Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 3.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/107
Sana18.10.2023
Hajmi3.16 Mb.
#1707645
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   107
Bog'liq
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)

 
Текшириш учун саволлар 
1. Қишлоқ ва сув хўжалиги учун электр ускуналар қандай танланади? 
2. Электр ускуналар қандай шароитларда эксплуатация қилинади? 
3. Электр ускуналар қандай кўрсаткичлар бўйича танланади? 
4. Электр ускуналар юкланиш имкониятлари қандай бўлади?
5. Ҳимоя воситалари қандай танланади?
6. Электр ускуналари танлашда иқтисодий мезонлар қандай ҳисобга олинади?
7. Электр ускуналар қандай резервланади? 


43 
4-боб. ТЕХНИК ДИАГНОСТИКА АСОСЛАРИ 
 
4.1. Умумий тушунчалар 
Техник диагностика – техник воситаларнинг техник ҳолатини аниқлаш 
ва носозликларини (дефектларни) топиш услублари ва воситалари ҳақидаги 
фандир. 
Техник диагностика жараёни бу обьектнинг ҳолатини ўрганиш, объект 
техник ҳолати ҳақида якуний хулосалар қилиш, носозлик жойларини аниқ 
кўрсатиш, дефект характери ҳақида тўлиқ маълумот бериш, токли қисмлари, 
изоляцияси ва металл қисмлари, корпуси, арматурасининг умумий ҳолатини 
тарифлаш. Асосий ва ёрдамчи кўрсаткичларига баҳо беришдир. 
Диагностика услуби (алгоритми) – бу объектнинг техник ҳолатини 
аниқлашга имкон берувчи ҳаракатлар кетма-кетлиги ва мажмуидир 
(экспримент ўтказиб). Бунда объектга маълум бир таъсирлар кўрсатиб унинг 
ҳолатидаги ўзгаришлар кўрсаткичлари кузатилади, диагностика қилиш 
имконини берувчи хусусиятлари ўрганилади. Кузатувлар натижаси бўйича 
объект ҳолати ҳақида хулосаларга келинади. Масалан изоляцияни оширилган 
кучланиш билан синаб, ўтаётган токни назорат қилиб, унга қараб изоляция 
сифати ҳақида хулоса қилинади. 
Диагностика системаси – бу техник воситалар, объект ва услублар 
мажмуи бўлиб, маълум бир мақсад ва вазифаларга эга бўлади. Диагностика 
вазифасига кўра ва ечаётган диагностика масаласининг хилига қараб 
диагностика системасини шартли равишда 4 хилга бўлинади: профилактик 
диагностика, диференциал диагностика, функционал ва башоратловчи 
диагностика. 

Download 3.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling