13.1-расм. Ўзбекистон Республикаси компанияларида инсон
ресурсларини бошқариш бўйича жараёнларни автоматлаштириш
HR-мутахасисларнинг фикрига кўра инсонларни бошқаришда Ғарб ва
Шарқ ёндашуви HRM-тизимлари ходимларни бошқаришда фарқ катта. Улар
турли
хил
усуллар
билан
инсон
ресурсларини
баҳолашни
автоматлаштиришни
таъкидлашади.
Жумладан,
мамлакатимизда,
ходимларнинг меҳнат тарихини сақлаш, ходимларни шакллантириш ва
бошқариш, имтиёзлар ва чегирмаларни ҳисоблаш каби масалаларга кўпроқ
эътибор қаратилган. Шу билан бирга, аксарият маҳаллий кадрлар
ходимларни танлаш ва сертификатлаш жараёнларини автоматлаштиришга
имкон беради. HRM-тизимларининг асосий функционал хусусиятлари 13.1-
жадвалда келтирилган.
13.1-жадвал
HRM-тизимлар намунавий функционали
Бўлим
Функциялар
Ҳисоб контури
ташкилотнинг ташкилий структурасини юритиш; штатлар
таркибини тузиш ва юритиш; ходимларни рўйхатга олиш
карталарини юритиш; кадрлар ҳужжат айланмаси; пенсия
ҳисоби; ҳарбий ҳисоб қайдлари; табель ҳисоби; касаллик
варақалари ҳисоби; хизмат сафарларини ҳисобга олиш; таътил ва
йўқликни ҳисобга олиш; турли хил стажларни ҳисобга олиш
Ҳисоб-китоб
контури
иш ҳақи ҳисоби; хизмат сафари харажатлари ҳисоб-китоби;
ҳисоблаш ва ушлаб қолишлар ҳисоб-китоби; ишларни
бажаришга нарядлар ҳисоб-китоби ва расмийлаштириш
HR-контур
кадрлар бюджетини бошқариш; ходимларнинг "компетенциялар
профилини" юритиш; персонал мотивациясини бошқариш;
персоналдан фойдаланишни режалаштириш; ёллаш учун номзод
маълумотларини бошқариш; малака талаблари ва аттестация
тизимини бошқариш; кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни
бошқариш; масофавий таълим; персонал самарадорлигини
таҳлил қилиш; персонални баҳолашни бошқариш; ходимларнинг
ўз лавозимларига мувофиқлигини таҳлил қилиш; штатлар
жадвалини
моделлаштириш
ва
оптималлаштириш;
ходимларнинг "ўзига ўзи ахборот хизмат кўрсатиши"
Ҳисобот
функциялари
назорат органлари учун ҳисобот шакллантириш (шу жумладан
электрон шаклда топшириш); холдинг бошқарув компанияси
учун ҳисобот шакллантириш; ички ҳисоботни шакллантириш;
HR-мутахассислар ва менежмент учун ҳисобот шакллантириш
Комплексли HRM-тизимлардан ташқари, инсон ресурсларини
бошқариш жараёнида алоҳида функцияларни - ходимларни танлаш, уларнинг
содиқлигини
бошқариш,
истеъдодларни
бошқариш
ва
ҳ.к.
автоматлаштирувчи дастурий маҳсулотлардан ҳам фойдаланилиши мумкин.
Ушбу дастурлар шарҳи 13.2-жадвалда келтирилган. Персонални ўқитиш ва
ривожлантириш автоматлаштирилган тизимлари, шунингдек, электрон
тахлим тизими ҳақида тўлиқроқ ахборот 13.2-параграфда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |