Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 3.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/107
Sana18.10.2023
Hajmi3.16 Mb.
#1707645
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   107
Bog'liq
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)

МОм
R
рух
5
,
0
.

) орта бориши зарур. Изоляция қаршилигининг доимий
бўлиб қолиши изоляциянинг яроқсизлигига яқинлигини кўрсатади. Демак, 
электр моторнинг иш режимлари унинг изоляцияси ҳолатига бевосита таъсир 
қилади. Бу таъсир мотор юқори намлик шароитида ишлаб турса кучаяди. 
Муҳитда кимёвий актив моддалар бўлса, изоляция емирилиши жараёни янада
тезлашади.
Мотор изоляцияси билан атроф муҳит орасида доимо намлик 
алмашиниш жараёни кетади. Намликни ўзига сингдириш ёки атрофга 


97 
чиқариш имконияти мотор конструкциясига ва иш режимларига боғлиқ 
бўлади, яна изоляция структураси ва таркибига боғлиқ бўлади. Намлик 
изоляция массасида эритма кўринишда, коллоидлар, абсорбция қатлами 
ҳолатида бўлиши мумкин. Намлик билан изоляция массасининг ўзаро 
таъсирини кўриб чиқишда жараённи соддалаштириш учун изоляция 
таркибидаги сув молекулаларини боғланган ва боғмаган – эркин кўринишда 
бўлади деб тасаввур қиламиз. Ёпиқ типда ишланган моторларда эркин, яъни 
боғланмаган сув, изоляция устида йиғилган сув томчилари кўринишида 
бўлади. Боғланган сув молекулалари гигроскопик изоляцияли моторларда 
бўлади (макро- ва микрокапиллярлардаги йирик бўшлиқларда, намланиш 
излари). Оддий саноат учун ишланган моторлар герметик бўлмайди ва оддий 
иш режимида нам ҳаво унинг ички қисмига ўтиб, изоляция қобиғи билан 
бевосита контактда бўлади. Моторнинг иш ражимига қараб у намланиб 
бориши ёки қуриши мумкин. Моторнинг намланиш жараёнини кўриб 
чиқамиз. Материалдан намликнинг атроф муҳитга парланиши ташқи 
диффузия натижасида кетади. Диффузия жараёнининг интенсивлиги 
изоляциядаги парнинг парциал босими билан атроф муҳитдаги пар босими 
орасидаги фарққа боғлиқ бўлади. Жараён ташқи диффузия шаклида кетади. 
Пар босими градиенти (изоляциядаги пар ва ҳаводаги пар босимларининг 
фарқи) диффузия йўналишини аниқлайди, мотор изоляцияси қурийди ёки 
намланади. 
Мотор изоляциясининг ички қисмида ҳам ички диффузия жараёни 
кетади, яъни намлик изоляциянинг бир қатламидан иккинчи қатламига ўтади. 
Намлик кўпроқ қизиган қатламдан ҳарорати пастроқ қатламга ўтади 
(термодиффузия). Тўла намлик оқими қуйидаги ифода билан аниқланади: 
t
w
p
m
m
m
m



(7.2) 
Бунда тегишли градиент таъсида бирлик юзадан ўтган вақт бирлиги 
ичида ўтган намлик миқдори. Унинг ҳар бир ташкил этувчилари қуйидагича 
аниқланади:
gradP
k
m
p
p

,
gradw
k
m
w
w


gradt
k
m
t
t

(7.3) 
бу ерда: 
p
k
,
w
k

t
k
– мос равишда парни моляр ўтиш намлик 
ўтказувчанлик ва ҳарорат-намлик алмашинув коэффициентлари.
Мотор изоляциясининг намлиги даражасининг ўзгариши эксплуатация 
даврида унинг қаршилигининг ўзгаришига қараб аниқланади. Атроф муҳит 
шароити оғир, яъни ҳаво намлиги 100 % га яқин бўлган оғир режимда ишлаб 
турган моторнинг изоляциясидаги намлик алмашиниш жараёнини кўриб 
чиқамиз. Агар мотор ишга туширилмаган бўлса, у фақат намлик градиенти 
таъсирида намлиги орта боради. Мотор изоляцияси атроф муҳитдан 
намликни ўзига сингдириб қаршилиги камая боради, изоляция намлиги орта 
боради. Аввал изоляциянинг ташқи қатламлари, сўнгра ички қатламларига 
намлик ўтиб боради. Мотор изоляциясининг намлиги орта боради. 
Изоляцияловчи материалнинг диэлектрик кўрсаткичлари пасая боради, электр 
мустахкамлиги йўқола боради. Мотор ишламай турганида унинг диэлектрик 


98 
кўрсаткичларининг ўзгариши 7.1-расмда 
кўрсатилган. Барқарорлашган-мувозанатлашган ҳолатда электр мотор 
изоляциясининг қаршилиги катталиги стабиллашади ва доимий бўлиб қолади. 
Мотор ишга туширилса, унинг чулғами қизиб, изоляцияси ўзидан намликни 
қайдайди. Мотор дастлаб ишлаб бошлаганда унинг статор чулғамларига яқин 
изоляция қатламлари қизийди кейин паз изоляцияси ва бошқа қатламлар ҳам 
қизиб, намлик изоляция ичидан юза қатламларга қараб чиқиб кета бошлайди 
(7.1-расм). Бу ҳолат моторни намланиб қолишидан ҳимоя воситасини ишлаб 
чиқиш учун асос бўлади ва мотор изоляциясининг минимал қийматларида 
тезлик ўзгаришига асосланиб ишлайди. Мотор чулғамининг қизиши давом 
этса, намлик аввал чулғам юзасидан парланиб бошлайди, пар йўналиши 
билан ҳарорат оқими йўналиши мос тушади. Иссиқлик ва намлик ўтказиш 
градиентларининг қўшили-ши иссиқлик ва намлик ўтказувчанлигини 
келтириб чиқаради. Ҳавонинг ва изоляция қатламлари орасидаги намликни 
(сувнинг) ҳароратини ортиши уларнинг босимини ортишига ва қўшимча 
босим градиенти ҳосил бўлишига олиб келади. Бу вақтда намлик парлари 
мотор изоляциясидан атроф муҳитга чиқиб кета боради. 
Изоляция қаршилиги камайиб боради. Мотор узоқ муддат ишлаб турса, 
унинг қуриш жараёни маълум бир барқарорлашган ҳолатда тўхтайди. Мотор 
изоляцияси шу ҳарорат учун турғун қарашиликда тўхтайди. Мотор 
тўхтатилгач унинг ҳарорати пасая боради ва атроф муҳит ҳароратидан 
пастроқ қийматларига келади. Бундан кейин тескари жараён бошланади, яъни
моторга намлик сингиб бошлайди, изоляция намлиги ортиб қаршилиги
камаяди. 
Демак нормал ишлаб турган моторда 
намланиш ва қуриш жараёнлари кетади. 
Намликнинг моторга сингиш ва парланиш 
тезлиги қуйидаги факторларга боғлиқ 
бўлади: 
изоляцияловчи 
материалнинг 
гигроскопиклигига, 
изоляциянинг 
намланиш 
даражасига, 
моторнинг 
юкланиш режимига, атроф муҳит ҳарорати 
ва намлигига. 
Сувли эмульсияли лак шимдирилган 
чулғамларни ремонт пайтида 1,5-2,0 соат 
давомида ўз токи билан қуритиш мумкин. 
Эксплуатация пайтида қуритиш вақти 
камроқ бўлади. Баъзи бир шартлар билан 
қуритиш вақтини машина ҳароратига 
пропорционал деб қабул қилиш мумкин. 
Минимал қуритиш вақти моторни турғун 
ҳароратгача қизиш вақтига яқин бўлади. 
Лекин намлик кетишининг инерциялигини 
ҳисобга олиб қуритиш вақти моторни тўла қизиш вақтидан кўпроқ қилиб 
олинади. Изоляция намлиги қанча юқори бўлса, унинг парланиб чиқиб кетиш 
7.1-расм. Ишламай турган 
электр моторни изоляция 
қаршилигининг ўзгариши ва 
унинг намлигининг вақт
буйича ўзгариш графиги:
1- намлик миқдорининг 
ўзгариши, 2- изоляция 
қаршигининг ўзгариши. 


99 
вақти шунчалик кўпроқ бўлади (7.2-расм). Мотор ишга туширилгач, ортиб 
барқарорлашади. Унинг изоляциясининг қаршилиги 2-8 баробаргача ортади. 
Ишлаб чиқариш шароитида ишламай турган моторлар изоляциясининг 
қаршилиги камайиб боради. Изоляциянинг намланиш даражаси унинг 
ишламай турганидаги барқарор режим ҳароратига тескари пропорционал 
бўлади. 
Қисқа муддатли режимда ишлаб турган моторлар изоляцияси анча оғир 
шароитда бўлади. Мотор доим ишлаб турганида у ишчи ҳароратда бўлади ва 
изоляциядан намлик ҳайдаб турилади, моторнинг қуруқ изоляцияси иссиқлик 
таъсирида эскириб боради. Агар мотор изоляциясининг ҳарорати руҳсат 
этилган қийматидан паст бўлса, мотор узоқ вақт ишончли ишлаб туради. 7.3-
расмда бир суткада 3 марта бир соатдан ишлатилаётган транспортер 
моторининг изоляциясининг ўзгариш графиги берилган. Нам муҳит 
бўлганлигидан изоляция тез намликни ўзига олади ва қаршилиги ҳам 
ҳарорати билан биргаликда ўзгариб боради. 
Мотор изоляциясининг ҳар қандай намланиши керакмас, бунда 
изоляция қаршилиги пасайиб, хавфли чегарасидан пастга тушиши мумкин 
бўлади. Бу жараён айниқса, ҳавода кимёвий фаол муҳит бўлса, тез кетади ва 
мотор изоляцияси тезроқ эскиради – тезроқ яроқсиз ҳолга келиб, ишдан 
чиқади.
7.2-расм. Кучли захланган электр
мотор изоляцияси қаршилигининг 
қуритиш пайтида ўзгариш графиги:
1 – қиздириш ҳарорати;
2 – изоляция қаршилиги. 
7.3-расм. Транспортёридаги электр 
мотор изоляциясининг қаршилигини 
ўзгариш графиги:
1 - икки сутка ишлаб турганда;
2 - ўнинчи сутка ишлагандан сўнг;
3 - йигирма суткадан сўнг. 

Download 3.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling