улар техникавий-иқгисодий кўрсаткичлари ёмонлашувига олиб келади (масалан,
тебраниш металл қирқувчи станоклар самарадорлиги, аниқлиги ва ишлов бериш
сифати пасайишига олиб келади);
- шахсга зарарли физиологик таъсир кўрсатади, улар организми вибрацияли
қўл асбоби билан ишлаганда узоқ вақт титришлик таъсирида бўлади. Санаб
ўтилган зарарли таъсирларни бартараф этиш учун динамик системалар
сифатидаги техникавий объектларни барпо этиш ва эксплуатация қилишда
олдиндан кўра билиш ҳамда тебранишларни миқдорий баҳолашдан иборат
масалани ечиш зарур.
Сунъий тарзда ҳосил қилинадиган тебранишларнинг фойдаси турли
жараёнларда, шунингдек технологик жараёнларда техникавий-иқтисодий
кўрсаткичларни яхшилашда кўринади. Кўламли тебранишли ишлов бериш,
тебранма қирқиш, сочилувчан материалларни тебранма юклаш – тушириш,
шунингдек доналанган танаворларни юклаш-тушириш ва ҳ.к.лар бунга мисол бўла
олади. Титрашдан фойдаланишда жараённинг оптимал кириш жараёнларини
таъминловчи тартибни танлаш мақсадида уларни миқдорий баҳолаш масаласини
ечиш зарур.
Титрашнинг қўйидаги асосий турлари бор:
- эркин титраш, мувозанат ҳолатига яқин фақат тикловчи кучлар ва
таъсирга қарши кучлар таъсирида амалга ошади (масалан, тўхташ жа-
раёнида станок асосий ҳаракатини ишга туширувчи динамик
системаларнинг титраши);
- мажбурий тебранишлар, қўзғатувчи ёки мажбурловчи деб аталадиган
тикловчи кучлар, қаршилик қўрсатувчи кучлар ва даврийлик
хусусиятига эга кучлар таъсири остида юз беради (масалан, ишлов бериш
жараёнида фрезерлаш станогини асосий ҳаракатга келтирувчи динамик
системанинг титраши);
43
- параметрик титрашлар, параметрлари (қаттиқлиги ёки залвори)
Do'stlaringiz bilan baham: |