Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/108
Sana12.10.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1699718
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   108
Bog'liq
137 ilmij tadqiqot asoslari

Граф Г=Г(Х, W) – кўплаб X чўққи (қисмлар) ва кўплаб W – уларни 
боғловчи қобирға (бутокдар). Граф, агар унинг қобирғаси муайян йўналишга эга 
бўлса, мўлжалли (орграф) деб аталади (2.2-расм). 
Кичик граф – графнинг қисми  (2.2,б-расм), қобирғалардан ташкил топади ва 
ҳамиша улар чўққисига инцидент бўлади. 
Йўналиш, маршрут – аралаш қобирғалар мунтазамлиги, ягона ва айни 
шу чўққига туташ қобирға ҳам шуларга тааллуқли. Йўналиш такрорланувчи 
қобирғалар ва чўққиларга эга бўлиши мумкин. 
Занжир – турли қобирғалардан иборат йўналиш. 
Боғланган граф – граф, занжир билан туташтирилган ҳар қандай қобирға 


34
жуфтлиги (2.2,а-расм). 
Дарахт - циклларга эга бўлмаган, боғланган граф. 
2.2-расм. Мўлжалланган граф (а), кичик граф (б): 
1, 2, 3, 4, 5 – чўққилар; а, б, в, г, д, е – қобирға (ёй). 
Уйғунлашган қисмлар ва деталлар(агрегат станоклар)дан иборат 
дастгоҳ (станок)ларнинг кўплаб тузилишларини тавсифловчи граф(дарахт) 
кўринишидаги математик моделларга оид мисолларни кўриб чиқамиз. 
Таҳлилдан маълум бўладики, мазкур тузилманинг кўплаб талқинлари анча 
паст даража – технологик, кинематик ва конструкциявий тузилмаларни ташкил 
эгувчи талқинлар ўртасидаги муносабатлардан ҳосил бўлади. Бунда 
ташкил этувчи тузилмалар ва уларнинг талқинлари ўртасидаги 
муносабатни детал 
[28]
шакллари унсурлари икки турига кўра қараб чиқиш 
зарур. Бундай дифференция (фарқлаш)ни кўрсатилган шакллар унсурлари 
учун тузилма талқинлари деталлар параметрларининг икки турли гуруҳига 
боғликлиги тақозо этади. Масалан, биринчи гуруҳга элементар сирт 
(геометрик параметрлар, аниқлик ва сифат параметрлари)га ишловни 
тавсифловчи параметрлар, иккинчи гуруҳга эса – элементар сиртлар ва улар 
аниқлигининг ўзаро жойлашишини тавсифловчи параметрлар киради. 
Бундан ташқари технологик-кинематик тузилмани ташкил этувчи талқинлар 
ҳосил бўлувчи тархда фарқлар ҳам мавжуд. 
Ана шундай дифференциявий ёндашилганда компановка тузилиши 


35
кўплаб талқинлари шаклланишининг тархини 2.3-расмда келтирилган 
дарахт тарзида тасаввур этиш мумкин. Бунда чўққилар тузилмани ташкил 
этувчи кўплаб талқинларни, қобирғалар эса улар ўртасидаги муносабатни 
англатади. Мазкур дарахт ташкил этувчи тузилма уч даражасига эга. Учинчи 
даражада кўплаб технологик, кинематик ва конструкциявий тузилмалар 
мавжуд бўлиб, бу тузилмалар элементар сиртлар (S

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling