Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Коллектор, контакт халқалари ва чўткаларга хизмат кўрсатиш


Download 3.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/107
Sana18.10.2023
Hajmi3.16 Mb.
#1707645
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   107
Bog'liq
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)

12.3.Коллектор, контакт халқалари ва чўткаларга хизмат кўрсатиш 


172 
Коллектор ва контакт халқаларининг ҳолатини текшириш. ¡згармас ток 
электр машиналарининг нормал ишлаши кўп даражада коллекторнинг 
ҳолатига боғлиқ. У эса пухта қаровни талаб қилади. 
Айланганда коллекторга кўмир ва металл чанглари ўтириб унинг чўтка 
контактини ифлослантиради. Бу эса чўткаларнинг коллектор пластиналарига 
тегиш жойида учқун чиқиб, унинг сирпанувчи сиртида қурум ҳосил бўлишига 
олиб келади. Учқунланиш ортганда коллектор сиртида «доиравий аланга» 
пайдо бўлиши, яъни турли қутбли чўткалар орасида коллектор орқали қисқа 
туташув юзага келиши мумкин. 
Электр машиналар коллекторидаги учқунланиш даражаси чўтканинг 
туташувчи чети тагида аниқланади (12.3-жадвал). Мотор нормал режимда 
ишланганда учқунланиш даражаси 1,5 дан ошмаслиги керак. 
Коллектор ва контакт чўткалари сирпанма контакти сиртининг 
шикастланиши (шилиниши, тирналиши, кескичлардан из қолиши, коллектор 
пластиналари орасидан миканит изоляциянинг чиқиб қолиши) моторлар катта 
частотада айланганда чўткаларнинг титрашига, куч занжирининг узилишига, 
оқибатда сирпанма сиртнинг куйишига олиб келади. Коллекторнинг тепиши 
0,02 дан 0,1 мм гача бўлишига руҳсат этилади (катта қиймат коллекторининг 
диаметри катта ва айланиш частотаси кичик бўлган, кўпроқ қизиган 
машинага тааллуқлидир). 
12.3-жадвал 
¡згармас ток мотори коллекторидаги учқунланиш даражаси 
Учқунла-ниш 
даражаси 
Учқунланиш 
даражасининг 
тавсифи 
Коллектор ва чўткалар ҳолатини 
билдирувчи ташқи аломатлар 

1,25 
1,5 


Учқунланиш йўқ 
Чўткаларнинг 
бир 
қисми 
тагидаги 
кучсиз 
нуқтали 
учқунланиш содир бўлади 
Чўтканинг бутун чети тагида 
кучсиз 
учқунланиш 
содир 
бўлади 
Қисқа муддатли нагрузкада ва 
ўта юкланишларда чўтканинг 
бутун чети тагидан учқун 
чиқади 
Кучли учқунланиш оқибатида 
йирик-йирик учқунлар отилиб 
чиқади (машинанинг фақат 
ишга тушириш ва реверслаш 
режимида ишлаш мумкин) 
Коллекторнинг 
ҳеч 
қаери 
қораймайди ва чўткаларда қурум 
бўлмайди . 
Шунинг ўзи. 
Бензин 
билан 
осонгина 
тозаланадиган қурум ва қорайиш 
излари пайдо бўлади 
Коллектор бензин билан тозалаб 
бўлмайдиган даражада қораяди 
Коллекторнинг кучли қорайиши 
чўткаларнинг куйиши ва қисман 
бузилиши 
Коллектор ва халқалар смена давомида бир марта қуруқ тоза латта билан 
артилади. Агар коллектор ва халқаларнинг сирпанма сиртида қурум ва 
тирналиш излари пайдо бўлса, улар шиша қумқоғоз билан жил-вирланади. 
Қумқоғоз ички томони коллектор ёки контакт халқаси сирти шаклида ўйилган 


173 
ёғоч колодкага маҳкамланади. Электр машиналар ишлаганда коллекторнинг 
мис қисми пластиналар орасидаги қаттиқроқ слюда изоляцияга қараганда 
тезроқ ейилади. Натижада коллектор сиртига изоляция чиқиб қолади, 
чўткалар титраб ишлайди ва чўтка контактида қўшимча учқунланиш пайдо 
бўлади. 
Чиқиб қолган изоляцияни йўқотиш операцияси ариқча ҳосил қилиш деб 
аталади; бунда изоляцияни 1-2 мм чуқурликда фрезалаб ёки арралаб олиб 
ташланади. Катта машиналар коллекторида ариқчалар махсус фрезалар билан 
очилади; ариқчанинг чуқурлиги энидан 1,5-2 марта катта бўлиши керак. 
Қуввати катта бўлмаган электр машиналарда изоляция гардишга 
маҳкамланган махсус асбоб ёки дастарра полотноси ёрдамида қўл билан олиб 
ташланади. Ишлов берилган коллектор жилвирланади, бир текис ярақлагунча 
ялтиратилади ва сиқилган ҳаво билан тозаланади. 
Чўткалар ҳолатини текшириш. Чўткалар тайёрловчи завод тавсияларига 
биноан тўғри танланиши, чўтка тутқичларда ишончли маҳкамланиши ҳамда 
бутун сирти билан коллектор ва контакт халқаларига тегиб туриши керак. 
Яхши жилвирланган чўткада контакт бирикманинг бутун сирти ойнадек 
ялтирайди. Чўткалар чўтка тутқич гардишида эркин сурилиши лозим. Бунда 
чўтка билан чўтка тутқич орасида 0,1— 0,2 мм зазор бўлишига руҳсат 
этилади. 
Электр машинанинг ҳамма чўткалари бир хил куч билан босилиб туриши 
керак, шунда улар бир текис ейилади. Кучли босилган чўткалар тезроқ 
ейилади. Солиштирма босиш кучи чўткаларнинг маркасига боғлиқ бўлиб, 
одатда 15—25 кПа ошмайди; айрим чўткаларнинг босилиш кучидаги фарқ 
10% дан ошмаслиги керак. Босиш кучи динамометр билан ўлчанади. Чўтка 
тагидаги коллекторга қоғоз
бўлаги қўйилади, кейин бир вақтда бир қўл билан 
динамометр ёрдамида чўткани, бошқа қўл билан эса қоғоз бўлагини 
тортилади ва чўтка тагидан қоғозни осонгина тортиб чиқариш мумкин бўлган 
пайтдаги динамометрнинг кўрсатиши қайд қилиб қўйилади. Ейилган 
чўткаларни ўз вақтида алмаштириш лозим. Чўткаларнинг баландлиги ёки 
контакт сиртининг юзи контакт геометрик сиртининг ўз ўлчамларидандан 
камроқ кичиклашганда улар алмаштирилади. 
Контакт сирти шикастланганда ёки чўткалар алмаштирилгандан кейин 
уларни коллектор ёки контакт халқалари сиртига ишқалаб мослаш керак, 
чунки ишлаб чиқарилаётган чўткалар сирти профилланмайди. Бунинг учун 
чўтка тагига электр корунддан ясалган, донадорлиги № 150 ёки 180 бўлган 
қумқоғоз сиртини чўтка томонга қаратиб қўйилади ва чўтка тутқичнинг 
пружинаси билан қисиб қўйилади. Қумқоғознинг ҳаракат йўналиши 
чўтканинг шаклига ва машинанинг айланиш йўналишига боғлиқ. Кейин 
коллектор электр машинанинг ўқи айланадиган томонга буриб қўйилади. 
Агар ўқни қўл билан айлантириш кийин бўлса, абразив қоғоз дастлаб турли 
йўналишларда, 
узил-кесил 
ишкалашда 
эса 
бир 
йўналишда 
ҳаракатлантирилади. Чўткалар дастлаб йирик заррали, кейин эса майда 
заррали қоғоз
билан ишқаланади. Контакт сиртларидаги чанг қуруқ латта 


174 
билан кетказилади. Улар коллекторга узил-кесил ишқаланиб мосланиши учун 
электр машина нагрузкасиз 3-4 соат ишлатилади. 
Чўткалар ўрнатилган траверса нейтрал ҳолатни эгаллаши керак, бунда 
якорь индукцияси нолга тенг бўлади, бу эса коммутация шароитини 
яхшилайди. Чўткаларнинг нейтрал ҳолати қўзғалмас машинада индуктив 
усулда аниқланади. Бу усул ЭЮК ҳосил бўлишига асосланган. Уйғотувчи 
чулғам LM занжири таъминловчи манбага уланади ва унинг 5—10% ига тенг 
уйғотиш токи ўрнатилади. Ҳар хил қутбли чўткаларга ноль белгиси ўртада 
бўлган шкалали милливольтметр уланади. Уйғотиш занжирини узиб ва улаб 
милливольтметр стрелкасининг оғиши кузатилади. Чўткаларни керагича 
суриб асбоб стрелкасининг энг кам оғишига эришилади. Коллекторнинг 
турли ҳолатлари учун бу операция бир неча марта қайтарилади. Кейин чўтка 
траверсаси маҳкамланади. Коллекторда чўткалар ва чўткаларни нейтрал 
ҳолатга 
жойлаштирилади. 
Чўткалар коллектор айланаси бўйлаб бир текис жойлашиши зарур. 

Download 3.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling