моделлардан мураккаб объектлар ҳаётий цикли 
турли босқичларида, айниқса, уларни лойиҳалаш, тайёрлаш ва эксплуатация 
қилишда кенг фойдаланилади. Лойиҳалашда улар параметрик ва тузилмавий 
синтез, кўп талқинли таҳлил ўтказиш учун; тайёрлашда объектнинг оптимал 
миқдорий ва сифат-кўрсаткичларини таъминлаш; эксплуатация қилишда – 
аввал ҳаракатга туширишда «тор» жойни излаш, сўнг таъминланган миқдорий 
ва сифат кўрсаткичларни сақлаш учун қўлланади. 
САПРда иммитациявий математик моделлар САПР функционал кичик 
система таркибида, шунингдек унинг ишлаш қўрсаткичларини баҳолашлик учун 
фойдаланиши мумкин. 
Маълумки, табиатда эркин тарзда кечадиган, шунингдек техникада 
фойдаланиладиган жараёнлар ичида тебраниш етакчи ўринни эгаллайди. Бир 
ҳолатда тебраниш зарарли бўлиб, уни қутилиш, имкон борича, улар зарарли 
таъсирини бартараф этиш, лозим; бошқа ҳолатда улар фойда келтиради ва 
тебранишни мақсадли ва самарали қўллаш лозим. 
Техника ва инсон фаолиятида тебраниш қўйидагича зарар етказади: 
- муҳим конструкциялар пухталигига тўғридан-тўғри хавф туғдиради: 


42
сувқувур, турбиналар парраклари ва ҳаво парраклари, кўприклар, саноат бинолари 
шифтлари ва ш.к. га; 
- техникавий объектни эксплуатация қилиш шароитини издан чиқаради ва 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling