Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/108
Sana12.10.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1699718
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   108
Bog'liq
137 ilmij tadqiqot asoslari

Рациональный — оқилона: асосланган, мақсадга мувофиқ. 
Синтез онгда бир бутунликда, биргалиқда ва ўзаро алоқадаги 
қисмлар сифатида мавжуд бўлган бирор нарса, ҳодисани илмий тадқиқ этиш 
усули; қўшилма, умумлашма. 
Система — 1) бир – бирлари билан кўплаб қонуний тарзда боғланган 
унсурлар (нарсалар, ҳодисалар, қарашлар, билимлар ва ħ.к.); 2) ҳаракатлар 
қатъий кетма – кетлиги муайян алоқада режа асосида, тўғри жойлашган 
қисмларнинг шартли тартиби. 
Системотехника — мураккаб системаларни таҳлил ва синтез қилиш 
муаммоларини ўрганувчи илмий – техникавий фан. 
Совокупность — мажмўа: қўйилган мақсадни ҳисобга олган ҳолда 
гуруħланган кўплаб унсурлар. 
Структура — тузилма: бирор нарсанинг ўзаро жойлашуви ва таркибий 
қисмларининг боғланиши, қурилиш. 
Субъект — 1) ташқи дунё (объект)ни идрок этаётган ва ўз амалий 
фаолияти мобайнида унга таъсир ўтказадиган инсон; 2) ҳуқуқ ва 
мажбуриятларни зиммасига олувчи (жисмоний ёки юридик шахс). 
Субъективный — субъектив: 1) муайян шахс, субъектга хос хусусият, 
шахсий; 2) бир ёқлама, объективликдан холи; иштиёқий, атайин. 


162
Схема — чизиқ: 1) система, қурилма ёки ўзаро жойлашув, бирор 
нарсанинг қисмлари боғлиқлигини ифодаловчи чизма; 2) умумий, асосий 
тарзда тасвирлаш ёки тавсифлаш; хомаки нусха, режа, белгилаш; 3) бирор 
нарсанинг мавҳум соддалаштирилган тавсифи, умумий тайёр тенглама. 
Тавтология — сафсата: айни бир нарсани бошқа сўзлар билан 
такрорлаш. 
Таксономия — одатда иерархик тузилишга эга бўлган мавжудликнинг 
мураккаб ташкил этилган соҳасини таснифлаш ва системалаштириш 
назарияси. 
Тезис — доклад, маъруза, хабар ва ҳ.к.ларни қисқача ифодаланган асосий 
қоидалари. 
Тема — мавзу: баён, тасвир, тадқиқот, муҳокама предмети. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling