Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Трансформаторни эксплуатацияга қабул қилиш


Download 3.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/107
Sana18.10.2023
Hajmi3.16 Mb.
#1707645
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   107
Bog'liq
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)

6.2. Трансформаторни эксплуатацияга қабул қилиш 
Истеъмолчига келтирилган трансформатор далолатнома бўйича 
эксплуатация ходими тамонидан қабул қилинади. Бунда трансформатор 
кўздан кечирилади, барча маҳкамланишлар, зичланишлар текширилади, кран 
ва пробкалардаги пломбалар бутунлиги кўрилади, фарфор изолятори 
бутунлиги, мой оқмаётганлиги текширилади. Аниқланган барча носозликлар 
ҳақида транспорт ходими иштирокида акт тузилиб, заводга хабар берилади. 
Куч трансформаторини ишга тушириш олдидан бажариладиган иш 
ҳажмини унинг қуввати, типи, герметиклиги, чиқарилган йили, 
транспортировка шароити, сақланиш муддати ва сифатига қараб аниқланади. 
Трансформаторни ишга туширишдан олдин қуйидаги тадбирлар бажарилиши 
зарур: 
- кўздан кечириш; 
- изоляторни бензинда қуриқлаб артиш; 
- термометрни ўрнига ўрнатиш; 
- мойни физик-кимёвий анализ қилиб электр мустаҳкамликка синаш; 
- бакни ерга улаш; 
- чулғамларнинг қаршилигини доимий токда ўлчаш; 
- изоляция қаршилигини ўлчаш, юқори ва паст кучланишли чўлғамлари 
ораси ва чўлғам билан корпус оралиғида; 
- трансформатор улагичи ишчи ҳолатда туриши керак
- ҳаво қуритгич вилкасини ечиб олиш; 
- ҳаво тозалагичнинг ишчи ҳолатини индикаторли силикогел ва цеолит 
билан текшириб кўриш; 
- трансформаторнинг 
ғилдиракларини «транспорт» ҳолатидан «иш» 
ҳолатига ўтказиш; 
- мой оқмаганлигини текширилади агар зичланмаган жойлари бўлса, болт-
гайкаларни маҳкамлаб тортилади; 
- мой сатҳи нормада бўлиши ва ҳарорати текширилади; 
- агар зарур бўлса трансформатор қуритилади. 


77 
Қуввати 1000 кВА гача ва кучланиши 
кВ
U
35

бўлган биринчи 
габаритли куч трансформаторларни ўрнатилишидан ва ишга туширишдан 
олдин қуйдагилар бажарилади: 
- трансформатор кўздан кечирилади, пломбаси текширилади; 
- мой анализга олинади ва анализ қисқартирилган программада бажарилади; 
- изоляция қаршилиги t=15 сек ва t=60 секдан кейин ўлчанади ва абсорбция 
коэффициенти аниқланади
15
60
R
R
К
абc


Куч трансформаторларини қуритмай ишга туширишда қуйидагиларга 
амал қилинади: 
- мой сатҳи меъёрида бўлиши керак; 
- мой таркиби ва сифати меъёрий кўрсатгичларда бўлиши керак; 
- 30…60 сек. да ўлчаб аниқланган абсорбция коэффициенти мой ҳарорати 
10…30
0
С бўлганда
3
,
1

абс
К
бўлиши керак; 
- агар бирор шарт бажарилмаса изоляция қаршилиги (
из
R
)яна текширилади, 

tg
ва С
2

50
нисбат аниқланади. Диэлектрик исрофлар тангенси ва 
сиғимлар нисбатининг чегаравий қийматлари 6.1 ва 6.2-жадвалда 
келтирилган. Олинган натижалар руҳсат берилган қийматлар билан 
солиштирилади.
6.1-жадвал
Диэлектрик йўқотишлар (tgδ) нинг чегаравий қийматлари 
Т.р. 
Кучланиши
35 кВ гача бўлган 
трансформаторлар 
Мойли куч трансформатор чулғамларининг
ҳароратида (˚С) tgδ нинг (%) да максимал руҳсат 
этилган қийматлари 
10 
20 
30 
40 
50 
60 
70 

Қуввати 6300 кВА гача 
1,2 
1,5 
2,0 
2,6 
3,4 
4,5 
6,0 

Қуввати 10000 кВА ва 
ундан ортиқ 
0,8 
1,0 
1,3 
1,7 
2,3 
3,0 
4,0 
Қуввати 100 кВА гача бўлган трансформаторларни, агар мойида сув 
излари кўринмаса, тешилиш кучланишига синаб кўриш етарли бўлади. 
Мегомметрда R
60
- қаршилик миқдорини ўлчаб, унинг қиймати синов 
баённомасига ёзиб қўйилади. Агар мой намлиги руҳсат этилган даражада 
бўлса, трансформатор тўғридан тўғри тармоққа уланади. 
6.2-жадвал 
50
2
С
С
сиғимлар нисбатининг рухсат этилган қийматлари 
Кучланиши 35 кВ гача бўлган 
куч трансформаторларининг 
қуввати, кВА 
Трансформатор чғамларининг берилган ҳароратида 
50
2
С
С
нисбатнинг максимал рухсат этилган 
қийматлари 
10
0
С 
20
0
С 
30
0
С 
6300 ва ундан паст 
1,1 
1,2 
1,3 
10000 ва ундан юқори 
1,05 
1,15 
1,25 


78 
Агар трансформатор капитал таъмирлашдан чиққан бўлса, салт ишлаш 
токи (

I
), уланиш схемаси (группаси аниқланади) текширилади, 
трансформациялаш коэффициенти ва фазирофкаси аниқланади. Бирданига 
трансформаторнинг бирламчи ва иккиламчи уланишлари тармоғи кўрилади, 
изоляция қаршилиги ўлчанади ва уни оширилган кучланишда назорат-ўлчов 
асбоблари, реле химояси воситалари, ажратгичларнинг ишлаши текшириб 
кўрилади. Трансформаторни тармоққа улаб номинал кучланишда ишлаб 
туриши, контакт системалар текширилади. 
Янги 
трансформаторлар 
Чирчиқ 
трансформатор 
заводидан 
чиқарилмокда. Улар алюминий ва мисс чўлғамли бўлиб чиқишлари мисдан 
бажарилган бўлади ва транспортировкада зарарланган бўлиши мумкин. 
Нотўғри ташишда трансформаторни бошқа жойлари ҳам зарарланган бўлиши 
мумкин. Масалан пўлат ўзагининг прессланиши бузилса, салт ишлаш исрофи 
ортиб кетади, фойдали иш коэффициенти пасаяди. Бу ҳолда трансформаторда 
ўзига хос шовқин пайдо бўлади. Маълум бир вақт ишлагач яроқсиз ҳолга 
тушади. 

Download 3.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling