Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси
Download 3.16 Mb. Pdf ko'rish
|
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12-боб. ЭЛЕКТР МОТОРЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ
167 Текшириш учун саволлар 1. Режали олдини олиб таъмирлаш тизими нима? 2. Электр ускуналарни таъмирлашнинг мураккаб категорияси нима? 3. Электр жиҳозларнинг бузилмай ишлаши нима билан таъмин-ланади? 4. Электр ускуналарнинг ток билан ўта юкланиши қандай оқибатларга олиб келади? 5. Жиҳознинг бузилмай ишлашини қандай ремонт хизматлари таъминлайди? 6. Жиҳозга марказлаштирилган ремонт хизмати кўрсатишни ташкил қилиш деганда нимани тушунасиз? 12-боб. ЭЛЕКТР МОТОРЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ Электр моторларни узоқ муддат ишга яроқли ҳолатда сақлаш учун ремонтлар оралигида уларга техник хизмат кўрсатиш катта аҳамиятга эга. Техник хизмат кўрсатишга цехнинг, участканинг навбатчи ходимига руҳсат этилади. Унинг вазифасига моторнинг температура режимини, унинг чўткалари контакти, коллектори ва контакт ҳалқаларининг ҳолатини, вибрацияни, подшипниклар ҳолатини ва уларда мой борлигини кузатиш киради. Смена давомида навбатчи ходим моторни бир марта кўздан кечиради ва моторни чанг ҳамда ифлосликлардан тозалайди, бунда у иш режими оғир (тез-тез юргизиладиган ва тўхтатиладиган, механизми ўқига катта нагрузка тушадиган, атроф-муҳит температураси юқори бўлган) моторларга алоҳида аҳамият беради. Жиҳозлар олдини олиб таъмир ишларини бажариш учун тўхтатилганда навбатчи ходим машинани сиқилган ҳаво билан тозалайди, муфталар ҳолатини болтларнинг маҳкамлигини, подшипникларда мой бор-йўқлигини текширади, коллектор ва контакт ҳалқаларини тозалайди, чўтка тутқичларнинг ишини, изоляция ҳолатини текширади ва ерга уловчи қурилмаларни кўриб чиқади, чўткаларни нейтрал ҳолатга ўрнатади ва шамоллатиш каналларини тозалайди. 12.1. Моторларнинг ҳарорат режимини текшириш Изоляцияловчи материалининг классига караб, атроф-муҳит ҳарорати 40°С лигида электр моторлар учун руҳсат этилган ҳароратларнинг ошиш чегараси турличадир (60 о дан 125°С гача). Электр моторларнинг қизиб кетиши биринчи навбатда чулғамларнинг изоляцияси учун хавфлидир, чунки бу ҳолда уларнинг хизмат муддати қисқаради, баъзан эса электр машиналар батамом бузилади. Моторнинг қизиши нагрузка ва иш режимига боғлиқ. Қизиб кетишнинг асосий сабаби моторларнинг нагузка токи билан ўта юкланишидир. Бу ходиса узоқ муддатли режимда ўзгарувчан ток моторлари учун статор занжиридаги, ўзгармас ток моторлари учун якорь занжиридаги токни контрол тарзда ўлчаб кўриб аниқланади. Қисқа муддатли такрорий режимда ишловчи моторларда ток доимо ўзгариб туради, шунинг учун уларнинг нагрузкасини шчит асбоблари ёрдамида аниқлаш мумкин эмас. Бу 168 ҳолда махсус асбоблар (осциллографлар) ёрдамида токнинг осциллограммаси олинади ва унинг асосида механизмнинг иш цикли учун токнинг эквивалент қиймати аниқланади. Юклама нормал бўлганда моторнинг қизиб кетишига унинг ёмон совитилиши (вентилятор қанотларининг шикастланиши, шамоллатиш каналлари ва туйнукларининг тўлиб қолиши) ёки атроф-муҳит ҳарорати 40°С дан ортиб кетиши сабаб бўлиши мумкин. Моторларнинг қизиш даражаси термометр билан ёки қуввати 100 кВт дан зиёд моторларга ўрнатиладиган махсус асбоблар билан аниқланади. Бундай асбоблар бўлмаганда моторнинг қизиш даражаси одатда қўлни теккизиб текширилади. Агар у жуда иссиқ бўлса, кўчма термометр, яхшиси спиртли термометр билан ўлчанади, чунки у магнит майдон таъсирида хатога йўл қўймайди. Термометрнинг актив қисми алюминий фольга билан зич қилиб ўралади ва мотор сиртидаги ўлчанадиган жойга сиқиб қўйилади, устидан эса изоляцияланган жойи иссиқликни изоляцияловчи пахта билан ўралади. Download 3.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling