702
Бугунги кунда, ижтимоий тармоқларда кўпгина ташкилотлар
ўзларининг HR брендини тарғиб қилувчи, меҳнат бозорида тан
олиниши ва
номзодларнинг ташкилотга бўлган қизиқишини кучайтирадиган бир қатор
стратегик ва тактик бошқарув вазифаларини ҳал қилишга имкон берадиган
ўзларининг профиллари, аккаунтлари ва саҳифаларига эга.
Ташкилотнинг ижтимоий тармоқлардаги
маълумотлари, ресурслари
ташкил қилаётган тадбирлари
ташкилот ходимлари билим, фикр
алмашишлари, ўзларининг мартаба имтиёзлари ва мақсадларини намойиш
этишлари ва бошқаларни амалга ошириши мумкин. Бундай ҳолда, ижтимоий
тармоқлар муҳим ижтимоий функцияни бажаради. Ижтимоий тармоқларда
жойлаштирилган маълумотлар ходимлар ва
ташкилотлар фаолияти
натижаларини баҳолаш ва бошқарув жараёнларига тузатиш киритиш учун
фойдаланиладиган манба ҳисобланмоқда.
Керакли маълумотларни ижтимоий тармоққа жойлаштириш орқали
инсонлар ўзларининг касб соҳаларида ўхшаш иш тажрибасига эга бўлган
ҳамкасбларини топиш, билим ва кўникмаларни бирлаштириш орқали
ўзларининг қобилиятлари ва
истеъдодларини ривожлантириш, ташкилот
ишига ғоялар ва
таклифлар билан танишиш, бошқарув жараёнларини
такомиллаштиришда иштирок этиш, истеъмолчилар ва
шериклар билан
муносабатларни ривожлантириш имкониятига эга бўладилар.
Кадрларни қидириш, танлаш, баҳолаш учун қўшимча восита бўлган
ижтимоий тармоқлар жой алмаштириш, ходимларни ўқитиш жараёнларида,
тренинглар ва мураббийлик машғулотларини
ташкил этишда фаол
фойдаланилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: