131
Инженер-энергетик- у хўжаликнинг барча электр ускунасини
анжомларини (электр, иссиқлик, газ) тўғри эксплуатациясини ташкил қилади
ва самарали энергия манбаларидан фойдаланишни йўлга қўяди.
Инженер-
энергетикни вазифасига қуйидагилар киради:
- электр ускуналарини мақсадга муофиқ ишлатиб самарали эксплуатация
қилиш;
- хўжаликни электрлаштириш
планини тузиш;
- электр ускуналарнинг техник хизмат кўрсатиш ва ремонт рафигини
тузиш;
- эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш;
- эксплуатацияга ускуналарини қабул қилиш;
- замонавий технологияни ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш;
- электр ускуналарини сақлашни ташкил қилиш;
- ходимлар малакасини оширишни ва ЭТХ
якунларини тузишни ташкил
қилиш;
- ЭТХ ни техник хужжатларини олиб бориш;
- техника хавфсизлиги бўйича йўл йўриқ кўрсатиш;
- ЭТХ ходимларининг меҳнат интизомига жавоб беради.
Инженер-энергетик, шунингдек қуйидаги хуқуқларга эга:
- электр ускуналари эксплуатацияси бўйича кўрсатмалар бериш;
- йўналиш масалалари бўйича бошлиқ буйруғини тўхтатиш (уни
огоҳлантириш), агар ишлаб чиқариш технологияси бузилган бўлса, сифатсиз
маҳсулот чиқарилган бўлса;
- яроқсиз электр
ускуналарини ишлатмаслик, таъмирлаб ремонтга
келтирилганларини текшириб олиш, ТХК қоидаларини қўпол равишда бузган
ходимларни ишдан четлатиш;
- техника хавфсизлиги қоидалари бўйича
инструктаж олмаган, малакаси
йўқ ходимларни ишга қўймаслик;
- техникадан (транспорт) фойдаланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: