Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 3.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/107
Sana18.10.2023
Hajmi3.16 Mb.
#1707645
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   107
Bog'liq
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)

Текшириш учун саволлар 
1. Моторнинг ҳарорати нормадан ошиб кетишининг сабабларини айтиб 
беринг. 


176 
2. Мотор ҳароратини ўлчашда қандай усуллардан фойдаланилади? 
3. ¡згармас ва ўзгарувчан ток моторларидаги чўлғамларнинг узилганлиги 
қандай текширилади?
4. Чўткалардан учқун чиқишининг асосий сабабларини айтиб беринг. 
5. Нима учун электр моторнинг траверсаси ҳолати ўрнатилади? 
6 Мотор подшипниклари қандай кузатилади? 
7. ¡згармас ток моторини улаганда якорнинг айланмаслигига нималар сабаб 
бўлади? 
8. Асинхрон мотор ишга тушиш даврида ҳаддан ташқари титраб ишлашига 
нималар сабаб бўлади? 


177 
13-боб. КУЧ ТРАНСФОРМАТОРЛАРИНИ РЕМОНТ ҚИЛИШ 
 
13.1. Куч трансформаторларини капитал таъмирлаш технологияси 
I ва II габаритли куч трансформаторлари йирик корхоналарининг электр 
ремонт цехларида ремонт қилинади. Тегишли базаси бўлмаган кичикроқ 
корхоналарда ремонт қилиш учун трансформаторлар махсус ремонт 
заводларига юборилади. 
Куч 
трансформаторлари 
шартли 
равишда 
юқори 
кучланиш 
чулғамининг кучланиш классига (ВН) ва қувватига кўра еттита габаритга 
бўлинади ҳамда ГОСТ 9680-77Е га биноан улар қуйидаги кетма-кетликда 
классларга бўлинади: а – биринчи габарит, кучланиш класси 35 (6,10) кВ 
бўлган 10, 16, 25, 40, 63 кВ·А номинал қувватларни; б – иккинчи габарит, 
кучланиш класси 35 (6, 10, 35) кВ бўлган, 100, 160, 250, 400, 630 кВ·А 
номинал қувватларни; в- учинчи габарит, кучланиш класси 35 (6, 10, 35) кВ 
бўлган, 1000, 1600, 2500, 4000 кВ·А номинал қувватларни, г – тўртинчи 
габарит, кучланиш класси 35 кВ бўлган, 10000 дан 63000 кВ·А гача номинал 
қувватларни ўз ичига олади. 
III габаритдан бошлаб куч трансформаторлари махсус корхоналарда ёки 
ишлатилаётган жойида жиҳозланган хона бўлса, махсус бригада томонидан 
ремонт қилинади. 13.1–жадвалда куч трансформаторларининг турлари 
берилган. Келтирилган ҳарфий белгиланишлар тўлиқ эмас, чунки барча тур 
ва вазифалардаги трансформаторларнинг белгиланиш типларига қўшимча 
ҳарфлар киритилади, улар юқорида кўрсатилган ҳарфлардан кейин 
кўрсатилиши керак. 
Кенгайтиргичсиз азотли ёстиқча ёрдамида ҳимояланган, мой билан 
табиий совитиладиган қилиб ишланган трансформатор совитиш туридан 
кейин қўшимча З ҳарфи билан белгиланади (масалан, ТМЗ); паст кучланиш 
чулғами ажратиладиган трансформатор эса фазалар сонидан кейин қўшимча 
Р ҳарфи билан белгиланади (масалан, ТРДН). 
Каср 
кўринишидаги 
рақамли 
белгиланишларда, 
суратда 
трансформаторнинг номинал қуввати кВ·А да, махражда эса юқори кучланиш 
чулғамининг кучланиш класси, кВ да кўрсатилади. Булардан ташқари, 
белгиланишларда 
айни 
конструкциядаги 
трансформаторлар 
иш 
чизмаларининг чиқарилган йили (охирги иккита рақам), иқлим шароитига 
қараб ишланиш ва ўрнатиш категорияси кўрсатилади. Мақсадга мувофиқ 
бўлган ҳолларда трансформаторнинг типини қисқартириб белгилаш ҳам 
мумкин, масалан; ТМ-100\10-78У1-номинал қуввати 100 кВ·А бўлган, ҳаво ва 
мой табиий циркуляцияланиб совитиладиган, икки чулғамли, уч фазали 
трансформатор, кучланиш класси 10 кВ, 1978 йилги конструкция. У ижрода, 
категорияси – 1. Қисқартирилган белгиланиши ТМ-100\6. 
Уч фазали трансформаторларнинг чулғамлари юлдуз, учбурчак ёки 
илонизи усулида уланиши мумкин. Тегишлича бу схемалар Y/

ёки Y/Δ/Z
ҳарфлари билан белгиланади. Чулғамлар юлдуз ёки илонизи усулида 
уланганда нейтралдан сим чиқарилган бўлса, уларнинг ҳарф билан 
белгиланишларига 
“н” 
ҳарфи 
қўшилади 
(масалан, 
Y
н

Z
н
). 


178 
Трансформаторларнинг юқори кучланиш ВН, ўртача кучланиш СН ва паст 
кучланиш НН чўлгамлари схемалар ва группалар тарзида уланади. 
13.1-жадвал 
Трансформаторларнинг шартли белгиланишлари ва уларнинг турлари
(ГОСТ 11677-75)* 
Совитиш тури 
Шартли 
белгиси 
Қуруқ трансформаторлар 
Ҳаво билан табиий совитиладиган, очиқ усулда ишланган 
трансформатор 
Ҳаво билан табиий совитиладиган, берк қилиб ишланган 
трансформатор 
Ҳаво билан табиий совитиладиган, герметик берк қилиб ишланган 
трансформатор 
Ҳаво билан совитиладиган, куйиб ишланган трансформатор 
С 
СЗ 
СГ 
СД 
Мой трансформаторлари 
Ҳаво ва мой табиий циркуляцияланадиган трансформатор 
Ҳаво мажбурий, мой табиий циркуляцияланадиган 
трансформатор 
Ҳаво 
табиий 
ва 
мой 
мажбурий 
циркуляцияланадиган 
трансформатор 
Ҳаво ва мой мажбурий циркуляцияланадиган трансформатор 
Сув 
мажбурий 
ва 
мой 
табиий 
циркуляцияланадиган 
трансформатор 
Сув ва мой мажбурий циркуляцияланадиган трансформатор 
Ёнмайдиган суюқ диэлектрик трансформаторлар 
Ёнмайдиган суюқ диэлектрик билан табиий совитиладиган 
трансформатор 
Ёнмайдиган суюқ диэлектрик билан пуфлаб совитиладиган 
трансформаторлар 
М 
Д 
МЦ 
ДЦ 
МВ 
Ц 
Н 
НД 
Эслатма. Трансформатор ҳарфлар ва рақамлар билан белгиланади. 
Ҳарфий белгилашлар қуйидагиларни билдиради: а – фазалар сони (0-бир 
фазалилар учун, Т- уч фазалилар учун); б – совитиш тури – 2.1-жадвалда 
келтирилганларга биноан: в – мустақил тармоқлар учун ишлаётган чулғамлар 
сони, агар улар иккитадан ортиқ бўлса (учта чулғамли трансформатор Т 
ҳарфи билан белгиланади); г – чулғамлардан битта РБВ қурилмали қилиб 
ишлангани 
қўшимча 
В 
ҳарфи 
билан 
белгиланади; 
д– 
автотрансформаторларни белгилаш учун юқоридаги ҳарфларнинг олдига А 
ҳарфи қўшилади. 
Икки чулғамли уч фазали трансформаторлар учун – Y\Y
н
– 0; Y\Δ -11; 

Download 3.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling