Збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Ўзбекистонда корхоналарнинг мулкчилик


Download 0.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/22
Sana28.10.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1729897
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
ijtimoiy-iqtisodiy-tizimlar-va-mulkchilik-munosabatlari-

Ўзбекистонда корхоналарнинг мулкчилик
шакллари бўйича таркиби
7,0
20,8
0,9
14,8
56,1
0,4
Давлат мулки 
Хусусий корхоналар 
Фермер ва дехкон хўжаликлари 
Акционерлик жамиятлари 
Хорижий инвестицияли корхоналар 
Бошкалар 


Диаграммадан кўринадики, 2008 йилда ЯИМнинг 20,6 фоизи 
давлат мулкига асосланган корхоналарда яратилган бўлса, 79,4 
фоизи нодавлат мулкига асосланган корхоналарда яратилган. 
Жумладан, 32,4% - фуқаролар мулки, 24,3% - хўжалик 
бирлашмалари, 12,8% - қўшма корхоналар, 6,7% - фермер ва деҳқон 
хўжаликлари, 3,2% - нодавлат мулкининг бошқа кўринишларида 
яратилган. 
 
5. Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва
хусусийлаштириш мақсади, йўллари ва усуллари 
Бозор муносабатларига ўтишнинг асосий шарти кўп укладли 
иқтисодиётни ва рақобатлашувчи муҳитни шакллантириш учун 
шарт-шароитини вужудга келтиришдан иборат. Бунда асосийси 
мулкчилик масаласини ҳал қилишдир. Шу сабабли республикамиз 
Президенти И.А. Каримов мулкчилик масаласини ҳал қилишни 
«...бозорни вужудга келтиришга қаратилган бутун тадбирлар 
тизимининг тамал тоши бўлиб хизмат қилади»
2
деб алоҳида 
таъкидлаб кўрсатади. Узоқ йиллар мобайнида республикамиз 
иқтисодиётида умумхалқ мулки деб аталган, аслида эса 
давлатлаштирилган мулк тўлиқ ҳукмронлик қилиб келди. Назария 
ва амалиётда умумхалқ мулки деб ҳисобланган мулк субъекти 
сифатида давлатнинг чиқиши жамият аъзолари ўртасида бу мулкга 
Ўзбекистонда ЯИМнинг мулкчилик
шакллари бўйича ишлаб чикарилиши
20,6
32,4
6,7
24,3
12,8
3,2
Давлат мулки
Фукароларнинг мулки
Фермер ва дехкон хўжаликлари
Хўжалик бирлашмалари
Кўшма корхоналар
Нодавлат мулкининг бошка турлари


«ҳеч 
кимники», 
«давлатники», 
«бировнинг 
мулки» 
деб 
қарашларининг шаклланишига олиб келди. 
Бозор иқтисодиётини вужудга келтириш вазифаси ўтиш 
даврида мулкчиликда давлат секторининг салмоғи анча юқори 
бўлган мамлакатларда бу мулкнинг маълум қисмини давлат 
тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни тақозо қилади. 
Шунга кўра, Ўзбекистонда ҳам мулкни давлат тасарруфидан 
чиқариш ва хусусийлаштиришга муҳим аҳамият касб этувчи 
жараён сифатида қаралиб, «Давлат тасарруфидан чиқариш ва 
хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунида (1991 йил 19 ноябр) 
қуйидагича таъриф берилади: 

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling