Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта
Инвестицияларнинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги
Download 6.38 Mb. Pdf ko'rish
|
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011
1.19.Инвестицияларнинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги
роли. Жахон молиявий-иқтисодий инКирози шароитида иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини Кўллаб-Қувватлаш бўйича биринчи навбатда ишлаб чиқаришни модернизация Қилиш, кооперация алоКаларини кенгайтириш, мустахкам хамкорликни йўлга қўйиш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган махсулотларга ички талабни рајбатлантириш масалалари алохида ўрин тутди. 2010 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг мухим мақсади ва асосий устувор вазифаси - бу ислохотларни давом эттириш ва чуКўрлаштириш, мамлакатимизни янгилаш ва модернизация Қилиш, 2009 - 2012 йилларга мўлжалланган ИнКирозга Карши чоралар дастурини сўзсиз бажариш ва шу асосда иқтисодий 127 ривожланишнинг юқори ва барқарор суръатларини, самарадорлигини хамда макроиқтисодий мувозанатни таъминлашдан иборатдир. Бу борада Қуйидагиларни эътиборга олиш даркор: Биринчидан: корхоналар ўртасида барқарор кооперация алоКаларини ўрнатиш ва уларни кенгайтириш бўйича бошланган ишларни давом эттириш, бу жараёнга кичиқ бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини фаол жалб Қилиш зарур. 2010 йилда махаллийлаштириш асосида ишлаб чиқариладиган махсулотлар хажми ўтган йилга нисбатан 40 фоизга ўсиши, шу борада экспорт Қилинадиган махсулотларнинг улуши эса камида 12 фоизни ташкил Қилиши лозим. Иккинчидан: сўнгги йилларда иш хаКи, пенсия, стипендия ва нафаКалар миқдорини ошириш, жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ставкаларини камайтириш, инфляция даражасини пасайтириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида ахолининг ялпи ва реал даромадлари сезиларли равишда ошди, унинг харид Кобилияти барқарор суръатда ўсиб бормоКда. Учинчидан: ахолига хизмат кўрсатиш сохасини янада кенгайтириш ғоят мухим ахамиятга эга. Тўртинчидан: нисбатан барқарор ва бозор конъюнктураси ўзгаришларига тез мослашувчан, янги иш ўринлари яратиш имконини берадиган кичиқ бизнесни жадал ривожлантириш масаласини хал этиш бизнинг шароитимизда хамон мухим ахамиятга молик масала бўлиб қолмоқда. 128 Бешинчидан: экспорт қилинадиган махсулотларимиз таркибини ва умуман, ташқи савдо айланмасини янада диверсификация қилиш долзарб масала бўлиб қолмоқда. Кейинги вақтда жахон бозорида нархи кескин тушиб кетган хом ашё ресурсларини экспорт қилиш амалиётидан имкон қадар тезроқ қутулиб, тайёр рақобатдош махсулотлар экспортини фаол ошириш ва бу махсулотлар етказиб бериладиган мамлакатлар географиясини янада кенгайтиришимиз керак. Иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичида Ўзбекистон молиявий барқарорлаштириш ҳамда давлат бошқарувининг янги тизимини яратиш билан боғлиқ ғоят мураккаб масалаларни ҳал қилди. Шу даврнинг ўзида давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва реструктуризациялаш дастури ишлаб чиқилди ва амалга оширила бошланди. Кейинги йилларда Ўзбекистонда иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларига йўналтирилаётган инвестициялар нисбатида ноишлаб чиқариш соҳаси улуши кўпайиши кўзатилмоқда. Буни -диаграмма маълумотларидан ҳам кўриш мумкин. 2 диаграмма Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига жалб этилган инвестициялар таркиби (фоиз ҳисобида) 25 25 Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисоблаб чиқилган. 129 66,00% 34,00% 68% 32% 68,30% 31,70% 70,10% 29,90% 0,0% 20,0% 40,0% 60,0% 80,0% 100,0% 2004 2005 2006 2007 Ишлаб чиқариш соҳасига Ноишлаб чиқариш соҳасига -диаграммадан шуни кўриш мумкинки, таҳлил қилинаётган давр ичида Давлат томонидан иқтисодиётга сарфланган инвестициялар таркибида ишлаб чиқариш соҳасига йўналтирилган инвестицияларнинг улуши 66,0 фоиздан 70,1 фоизга усиб борган, яъни шу йиллар ичида купайиш 4,1 фоизни ташкил этди. Шу билан бир қаторда ноишлаб чиқариш соҳасига йўналтирилган инвестициялар ҳажми 34,07 фоиздан 29,9 фоизга камайган. Юксак даражада ривожланган мамлакатлар иқтисодий тараққиёти таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, инвестицион фаоллик билан иқтисодий ўсиш борасидаги алоқадорлик бир хилда эмас. Бунда улар бир- бирини тақозо этиши кўзатилади. Иқтисодий ўсиш иқтисодий фаолликка боғлиқ бўлгани ҳолда, ўз навбатида иқтисодиёт тараққиётининг ҳар бир конкрет босқичида мамлакатнинг реал имкониятларини белгилаб беради. Бошқача қилиб айтганда, ЯИМ ўсиши суръатлари қанча юқори бўлса, инвестицион ресурсларни кенгроқ вужудга келтириш ва шу асосда самарали инвестиция сиёсатини юритиш учун имкониятлар шунча кўпроқ бўлади. 130 Айни пайтда шуни ҳам таъкидлаш лозимки, иқтисодий фаолиятнинг аниқ соҳалардаги халқаро тажриба ўрганилаётганда кўриб чиқилаётган намуналар бизнинг мамлакатимизда юзага келган вазиятга мос эканлиги шубҳадан ҳоли бўлиши ғоят муҳимдир. Шуни назарда тутиб, Осиёдаги Жанубий Корея, Сингапур, Тайвань ва Таиланд каби “янги индустриал мамлакатлар”нинг саноатга оид сиёсатини кўриб чиқиш керак. Бу мамлакатлар муваффақиятининг асосий омиллари қуйидагилардан иборат: чуқур аграр ислоҳотлар ўз вақтида ўтказилгани; экспортга мўлжалланган фаол сиёсат юритилиши; иқтисодиёт анча эркинлаштирилгани ва натижада иқтисодий ўсишни давлатга қарашли эмас, балки хусусий корхоналар таъминлагани; давлатнинг иқтисодиётга аралашуви маъмурий йўл билан мажбурлашга эмас, балки кучли иқтисодий рағбатлантириш воситаларига асосланганлигидир. Инвестиция фаолиятини бюджет томонидан молиялашнинг мавжуд тизими боқимандалик кайфиятини юзага келтиради ҳамда давлат корхоналари ва ташкилотлари учун имтиёзли шарт-шароит яратади. Бундай ҳолатга барҳам бериш учун, бизнингча, мамлакатдаги инвестиция фаолиятини молиялашнинг бутун тизимини қайта кўриб чиқиш керак бўлади. Аввало, бюджет томонидан молиялаш ўрнига паст, имтиёзли фоиз ставкалари билан давлат томонидан молиялашга ўтилиши керак. Шунингдек, давлат бюджетидан маблағларни текинга беришдан воз кечилиши ҳамда тижорат банклари кредитларидан кенгроқ фойдаланилиши лозим. Банк кредити улуши оширилиши молиялаш натижалари учун 131 жавобгарликни ошириш имконини беради, чунки кредит кенгайиши муносабати билан банк рисклари даражаси ошади. Бюджет маблағлари чекланган, улар асосан жорий эҳтиёжларга йўналтирилаётган, республикамиздаги инвесторлар ўз сармояларини ишлаб чиқаришга йўналтиришдан манфаатдор бўлмаётган шароитда инвестиция сиёсати фаоллаштирилиши, давлатнинг қулай инвестиция муҳити барпо этиш ва иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини шакллантиришдаги ролини ошириш талаб қилинади. Давлат томонидан тартибга солишнинг шундай тизими яратилиши лозимки, бунда инвестиция циклининг барча босқичларида – устувор йўналишларни ривожлантиришга реал молиявий маблағлар олишдан то жаҳон бозорида рақобатлаша оладиган тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишгача иқтисодий воситалардан фойдаланилсин. Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш, бизнингча, яккаҳоқимликка қарши муҳит яратиш, рақобатни рағбатлантириш, кичиқ ва ўрта бизнес корхоналарини кенг қўллаб- қувватлаш, самарали солиқ сиёсати юритиш йўналишида бўлиши керак. Қўйилган мақсадларга эришиш учун давлат таркибий ўзгартишларнинг қулай барқарорлигини ҳамда улар бозор механизмлари тизимида ўзаро мувофиқ бўлишини таъминлайдиган қулай шарт-шароит яратиши лозим. Бунда иқтисодиётнинг давлатга тегишли ва хусусий шўъбалари инвестиция фаолияти ишлаши ҳамда ўзини ўзи тартибга солиб туришини таъминлайдиган бозор механизми иқтисодий воситалари адекват акс эттирилиши зарур. 132 Ижтимоий сохада, республика ахамиятидаги согликни саклаш объектлари кўрилди ва жихозланди, кадрларни тайёрлаш давлат миллий дастурининг бажарилиши нуқтаи-назаридан лицей, коллеж ва олий укув даргохлари барпо этилди, телевидение ва радио эшиттириш тармоқларидаги объектлар қайта жихозланди, янги метро тармоқлари ишга туширилди. Download 6.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling