Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 3.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/107
Sana18.10.2023
Hajmi3.16 Mb.
#1707645
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   107
Bog'liq
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)

 ишончлигини ошириш 
Маълумки қишлоқ ва сув хўжалиги объектлари оғир атроф муҳит
шароитига эга. Айниқса чорвачилик ва паррандачилик фермаларида
электр ускуналар доимий кимёвий актив моддалар таъсирида бўлади.
Улар қисқа муддатга ишлаб узоқ вақт нам ва зах муҳитда туради.
Бунинг оқибатида электр жиҳозларнинг изоляцияси, контакт юзалари тез
эскириб боради. Метал юзалари коррозия бўлади. Чорва фермасида 1 йил
давомида ишлаган 100 та магнит юритгич текшириб кўрилганда коррозия
ёки емирилиши қўйдаги қисмларида кузатилган: 
ҳимоя қобиғида-66% 
конструктив қисмларида-63% 
маҳкамлаш қисмларида-42% 
уланиш жойларида-31% 
токли қисмларида-10% 
Электр жиҳозларнинг эксплуатацион ишончлигини ошириш учун
режали техник қаровлар билан биргаликда қўйидагилар бажарилади: 
-автоматлаштириш воситаларини ферма ичидан олиб чиқиш ва
махсус камераларда жойлаштириш, 
-бошқариш шкафларини махкам беркитиш, шкафлар ичида микро
иқлим ҳосил қилиш (иситиш), 
-герметик шкафлар ишлаб чиқиш, 
-ингибиторлар қўллаш. Улар шкаф ичига жойлаштирилса, у
парланиб ҳажм ичига чиқади ва электр жиҳозлар устига ўтириб,
уларнинг юзасида ҳимоя қобиғини ҳосил қилади. Универсал
ингибиторлар ҳам қора металл, ҳам рангли металл юзасида ҳимоя
қобиғини ҳосил қилади. Хроматли ингибитор ёки диэтиланил асосли
ингибиторлар кўплаб ишлатилади. Улардан фойдаланилганда техника


122 
хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш зарур, улар суюқлик ҳолда бўлиб, 
очиқ тери юзасига тегса уни зарарлаши мумкин. 
Ингибиторлар аралашмаси тайёрлангандан сўнг у (эм) маркали
қоғоз картонга шимдирилади ва картон қуритилиб полиэтиленга ўраб
қўйилади. Шу шимдирилган картондан зарур катталикда кесиб олиб у
автоматлаштириш воситаси ичига жойлаштирилади. Ингибитор нархи
паст унинг қўлланилиши электр жиҳозларнинг хизмат муддатини 3-4
баробар оширади. 

Download 3.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling