Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта
Ўзбекистонда инвестиция сиёсати: унинг мазмуни
Download 6.38 Mb. Pdf ko'rish
|
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011
1.10.Ўзбекистонда инвестиция сиёсати: унинг мазмуни, асосий йўналишлари ва бошқа давлатлардан фарқли хусусиятлари. Инвестициялар нисбатан янги тоифа бўлиб, улар мамлакатимизга Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритганидан кейин кириб келди. Иқтисодиётни бошқаришнинг маъмурий-буйруқбозлик тизими амалда бўлган шароитда “капитал қўйилмалар” тушунчаси 85 ишлатилган ва бунда асосий фондларни вужудга келтириш учун қилинадиган харажатларнинг барча турлари тушунилган. Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ Ўзбекистон Республикаси ўз иқтисодий ва инвестиция сиёсатини юрита бошлади. Шу муносабат билан, тегишли ҳуқуқий база яратилди. Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг самарали олиб борилиши кўп жиҳатдан хорижий ва ички инвестицияларга боғлиқдир. Шу муносабат билан инвестициялашнинг ҳозирги аҳволини алоҳида кўриб чиқиш бугунги кун талабларидан биридир. Иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичида Ўзбекистон молиявий барқарорлаштириш ҳамда давлат бошқарувининг янги тизимини яратиш билан боғлиқ ғоят мураккаб масалаларни ҳал қилди. Шу даврнинг ўзида давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва реструктуризациялаш дастури ишлаб чиқилди ва амалга оширила бошланди. Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг 2003 йилда бошланган учинчи босқичида давлатнинг инвестиция фаолияти анча фаоллашгани кўзатилди. Мамлакат асосий макроиқтисодий кўрсаткичларининг ўсишини қуйидаги 1-жадвалдан кўзатишимиз мумкин. Келтирилган маълумотларга қараб, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда инвестицияларнинг ЯИМга нисбатан кескин ўсиб бориши кўриниб турибди. Давлат инвестиция сиёсати саноат сиёсати билан ўзвий боғлиқ бўлиши керак. Ўзбекистонда 90-йилларнинг иккинчи ярмида 86 иқтисодий тараққиётнинг ўзбек моделини амалга ошириш мақсадида саноат сиёсати юритилган ва у аввало, минерал хом- ашёнинг бой манбаларидан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ стратегик муҳим саноат тармоқларини ривожлантиришга қаратилган эди. 2-жадвал Ўзбекистон Республикаси асосий макроиқтисодий кўрсаткичларининг ўсиш динамикаси 22 (фоиз ҳисобида) Кўрсатки члар 2003 2004 2005 2006 2007 1 ЯИМ 104,2 107,7 107,0 107,3 109,5 2 Ахоли сони 101,1 101,2 101,1 101,1 101,3 3 Аҳоли жон бошига тўғри келган ЯИМ 103,0 106,5 105,8 106,4 106,7 4 Саноат 106,2 109,4 107,3 110,8 112,1 5 Кишлок хўжалиги 107,3 108,9 106,2 106,2 106,1 6 Асосий капиталга инвестициял ар 104,8 107,2 105,7 111,4 122,9 Бу даврда анча пухта ўйланган инвестиция сиёсати олиб борилиши туфайли қуйидаги асосий вазифалар амалга оширилди: 22 «Экономика Ўзбекистана». Информационно-аналитический обзор за 2007 год. Ташкент, 2007, 19-бет, Народное слово.8 февраля 2007г. 87 - биринчидан, саноат маҳсулотининг ўта муҳим турларини ўзимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали импорт маҳсулотлар ўрни босилишига эришилди ва натижада валюта ресурслари анча тежалишини таъминлаш мумкин бўлди; - иккинчидан, йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали экспортга асосан хом ашё чиқарилишига барҳам берилди, қўшилган қиймат улуши катта бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу эса мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти ўсишига эришиш имконини берди; - учинчидан, бозор ва молия инфраструктураси шакллантирилиши учун зарур шарт-шароит вужудга келтирилди, шунингдек замонавий телекоммуникация воситаларини яратишга муваффақ бўлинди ва ҳ.к. Инвестиция сиёсатини амалга оширишнинг Ўзбекистонда кенг қўлланилаётган қуйидаги асосий механизмлари диққатга сазовордир. Аввало, давлат инвестицияларига асосий эътибор қаратилмоқда. Бу ҳолат ҳар йили ишлаб чиқилаётган инвестиция дастурлари асосида давлат иқтисодиётни таркибан қайта қуришда, конкрет ишлаб чиқаришларни қўллаб қувватлаш ҳамда ижтимоий вазифаларни ҳал этишда ёрдам берадиган инвестиция лойиҳаларини молиялаётганида ҳам кўриниб турибди. Мамлакатимизда аниқ мақсадли пул-кредит сиёсати ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда. Бундай сиёсат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банкларидан воситачи сифатида фойдаланиб, марказлаштирилган кредитлар бераётганида ўз ифодасини топмоқда. 88 Шу билан бирга, бу марказлаштирилган кредитлар тегишли йил инвестиция дастурига кирган лойиҳаларни амалга оширишга ажратилаяпти. Мўлжалланган лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида Марказий банк фоиз ставкаларига таъсир ўтказишнинг турли воситаларидан фойдаланиб, тақдим этилаётган инвестицияларни янада арзонлаштирмоқда. Ўзбекистонда мулкчилик шакллари бўйича асосий сармояга йўналтирилган инвестициялар тўзилишини -жадвал маълумотлари ёрдамида тахлил қилишимиз мумкин. 5-жадвал. Мулкчилик шакллари бўйича асосий сармояга йўналтирилган инвестициялар тўзилиши (фоизларда) 23 200 3 200 4 200 5 200 6 20 07 Асосий сармояга йўналтирилган инвестициялар 100 100 100 100 100 Давлат мулки 36, 4 39, 7 30, 9 30, 5 30, 3 Нодавлат мулки 63, 6 60, 3 69, 1 69, 5 69, 7 23 Жадвал “Ўзбекистан в цифрах 2003”, “Ўзбекистан в цифрах 2007” статистика тўпламлари маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган. 89 Юқорида келтирилган статистик маълумотларидан кўриниб турибдики, инвестициялар таркибида нодавлат мулкига йўналтирилган маблағлар катта ҳажмни ташкил этади, ва бу кўрсаткич йилдан йилга ошиб бормокда. Агар нодавлат мулкига йўналтирилган инвестициялар 2003 йили 63,6 % ташкил қилган бўлса, 2007 йили уларнинг улиши 69, 7 % етди. Бу эса, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартишларни таъминлаш ва ишсизлик муаммоларини ҳал этишга қаратилган давлат инвестициялари устувор даражада эканлигини яна бир бор тасдиқлайди. Кейинги йилларда Ўзбекистонда иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларига йўналтирилаётган инвестициялар нисбатида ноишлаб чиқариш соҳаси улуши кўпайиши кўзатилмоқда. Буни -диаграмма маълумотларидан ҳам кўриш мумкин. Download 6.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling