МАВЗУ: ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ТИЗИМЛАР ВА МУЛКЧИЛИК
МУНОСАБАТЛАРИ
Режа:
1. Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт босқичлари ва
уларни
билишга бўлган турлича ёндашувлар.
2. Иқтисодий тизимлар ва уларнинг турли моделлари.
3. Мулкчилик муносабатларининг моҳияти ва иқтисодий
мазмуни. Мулк объектлари ва субъектлари.
4. Мулкчиликнинг турли шакллари ва уларнинг иқтисодий
мазмуни.
5. Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва
хусусийлаштириш мақсади, йўллари ва усуллари.
Иқтисодий муносабатларнинг пайдо бўлиши ва
ривожланиши
жамият тараққиётининг турли босқичларида ўзига
хос хусусият
касб этади. Иқтисодий муносабатлар бир жойда ўзгаришсиз қотиб
турмайди. Улар доимо ўзгариб, ривожланиб боради. Шунга кўра,
мазкур мавзуда ижтимоий-иқтисодий тараққиёт босқичлари ва
уларни билишга бўлган турлича ёндашувлар, ишлаб чиқаришнинг
ижтимоий ва технологик усуллари ҳамда иқтисодий
тизим
тушунчалари батафсил кўриб чиқилади. Таҳлил
давомида
иқтисодий тизим моделлари ва уларнинг хусусиятлари кўрсатиб
берилади.
Ишлаб чиқариш ҳар доим маълум мулкчиликнинг аниқ
шакли
доирасида содир бўлади. Шунинг
учун бу ерда мулкчилик
муносабатларининг моҳияти, мулк шаклларининг иқтисодий
мазмуни ва бозор иқтисодиётини шакллантириш жараёнида мулк
шаклларининг ўзгартириш йўллари ва
усуллари каби масалаларга
алоҳида ўрин ажратилади.