Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Мураккаб ҳисоб юритиш ставкаси билан операциялар


Download 6.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/249
Sana21.11.2023
Hajmi6.38 Mb.
#1791531
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

6.8.Мураккаб ҳисоб юритиш ставкаси билан операциялар 
Ҳисоб юритиш операцияларидаги амалиётда айрим пайтларда 
ҳисоб юритишнинг мураккаб ставкасидан фойдаланилади. Бундай 
ҳолатларда дисконтлаш жараёни секинлаштириш билан амалга 
ошади, чунки давр мобайнидаги ҳар бир қадамда ҳисоб юритиш 
ставкаси (юқорида зикр этилганидек оддий ҳисоб юритиш ставкаси 
сингари) дастлабки суммага нисбатан эмас, балки бундан аввалги 
қадамда аниқланган дисконт миқдорига камайтирилган суммага 
нисбатан қўлланилади. 
Йиллик ҳисоб юритиш ставкаси бўйича дисконтлаш: 
P=S(1-d
c
)ⁿ 
Дисконтлаш жараёнида мураккаб йиллик ҳисоб юритиш ставкаси 
бўйича 
дисконтли 
кўпайтирувчиларнинг 
ифодалари 
махсус 
жадвалларда келтирилади. 
Масала. 5 минг рубль хажмидаги молиявий инструмент сотувида 
дисконтнинг суммаси қанча бўлади, агарда унинг сўндирилиши 
даври 2,5 йилга тенг бўлса ва сотиб олувчи 8% га тенг бўлган 
мураккаб йиллик ҳисоб юритиш ставкасидан фойдаланган бўлса? 
P = 5 х (1- 0,08) 
2

5
= 5 х 0,8118 = 4,059 минг руб.


471 
Бу ерда дисконт 5 - 4,059 = 0,941 минг рубльга тенг бўлади. 
Дисконтли 
кўпайтирувчиларнинг 
ўзаро 
нисбати 
(ҳисоб 
юритишнинг оддий ва мураккаб ставкалари). Ушбу нисбатлар 
операциянинг муддатига боғлиқдир. 1 йилдан кам бўлган муддатда 
ҳисоб юритишнинг мураккаб ставкаси оддий ставкага қараганда 
нисбатан каттароқ дисконтни беради. муддат ўзайиши билан ҳисоб 
юритишнинг оддий ва мураккаб ставкалари қўлланилишидан олинган 
натижалар орасидаги фарқ ошиб боради. Буни қуйидаг расм ва 
жадвалдан кўришимиз мумкин. 
Рис. 2.2, Мураккаб (d
c
) ва оддий (d) ҳисоб юритиш 
ставкалар бўйича дисконтлаш.

Download 6.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling