Режа: Балиқчилик фермаларида озуқа тайёрлаш
Преслангандан кейин гранулаларнинг намлиги
Download 104.18 Kb.
|
Балиқларни озиқлантириш № 16 узбек 2021
Преслангандан кейин гранулаларнинг намлиги. Намланган аралаш емни матрицанинг тешикларидан ўтказишда унинг намлиги диаметрга қараб 0,7 дан (грануланинг диаметри 6 ва 8 мм) 1,2% гача (грануланинг диаметри 3,2-4,5 мм) камаяди. Бу вақтда ҳам тайёр маҳсулотнинг сувга чидамлилиги ва мустахкамлигини текшириш мумкин. Агар юмшоқ ҳўл доначани бармоқ билан озгина босгандан сўнг, асл шаклини олишга ҳаракат қилса; совутилгандан сўнг, сувга чидамлилиги ва парчаланиш талабларига жавоб беради. Агар гранулани бармоқ билан босгандан кейин парчаланиб кетса, у ҳолда бу аралаш озуқа партияси сифатсиз бўлади.
Буғ сифати. Буғ аралаштиргичга сув томчиларисиз киритилиши керак. Акс ҳолда, аралаш озуқани маълум қисмлари намланади ва у бир-бирига ёпишган қумоқлар шаклида грануляцияга ўтади. Бундай маҳсулот матрицанинг тешикларини ёпиб қўяди, натижада грануляция жараёни тўхтатилади. Буғнинг намлиги унинг ишлаб чиқариш шароитига, атрофдаги ҳавонинг ҳароратига, қувур линиялари орқали ўтиш узунлигига ва пресс гранулятор буғберилганда иссиқлик йўқотилиши миқдорига боғлиқ. Агар буғни қисман сувсизлантириш зарур бўлса, сувнинг бир қисмини қозоннинг созланиши клапанидаги махсус мослама (дроссел) орқали бажариш мумкин. Сочма аралаш емни қайта ишлаш жараёнида буғ тўлиқ конденсацияланади. Озуқа аралашмасини буғ билан қайта ишлашда қуйидаги эмпирик боғлиқлик қўлланилади: буғ билан аралаштиргичда кондиционерлаш натижасида аралаш озуқа ҳароратининг 10-11°С га кўтарилиши унинг намлиги 0,7-1,0% га ошишига олиб келади [Черняев, 1985]. Сочма аралаш озуқасининг бошланғич намлиги юқори бўлган тақдирда, буғ қўшилишини камайтириш керак. Сочма аралаш озуқани ҳаддан ташқари намлаш билан (17,2% дан ортиқ) озуқа аралашмасини грануляция қилиш қийинлашади. Сабаби намланган озуқада қўшимча сирт намлиги бор, у сиқиш пайтида озуқадан чиқиб ва сиқилган материалнинг ёпишқоқ (бириктирувчи) хусусиятларини оширади, шунингдек, намланган озуқанинг динамик ишқаланиш коеффициентининг ошишига олиб келади, бу эса унинг матрица тешикларидан ўтиши учун шароитларни ёмонлаштиради. Намликнинг катта улуши матрицани тарк этишда гранулалар шишиб, юзаларида ёриқлар пайдо бўлишига ва қўпол бўлиб қолишига олиб келади. Бундай гранулалар уқаланишни кучайтиради ва сувга чидамлилигини пасайтирди. Грануляция жараёнини оптимал бошқариш ва буғнинг тежамкор сарфини таъминлаш учун уни доимий равишда етказиб беришни таъминлаш зарур. Бу нафақат оптимал кондиционерлаштириш ва грануляцияга, балки энергия сарфини пасайишига, пресслаш роликлари ва қиммат матрицанинг ишлаш муддатини кўпайтиришга, энг муҳими, тайёр маҳсулотнинг сифатини оширишга имкон беради. Кичик ем ишлаб чиқариш цехларда ва балиқчилик хўжаликларида емларни ишлаб чиқариш учун технологик линияларда аралаш емни намлаш учун 7-9 с давомида сочма аралашмани кондиционерлаш ишлари олиб борилади. Ҳарорати 35-45°C бўлган сув билан кондиционерлашда бу вақт 10-14 с гача кўтарилади. Download 104.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling