Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


 Электр моторларнинг подшипникларига хизмат кўрсатиш


Download 3.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/107
Sana18.10.2023
Hajmi3.16 Mb.
#1707645
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   107
Bog'liq
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)

12.4. Электр моторларнинг подшипникларига хизмат кўрсатиш 
Подшипникларни ишлатиш давомида уларнинг қизиши ва мойининг 
ҳолати текширилади, зазорлари ва ротор (якорь) нинг ўқ йўналишида 
силжиши ўлчанади. Электр машиналар конструктив жиҳатдан бир-биридан 
фарқ қилувчи сирпаниш ва думалаш подшипникларига эга. Сирпаниш
подшипникларининг устки вкладиши билан ўқ бўйни орасида радиал зазор 
бўлиши керак, унинг ўлчами мойли понанинг кўтариш кучига боғлиқ. Зазор 
кичиклашса, подшипниклар кучли қизийди, зазор катталашганда эса маълум 
мой қатлами ҳосил бўлиш шароити ёмонлашиши оқибатида подшипниклар 
тез ишдан чиқади. Ажралмайдиган сирпаниш подшипникларидаги радиал 
зазор ўқ бўйни билан вкладиш орасига щуп киргизиб кўриб ўлчанади. 
Ажраладиган подшипниклардаги радиал зазорни ўлчаш учун рух симлар а ва 
b\—Ь дан фойдаланилади (12.7-расм). Сирпаниш подшипниклари учун руҳсат 
этилган радиал зазорларнинг руҳсат этилган стандарт қийматлари 
белгиланган бўлади. 
12.17-расм. Ажраладиган сирпаниш подшипникларидаги зазорни ўлчаш 
Сирпаниш подшипникларининг ўқ йўналишида симметрик зазорлар 
бўлиши керак. Машина ишлаётганда магнит кучлар таъсирида ротор (якорь) 


175 
ўқда сурилиб зазорни йўқотиши мумкин, натижада подшипниклар қизиб 
кетади. Ротор (якорь) нинг сурилиши тайёрловчи завод томонидан 
кўрсатилади. Бундай маълумотлар бўлмаса, электр машиналарнинг диаметри 
200 мм гача бўлган ўқлари учун роторнинг ўқда сурилиши 2—4 мм ни, 
диаметри 200 мм дан катта бўлган ўқлар учун ўқ бўйни диаметрининг 2% ини 
ташкил этади. 
Зазорлар ўлчаш чизғичи билан машинанинг ҳар қайси томонида бир неча 
жойдан ўлчанади, бунда уларнинг ўлчанган ўртача арифметик қиймат-лари 
тенг бўлиши керак. Сирпаниш подшипникларининг ишини доимий текшириш 
ҳарорат режимини, мойнинг сифати ва миқдорини кузатишдан иборат. 
Сирпаниш подшипникларининг 80°С дан ортиқ қизиши хавфлидир, 
чунки бунда улар ишдан чиқиши мумкин. Бунга мойлаш шароитларининг 
ёмонлашуви сабаб бўлиши мумкин.
Цехнинг навбатчи ходими подшипниклардаги мой сатҳини доимо 
кузатиб бориши лозим. У мой сатҳини кўрсаткичнинг текшириш чизиғи 
бўйича аниқланади, агар у бўлмаса, мойлаш ҳалқаси бўйича аниқланади: 
мой сатҳи нормал бўлганда мойлаш халқаси диаметрининг 4/5 қисмигача 
мойга ботиб туриши керак. Ҳатто сирпаниш подшипниклари қизимаса ҳам 
халқаларнинг айланиши ва мойнинг тозалигини сменада камида икки марта 
текшириб турилиш зарур. Ҳалқаларнинг секин айланиши подшипникларнинг 
мойланиши ёмонлашиб, ишдан чиқишига олиб келади. Ишлаш давомида 
подшипниклардаги мой ифлосланади ва қуюқлашади. Ҳар 3-4 ойда (кўпи 
билан 6 ойда) мойни бутунлай алмаштириш тавсия қилинади; бундан олдин 
подшипникларни тозалаш керосин ёки ҳар доим ишлатиладиган маркадаги 
мой билан ювиш лозим. 
Думалаш подшипниклари одатда консистент таркиб билан мойланади; 
таркиб подшипникка камераси ҳажмининг 1/3-2/3 қисми қадар солинади 
(катта қиймат подшипникнинг 1500 айл/мин гача айланиш частотасига 
тегишли). Камерани мой билан лиммо-лим тўлдириш тавсия қилинмайди, акс 
ҳолда мой подшипник корпусидан оқиб тушади. Иш шароитларига қараб 
мойни ҳар 3—6 ойда алмаштириш керак. Бунда подшипниклар спиртда ювиб 
тозаланади, кейин сиқилган ҳаво билан тозаланади ва янги мой билан 
тўлдирилади. Мойнинг маркаси тайёрловчи завод тавсияларига мувофиқ 
танланади. 
Янги сериядаги электр машиналарда механизмни тўхтатмасдан 
подшипниклар мойини алмаштириш кўзда тутилган. Подшипниклар 
конструкциясида прессмойдон бўлиб, унга босим остида янги мой 
киритилади. Шунда эски мой сиқилиб, подшипникдаги бошқа тешик орқали 
ташқарига чиқади. 

Download 3.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling