Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Электрон-ион электр қурилмаларининг эксплуатацияси


Download 3.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/107
Sana18.10.2023
Hajmi3.16 Mb.
#1707645
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   107
Bog'liq
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)

 
8.3. Электрон-ион электр қурилмаларининг эксплуатацияси 
Электрон-ион 
технологияда 
электр 
кучлари 
(электр 
токи, 
электромагнит майдон, электрон ёки ионлар) бевосита ишчи орган бўлиб 
хизмат қилади. Бундай технологик жараёнлар электр кучлари бошқа тур 
энергияларга айлантирилмаганлигидан фойдали иш коэффициенти юқори ва 
исрофлар минимал бўлади. Электр майдонидан фойдаланиб уруғлик 
донларини тозалайди, саралайди, зарарсизлантиради, ўсимлик, мевалар, 
турли материал буюмларга электр импульс (электромагнит) ишлов берилади, 
ҳаво, суюқликлар тозаланади. Магнит майдонидан фойдаланиб сув ва бошқа 
материалларга ишлов берилади. Электромагнит майдон кучлари бегона ўтлар 
билан, зарарли микрофлора билан курашда ишлатилади, турли самарали 
таъсирларидан фойдаланилиб керакли натижалар олинади. Электрон-ион 
технология қурилмалари хилма-хил схемалар ва конструктив ишланмаларга 
эга бўладилар. Улар махсус генератор-ток манбаига эга бўлиб (юқори 
кучланишли, 100 лаб кВ гача, юқори частота 100 лаб мГц гача), хилма-хил 
электродлар системасига эга бўлади. Уларнинг хилма-хил конструкциялари 
ва кучланишдалиги эксплуатациясининг ўзига хос томонларини белгилайди. 
Электрон-ион 
технология 
қурилмаларининг 
ишлаб 
чиқариш 
эксплуатацияси уларнинг электромагнит кўрсаткичларини технологик 
талабларга мос бўлишини таъминлайди: электр майдон кучланганлиги, 
тебраниш частотаси, ишлов бериш муддати, ток (ионлар) зичлиги ва 
бошқалар. 
Технологик жараёнда ишлов берилаётган маҳсулот сифати (намлиги, 
ифлослиги, газ таркиби ва ҳоказо), ҳамда белгиланган иш режимлари назорат 
қилинади. 
Техник эксплуатацияси электрон-ион технологияси қурилмасини 
хавфсиз ва ишончли ишлаб туришини таъминлашга йўналтирилади. Техник 
хизмат кўрсатишда схемаларнинг тўғрилиги, ҳимоя ва блокировка 
воситаларининг созлиги, юқори кучланишли элементларнинг тўсиқлари ва 
сигнализацияси, ерга улагичлар ва бутун қурилманинг ишга яроқлилиги 
текширилади. Электродларининг сирти тозаланади, потенциали ва ерга 
уланган электродлар орасидаги масофа геометрик чизиқли ўлчамлари 
текширилади. 


117 
Электрон-ион технологияси ускуналарининг жорий таъмири 1 йилда 
бир бор, мавсум олдидан ўтказилади. Жорий таъмир ҳажмига қуйидаги 
жараёнлар киради: қурилмани қисмларга ажратиш, корпуси ва механик 
қисмларининг ҳолати кўрилади, текислаб бўёқ қилинади, юқори кучланиш 
манбааси текшириб кўрилади, изоляторлари қаршилиги текширилади, 
зарарланганлари 
алмаштирилади. 
Генераторни 
синаб 
кўрилади, 
трансформатор ва кучланиш блоки номинал кучланиш импульс, частота 
бериб турганлиги текширилади, қурилмани йиғиб ишлатиб, ишчи 
кўрсаткичлари ўлчаб кўрилади. 

Download 3.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling