Збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Хусусий мулк – айрим соҳибкорларга қарашли ёлланма


Download 0.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/22
Sana28.10.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1729897
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22
Bog'liq
ijtimoiy-iqtisodiy-tizimlar-va-mulkchilik-munosabatlari-

Хусусий мулк – айрим соҳибкорларга қарашли ёлланма 
меҳнатга асосланган ва ўз эгасига фойда келтирувчи мулкдир. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
мулкчилик 
тўғрисидаги 
қонунида (7-модда), хусусий мулк ўз мол-мулкига хусусий эгалик 
қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидан 
иборатдир деб кўрсатилган. Шу билан бирга хусусий мулк бўлган 
мол-мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмаслиги таъкидланади. 
Хусусий мулк ҳам, бошқа ҳар қандай мулк шакллари каби, 
ўзининг ижобий ва салбий томонларига эга. У, сўзсиз, 
ташаббускорлик ва тадбиркорликни, меҳнатга маъсулиятлилик 
муносабатларини рағбатлан-тиради. Шу билан бирга, товар ишлаб 


чиқариш шароитида у хуфёна даромад орттиришга интилиш 
ҳиссини туғдиради. Мулкчиликнинг бу шаклини тан олиш халқ 
хўжалигида уни қўллаш фойдали бўлган бўғинларни аниқлаш, уни 
тартибга солишнинг молиявий ва ҳуқуқий механизмларини 
шакллантиришни тақозо қилади. Лекин хусусий мулкчиликни 
бундай тан олиш уни мутлақлаштириш билан умуман боғлиқ эмас. 
Бу мулк сотиб олинган ишлаб чиқариш воситалари асосида 
мустақил хўжалик юритиш ёки давлат корхоналари, кооператив 
фирмалар, магазин, ошхона ва шу кабиларни сотиб олиш орқали 
вужудга келиши мумкин. 
Турли шаклдаги мулкларнинг бирикиб кетиши натижасида 
аралаш мулк пайдо бўлади. Бу мулк алоҳида олинган объектнинг 
турли мулкдорлар иштирокида ўзлаштирилишини билдиради. 
Ўзбекистонда 
мулкчиликнинг 
турли-туман 
шакллари 
ривожланиб бормоқда. Жумладан, бу жараённи 2009 йилнинг 1 
январ ҳолатига мамлакатимизда рўйхатга олинган корхоналарнинг 
мулкчилик шакллари бўйича таркиби орқали ҳам кузатиш мумкин. 
Диаграммадан кўринадики, мамлакатимизда рўйхатга олинган 
жами корхоналарнинг 7,0 фоизини давлат мулкидаги корхоналар, 
93,0 фоизини мулкчиликнинг нодавлат шаклидаги корхоналар, 
шундан, 56,1 фоизини – фермер ва деҳқон хўжаликлари, 20,8 фоиз 
хусусий корхоналар, 0,9 фоиз – хорижий капитал иштирокидаги 
корхоналар, 0,4 фоиз – акциядорлик жамиятлари ташкил этган.
Шунингдек, мамлакат ялпи ички маҳсулоти таркибида 
нодавлат секторининг улуши ҳам сезиларли даражада ошиб 
бормоқда . 

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling