Режа: Балиқчилик фермаларида озуқа тайёрлаш


Download 104.18 Kb.
bet1/7
Sana25.02.2023
Hajmi104.18 Kb.
#1230124
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Балиқларни озиқлантириш № 16 узбек 2021


16. Мавзу. Озуқа тайёрлаш усуллари, балиқчилик хўжаликларида озуқа ишлаб чиқариш анъанавий технологиялар, қуруқ пресслаш технологияси (грануляция)


Режа:
1. Балиқчилик фермаларида озуқа тайёрлаш
2. Озуқа тайёрлаш технологиялари ривожланишининг қисқача тарихи
3. Омухта ем кўриниши, шаклга солиш усуллари ва унинг маъноси, пресслаш гранулалар


XX аср 50-йилларининг охиригача мамлакатимизда фақат сочма аралаш озуқалар ишлатилган бўлиб, улар карп учун ҳар хил қуйуқлиқдаги хамир шаклига келгунча сув солиб аралаштирилади, алабалиқлар учун хамир шаклида тайёрланган. 50-йилларнинг охиридан бошлаб балиқлар учун ҳўл прессланган гранулалар шаклида аралаш озуқа ишлаб чиқаришга ҳаракат қилинди. Бунинг учун озуқа саноатида ишлатиладиган макарон пресслари ёки шунга ўхшаш ускуналар ишлатилган. 70-йилларга қадар махсус қуритиш ёки совутиш технологиясини талаб қиладиган суюқ таркибий қисмларнинг сезиларли фоизини ўз ичига олган юмшоқ ёки ҳўл гранулалар ишлатилган. Улар, айниқса, Қўшма Штатларда кенг тарқалган.
Собиқ СССРда балиқ учун гранулаланган аралаш емдан фойдаланиш бўйича биринчи тадқиқотлар ВНИИПРХда ўтказилган [Виноградов, Ерохина, 1960]. Ҳовузларда икки ёшли карпни ўстиришда сочма аралаш ем билан нам прессланган гранулалар билан етиштириш таққослаганда балиқларнинг ўсиш суръатларини 15 фоизга, балиқ маҳсулдорлигини 14 фоизга ўсишига олиб келди, шу билан бирга ем таннархини 27 фоизга камайтирди (3 ўрнига 2,2 бирлик). Кейинчалик А. Канидиев ва Э. Гамигин [1975] олабалиқларнинг постэмбрион ривожланишининг дастлабки босқичлари учун биринчи донадор аралаш озуқа рецептини ишлаб чиқди ва синовдан ўтказди, самарадорлиги мол талоғи асосида тайёрланган хамирсимон емдан 40-50% юқори эди. Шундай натижалар товар олабалиқлар етиштириш учун тайёрланган гранулаланган ва хамирсимон омухта емларнинг махсулдорлиги самарадорлигини қиёсий баҳолаш орқали хам олиндии [Канидиев, Гамйгин, 1979].
Ҳозирги вақтда жаҳон аквакултураси амалиётида қуруқ гранулалар шаклидаги омухта озуқа деярли ҳамма жойда қўлланилади. Улар турли хил технологиялар ёрдамида ишлаб чиқарилади, улар орасида энг кенг тарқалганиқуруқ пресслаш, экструзия ва экспандерлаш ва уни грануляция қилиш.

Download 104.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling