Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Download 6.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/249
Sana21.11.2023
Hajmi6.38 Mb.
#1791531
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

7.15. Дисконт коэфиценти. 
Реал 
инвестициялашнинг фойдалилигини баҳолаш 
учун 
кўрсаткичларни ҳисоб-китоб қилиш вақт бўйича пул қийматини 
баҳолаш концепциясига асосланади. Ушбу концепция пулнинг эртада 
кўра бугун афзаллигидан келиб чиқади. Кўплаб тадбиркорлар ушбу 
мантиққа риоя қиладилар, чунки: 
1.Пулнинг келажакда олинмай қолиш хавфи бор. 
2.Агар бугун нақд пул мавжуд бўлса, уни келажакда даромад 
олиш учун фойдали инвестициялаш мумкин. 
Инвестиция лойиҳасини баҳолашда кўпинча пул маблағлари 
оқимини (лойиҳадан келиб тушувчи тушумлар ва уни амалга ошириш 
харажатларини) уни амалга оширишнинг турли вариантларида 
таққослашга тўғри келади. Бундай таққослашлар маънога эга бўлиши 
учун пул оқимлари қайсидир битта вақт оралиғи учун таққосланади. 
Таққослаш учун исталган вақтни олса бўлади, бироқ осон бўлиши 
учун нолинчи давр, яъни лойиҳани амалга оширишнинг бошланиши 
олинади. Бўлажак пул маблағи оқимлари ҳозирги вақт кўрсаткичига 
келтирилиши (дисконтланиши) лозим. Бу мақсадда қуйидги 
формулалар қўлланади: 


544 
t
r
ÍÑ
ÁÑ
)
1
( 



t
r
ÁÑ
HC
)
1
( 

(2.2.) 
бу ерда 
БС — бўлажак пул миқдори (бўлажак қиймат);
НС — пул миқдорининг ҳозирги (жорий) қиймати;
r — дисконт меъёри ёки даромадлилик ставкаси, бирлик улуши;
t — ҳисоб-китоб даври (йил, ой) давомийлиги. 
Инвестицияларнинг бўлажак қиймати — бугунги кунда 
киритилган пул маблағлари маълум вақт ўтгач белгиланган фоиз 
(дисконт) ставкасида айланувчи сумма. Фоиз оддий ёки мураккаб 
бўлиши мумкин. Оддий фоиз фақат инвестицияланган маблағларнинг 
асосий суммасига ҳисобланади. Мураккаб фоиз эса асосий сумма ва 
бундан олдинги давлар фоизларига нисбатан ҳисобланади. 
Пул маблағларининг жорий (ҳозирги) қиймати бўлажак қиймат ва 
дисконтлаш коэффициентини ҳисоблаб чиқишни ифодалайди: 
ÊÄ
ÁÑ
ÍÑ


(2.3.) 
бу ержа КД — дисконтлаш коэффициенти, бирлик улуши. 
Дисконтлаш коэффициенти доимо 1 дан кичиқ бўлади, чунки акс 
ҳолда бугунги пул эртанги пулдан арзон булар эди. 
Демак, пул оқимларини дисконтлаш деб уларнинг вақт бўйича 
ҳар хил (турли ҳисоб-китоб қадамларига мансуб) қийматларини 
белгиланган вақт кўрсаткичига келтиришга айтилади. Булардан 
кейингиси келтириш вақти билан тавсифланади ва t орқали 


545 
белгиланадиКелтириш вақти бошланғич вақт билан мос тушмаслиги 
мумкин. Дисконтлаш жорий ёки дефляциялаштирилган нархда ва 
ягона валютада ифодаланган пул оқимларига нисабатан қўлланади. 
Дисконтлаш учун фойдаланилувчи асосий иқтисодий норматив 
бирлик улуши ёки йилига фоизларда ифодаланувчи дисконт меъёри 
(r) ҳисобланади. Пул оқимини m қадамда дисконтлаш унинг 
қийматини (ДП
т
қуйидаги формула бўйича аниқланувчи дисконтлаш 
коэффициентига (a
m
) кўпайтириш йўли билан аниқланади: 
0
)
1
(
1
t
t
m
m
r
a



(2.4.) 
 
бу ерда
t
m
 т қадам якунланган пайт;
— дисконт меъёри, йилига бирлик улуши;
t
m
—t
o
 — вақт даври, йиллар. 
Дисконт меъёри (r) лойиҳа самарадорлигини баҳолашда 
фойдаланиладиган асосий иқтисодий кўрсаткич ҳисобланади. 
Бир қатор ҳолларда дисконт меъёрининг қиймати турли ҳисоб-
китоб қадамлри учун бир хил танланмаслиги мумкин (ўзгарувчан 
дисконт меъёри). Бу қуйидаги вазиятларда мақсадга мувофиқ: 
1.Риск вақти бўйича ўзгарувчи. 
2.Лойиҳанинг тижорат самардорлигини баҳолашда капитал 
структураси вақти бўйича ўзгарувчи. 
+уйидаги дисконт меъёрларини ажратиб кўрстаиш мумкин: 
тижорат, лойиҳа қатнашчиси, ижтимоий ва бюджет меъёри. 


546 
Тижорат дисконт меъёридан лойиҳанинг тижорат нуқтаи 
назаридан 
самарадорлигини 
баҳолашда 
фойдаланадилар. 
У 
капиталдан фойдаланишнинг муқобил (яъни бошқа лойиҳалар билан 
боғланган) самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. 
Лойиҳа қатнашчисининг дисконт меъёри ушбу лойиҳада 
корхоналар 
ёки 
бошқа 
қатнашчиларнинг 
иштирок 
этиш 
самарадорлигини ифодалайди. Уни қатнашчиларнинг ўзлари танлаб 
оладилар. Аниқ афзалликлар бўлмаган ҳолатда унинг ўрнига тижорат 
дисконт меъёрини қўллаш мумкин.
Ижтимоий (жамият) дисконт меъёри жамият самарадорлиги 
кўрсаткичларини ҳисоб-китоб қилишда қўлланади. У лойиҳанинг 
ижтимоий самарадорлигига жамиятнинг минимал талабларини 
тавсифлайди. Ижтимоий дисконт меъёри мамлакат Ҳукумати 
томонидан иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш башоратлари билан 
боғлиқ ҳолда тасдиқланади. Минтақавий даражада ижтимоий дисконт 
меъёрига маҳалий ҳоқимият оргалари томонидан ўзгартиришлар 
киритилиши мумкин. 
Дисконтнинг бюджет меъёри лойиҳанинг бюджет самарадорлиги 
билан ифодаланади. У марказий ва маҳаллий ҳукумат органлари 
томонидан белгиланади. 

Download 6.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling