Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси
Маиший уй-рўзғор электр ускуналарининг эксплуатацияси
Download 3.16 Mb. Pdf ko'rish
|
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)
8.4. Маиший уй-рўзғор электр ускуналарининг эксплуатацияси
Замонавий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш объектлари ва уй рўзғор хўжаликлари йирик электр энергия истеъмолчиси бўлиб қолмокда, 30 % га яқин электр энергияси уларга тўғри келади. Электр ускуналари ва асбоблари ёритиш, овқат пишириш, сув қайнатиш, биноларни иситиш, турли электр маиший машиналарида ишлатилмокда. Улар аҳоли турар жой биноларида, ошхоналар, болалар боғчаси, клублар, магазинлар, почта бўлимларида, шифохоналарда ишлаб турибди. Бундай электр ускуналар рўйҳатига қуйидагилар киритилиши мумкин: СПО, ва бошқа типли чўғланма лампали ёритгичлар, СКЛ, СКЗЛ типли люминесцент лампали ёриткичлар, ДРЛ, ДНАТ типли юқори босимли лампали ёритгичлар ва прожекторлар, электр қиздириш асбоблари (плиткалар, калориферлар, каминлар, сув қиздиргичлар ва бошқалар), кириш-тақсимлаш қурилмалари ва тақсимлаш щитлари (ВРУ, ШВ, ШЭ, ШС – 1М ва бошқа типли), электр ўтказгич симлар, совитгичлар ва музхоналар, кондиционерлар, чангюткичлар, кир ювиш машиналари, теле- радио аппаратлари, компьютерлар. Электр маиший қурилмаларнинг техник хизмати 3-6 ойда 1 марта фойдаланилаётган жойида ўрнатилади. Бунда қуйидагилар бажарилади: ёритгичлар ва электр қиздириш қурилмаларининг ТХК ва жорий таъмир тадбирлари юқорида кўриб ўтилган эди. Электр плиткалар учун электр тармоғи штепсел вилкасидан билан корпус орасида электр изоляция текширилади, корпуси билан ерга уланган тармоқ орасида потенциал йўқлиги ўлчаб кўрилади. Қувват регуляторлари иши текширилади, шкафлар ва тақсимлаш щитлари учун – чанг ва ифлосликлардан тозалаш, ерга уланиш контурининг созлиги текширилади, контакт уланишлари ва маҳкамланиш жойлари маҳкамланади. Изоляцияловчи элементлари алмаштирилади. Жорий таъмир бир йилда бир бор бажарилади. Таъмир амаллари мураккаблигига қараб қурилмаларни ўрнатилган жойида ёки хўжаликнинг электр устахонасида бажарилади. Типавий ишлар ҳажмига: ташқи қисмини тозалаш, қисмларга ажратиш, симларни деталларини тозалаш, ювиш, носоз элементларни тузатиш ёки алмаштириш, қурилмани йиғиш, ишлатиб кўриш. Иш жойига ўрнатиб ишга тушириш. Электр маиший жиҳозларнинг таъмири билан электр маиший хизмат кўрсатиш устахоналари шуғулланади. Улар аҳолидан тушган буюртмалар 118 бўйича хонадонларда ўрнатилган жойда таъмир тадбирларини бажарадилар. Электр маиший жиҳозларнинг номенклатурасининг кўпайиши билан уларга хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида профилактик хизмат кўрсатиш жорий этилмоқда. Бунда қимматбаҳо жиҳозларнинг носоз элементларини алмаштириб ёки тузатиб ишончли соз ишлаш муддатларини ошириш мумкин, улардан самаралироқ фойдаланиш мумкин. Таъмир базаларида барча электр маиший жиҳозлар учун эҳтиёт қисмлар запасига эга бўлиш керак. Электр маиший жиҳозларга абонентли профилактик хизмат кўрсатиш тизими 2 хил тадбирларни ўз ичига олади: техник хизмат кўрсатиш (кўрик, ростлаш, мойлаш, диагностика), носозликларини топиш, ейилаётган деталларни алмаштириш, ишдан чиққан детал ва қисмларни тузатиш ва алмаштириш. Download 3.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling