Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


 Корхона таъмирлаш базасининг структураси ва ускуналари


Download 3.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/107
Sana18.10.2023
Hajmi3.16 Mb.
#1707645
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   107
Bog'liq
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)

 
11.5. Корхона таъмирлаш базасининг структураси ва ускуналари 


157 
Электр таъмирлаш корхонаси ёки электр таъмирлаш цехнинг (ЭТЦ) 
структураси ва электр ускуналарнинг таркиби таъмирлаш қилинаётган электр 
ускуналарнинг номенклатурасига ҳамда ҳажмига боғлиқ. Заводлардаги электр 
таъмирлаш цехлари (ЭТЦ) қувватига кўра катта қувватли, ўрта қувватли ва 
кичик қувватли цехларга бўлинади. Агар корхонада ўрнатилган электр 
моторлар сони 20 минг ва ундан ортиқ бўлса – катта қувватли, 5 мингтадан 20 
мингтагача бўлса – ўртача қувватли ва 5 мингтагача бўлса – кичик қувватли 
ЭТЦ ҳисобланади. 
Ҳозирги вақтда электр машина ва аппаратларнинг 80 процентга яқини 
корхоналарнинг кучи билан ЭТЦ ларида таъмир қилинмоқда. Кўпгина 
корхоналарнинг ЭТЦ лари қуввати 100 кВт гача бўлган электр машиналар ва 
кучланиши 1000 В гача бўлган юргизиб юбориш ва муҳофаза қилиш 
аппаратларини таъмир қилишга ихтисослаштирилган. Катта машина ва 
трансформаторлар марказлаштирилган тарзда ихтисослаштирилган электр 
таъмирлаш корхоналарида таъмир қилинади. 
Корхонанинг ўртача қувватли электр таъмирлаш цехи: қисмларга 
ажратиш, 
таъмирлаш-механика, 
чўлғам 
ўраш, 
қуритиш-тозалаш, 
комплектлаш, йиғиш бўлими ва синов станцияси, шунингдек, электр ва газ 
ёрдамида пайвандлаш, таъмирлашдан чиккан электр ускуналарни бўяш ва 
таъмирлаш билан боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажариш бўлимларидан 
иборат. 
11.1-расмда таъмир қилинадиган электр ускуналарнинг асосий 
миқдорини ташкил этувчи электр машиналарини таъмир қилишнинг энг кўп 
тарқалган структура-технологик схемаси кўрсатилган. 
ЭТЦ ни ускуналар, мосламалар ва асбоблар билан жиҳозлаш 11.9, 
11.10, ва 11.11-жадвалларда келтирилган 
Корхонада умумсаноат аҳамиятига эга бўлган асосий электр 
ускуналарни таъмир қилиш билан бир вақтда махсус асбоблар ва 
мосламаларни қўллаб электр симлар ва кабель тармоқлари билан боғлиқ 
бўлган турли таъмирлаш ишлари ҳам ташкил этилади. 
11.9-жадвал 
Электр ускуналарни таъмир қилишда қўлланиладиган
махсус асбоблар 

Download 3.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling