Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Электр ускуналар эксплуатациясининг кўринишлари


Download 3.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/107
Sana18.10.2023
Hajmi3.16 Mb.
#1707645
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   107
Bog'liq
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)

10.2. Электр ускуналар эксплуатациясининг кўринишлари 
Қишлоқ ва сув хўжалигида электр ускуналар эксплуатациясининг 3 хил 
кўриниши мавжуд: 
1. Индивидуал электр техника хизмати (ЭТХ). 
2. Марказлаштирилган ЭТХ. 
3. Аралаш ЭТХ. 
Идивидуал ЭТХ кўриши хўжаликнинг ўз кучи ва имкониятлари билан 
ташкил қилинади. Электр тармоқларини кенгайтиришда пудратчи 
ташкилотлар жалб қилинади. Бир неча хўжаликда электр ускуналари 
эксплуатацияси учун марказлаштирилган ЭТХ ташкил қилинади. Ҳар қандай 
кўринишдаги ЭТХ структураси самарали бўлиши керак. 


130 
Қишлоқ ва сув хўжалиги корхона ва хўжаликларида электротехник 
хизмат кўринишлари бўлиши мумкин: функционал территориал, аралаш. 
Функционал ЭТХ да ходимлар мутахасислиги бўйича ва маълум 
операцияларда иштирок этишади. Худудий структурали бўлса, хўжаликнинг 
ҳар бир бўлимида ЭТХ участкаси бўлиб, ходимлар шу объектдаги барча 
ишларини бажаришади. 
Бундан ташқари аралаш структура ҳам бўлиши 
мумкин. Бу ҳолда худудий структура таркибида махсус (функционал) 
гуруҳлар мавжуд бўлади. Аралаш ЭТХ да қисман техник хизмат кўрсатиш 
хўжалик кучи билан бажарилади. Мураккаб ишларгина махсус гуруҳлар 
ёрдамида бажарилади. 
Йирик хўжаликларда (800 ш.э.б.<) индивидуал ЭТХ ташкил қилинади. 
Агар хўжаликда электр ускуналар миқдори 300 шартли эксплуатация 
бирлигидан кам бўлса марказлашган ЭТХ ташкил қилинади. хўжаликда ўз 
ЭТХ ташкил қилинмайди.
Агар электр ускуналар миқдори 
.
.
.
800
300
б
э
ш
Q


бўлса, аралаш ЭТХ 
ташкил қилинади. Электр ускуналар миқдорига қараб ЭТХ ходимларининг 
таркиби ва хизматчилар сони аниқланади. Электр ускуналар миқдорини 
аниқлашда шартли эксплуатация бирлиги қабул қилинган. Бу 10 кВт қувватли 
асинхрон мотор йиллик техник хизмат кўрсатиш учун зарур меҳнат 
миқдоридир. Ундан ташқари шартли ремонт бирлиги (ш.р.б.) ҳам қабул 
қилинган. Бу 5кВт ли электр моторни капитал таъмирлаш учун 
сарфланадиган меҳнат миқдоридир. 
Масалан: 1 км ҳаво электр тармоғи учун шартли эксплуатация бирлиги 
миқдори 3,93 ш.э.б. ни ташкил қилади. Трансформатор пункти икки 
трансформаторли бўлса – 3,5 ш.э.б., электр мотор қуввати Р=1кВт бўлса –
0,67ш.э.б., нам, чангли мухитларда электр мотор қуввати Р=10-40кВт бўлса –
1,13 ш.э.б., зах хоналарда эса (Р<40кВт) –1,38 ш.э.б., агар шу мотор ўта зах 
кимёвий актив хонада бўлса Р<40кВт –1,55 ш.э.б. миқдори деб қабул 
қилинади. 

Download 3.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling