Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Download 6.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/249
Sana21.11.2023
Hajmi6.38 Mb.
#1791531
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

 
 
 
 
 
 
 
 


135 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
2-боб: Инвестицион фаолиятни ташкил этиш ва 
мувофиқлаштириш. 
РЕЖА 
1. Инвестиция фаолияти тушунчаси. Инвестиция фаолиятини 
мувофиқлаштиришда давлатнинг роли.
2. Инвестиция фаолиятига таъсир этувчи омиллар. 
3. Ўзбекистонда инвестиция фаолиятининг меъёрий-хуқуқий 
асослари.“Инвестиция 
фаолияти 
тўғрисида”ги 
Ўзбекистон 
Республикаси Қонунининг мазмуни ва моҳияти. 
4. Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиётини таъминлашда давлат 
инвестиция дастурининг ўрни ва аҳамияти.
5. Инвестиция дастурининг таркиби ва уни шакллантириш 
босқичлари. 


136 
6. Инвестиция дастурининг амалга оширилиши мониторинги. 
Таянч 
иборалар:инвестицион 
фаолият, 
макроиқтисодий 
тенденция, инвестицион дастур, инвестицион мухит, бахолаш, 
инвестицион салохият, танлаб олиш мезонлар. 
 
2.1.Инвестиция фаолияти тушунчаси. Инвестиция 
фаолиятини мувофиқлаштиришда давлатнинг роли. 
Инвестицияларнинг қайд этилган турлари ва шакллари асосида 
тадбиркорлик, ишбилармонлик ва бошқа давлат томонидан 
таъқиқланмаган фаолиятларни барча инвесторлар томонидан амалий 
равишда йўлга қўйиш, маблағлар сарфлаш ва уларни амалиётга 
тадбиқ этиш чора тадбирларининг йиғиндиси инвестиция фаолиятини 
англатади. 
Бозор иқтисодиётида инвестиция фаолиятини фуқаролар, 
ҳуқуқий шахслар (корхоналар, фирмалар, акционер жамиятлари ва 
бошқа типдаги мулк эгалари) ва давлат юритади. 
Инвестиция фаолиятини йўлга қўйишда ҳар бир мулк эгаси, 
биринчи навбатда ўз манфаатини кўзлаб ягона мақсадга, яъни фойда 
олиш ва самарага эришишни режалаштиради. 
Инвестиция фаолиятини ташкил этишда ҳар бир мулк эгаси 
ишбилармонликни, тадбиркорликни моҳиятини чуқур англаган ҳолда 
иш юритиши лозим. Инвестиция фаолияти билан шуғулланувчи мулк 
эгаси тез ўзгарувчан бозор иқтисодиёти ва унинг кўпқиррали 
муносабатларини ҳар томонлама англай билиши лозим. Инвестиция 
фаолиятини юритишда иқтисодий ахборотга таянган соҳа бир бутун 
иқтисодиёт ва мамлакат миқёсида маркетинг билиларига эга бўлиши 
алоҳида аҳамиятга эга. Чунки барқарорлашмаган иқтисодиётда 


137 
инвестор пул муомаласи, молия кредит ва банклар, солиқ сиёсати 
моҳиятини чуқур билмай туриб, инвестиция фаолиятини ташкил 
этиш таваккалчилик билан боғлиқ бўлиб, қисқа давр ичидаги 
инқирозга учраши мумкин. Бозор муносабатлари ривожланган етук 
жамиятда инвестиция фаолияти қуйидаги йўналишларда олиб 
борилади: 
 фуқаролар, давлатга қарашли бўлмаган корхоналар, хўжалик 
ассоциациялари, жамоа ва ўртоқлик хўжаликлари ҳамда жамоа 
мулкчилиги асосида ташкил этилган ташкилотлар, нодавлат 
корхоналари ва муассасалари томонидан; 
 давлатни маъмурий ва бошқарув бўлинмалари, ташкилотлари 
ҳамда давлат корхоналари ва муассасалари томонидан; 
 чет эл фуқаролари, хусусий фирмалар, ассоциациялар, 
компаниялар ва ҳуқуқий шахслари ҳамда бошқа хорижий давлатлар 
ва ҳалқаро молия – кредит муассасалари томонидан;
 қўшма корхона кўринишида маҳаллий ва чет эл фуқаролари, 
ҳуқуқий шахслар ва давлатлар билан ҳамкорликда. 
Мулкчиликни турли шаклларини ривожланиши, тадбиркорлик ва 
ишбилармонликни йўлга қўйилиши, жаҳон иқтисодий алоқаларини 
тараққий 
этиши, 
қўшма 
корхоналарни 
иқтисодиётни 
барқарорлаштиришда ролини ортиши инвестиция фаолиятини тўла 
ташкил этиш учун зарур бўлган имкониятларни яратади.
Мулкчиликнинг турли шаклларини вужудга келиши, ўз 
навбатида тадбиркорликнинг ривожланиши, чет эл капиталининг 
кириб келиши инвестиция фаолиятини ташкил этиш йўналишларини 
ҳам аниқлаб беради.


138 
Бозор шароитида инвестиция фаолиятини кенгайтириш ва 
ривожлантириш жисмоний, ҳуқуқий шахсларни ва давлатни, фойда 
олиш мақсадида тадбиркорлик, ишбилармонлик ва бошқа 
фаолиятларини қайтадан тиклашга қаратилган. Бу борадаги асосий 
мақсад инвестиция фаолиятини ташкил этиб иқтисодиётни 
инқироздан олиб чиқиш, уни барқарорлаштириш, дунё бозорига 
кириб бориш, жаҳон хўжалик алоқаларини мустаҳкамлаш ва аҳоли 
турмуш даражасини яхшилашдир. 
Бозор иқтисодиётида инвестиция фаолиятини молиялаштириш 
инвесторлар томонидан молиявий ресурсларни жалб қилиш йўли 
билан кредитлар эвазига, муомаблаға, қонунчиликда белгиланган 
ҳолда, қимматли қоғозлар ва заёмлар чиқариш ҳисобига олиб 
борилади. Давлат мулкини хусусийлаштириш туфайли мамлакат 
миқёсидаги манбалар ҳисобига, турли мулк эгаларининг маблағлари, 
янгидан ташкил этилаётган фондларни улуши, чет эл инвестициялари 
орқали олиб борилади. Албатта, бу борада ҳар бир мамлакатнинг 
инвестиция сиёсати ҳал қилувчи ролни ўйнайди. Инвестиция 
манбаларини ташкил этишда мамлакат иқтисодиётини барқарорлиги, 
миллий валюта бирлигини конвертацияланиши, ташқи иқтисодий 
муносабатларнинг ривожланиши, аҳоли эҳтиёжини ишлаб чиқариш 
ҳисобига қондирилиши ва бошқалар муҳим роль ўйнайди. 
Бозор муносабатларини ривожлантириш давлат томонидан олиб 
бориладиган ички молия сиёсатига чамбарчас боғлиқдир. Молиявий 
ресурсларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш ҳамда у ёки бу 
йўналишда сарфлаш ва жамғариш мамлакатда қабул қилинган ва 
амалиётда фаолият кўрсатаётган тақсимот тизимига боғлиқдир. 


139 
Қонунчиликни ривожланиши, адолатли қонунлар қабул қилиниши ва 
уларни 
ҳаётга 
татбиқ 
этилиши 
бозор 
муносабатларининг 
ривожлантиришга, тадбиркорлик, ишбилармонликни кенг кўламда 
тарқалишига қаратилса инвестиция манбалари таркибида давлат 
маблағлари камайиши ҳисобига бошқа мулкдорлар маблағлари ўсиб 
боради. 
Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш 
Қуйидаги йўллар билан амалга оширилади: 
инвестиция 
фаолиятининг 
Қонунчилик 
негизини 
такомиллаштириш; 
солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектларини, солиқ 
ставкалари ва уларга доир имтиёзларни табаКалаштирувчи солиқ 
тизимини Кўллаш; 
асосий фондларни жадал амортизация Қилиш; 
нормалар, Коидалар ва стандартларни белгилаш; 
монополияга Карши чораларни Кўллаш; 
кредит сиёсати ва нарх белгилаш сиёсатини ўтказиш; 
ерга ва бошқа табиий ресурсларга эгалик Қилиш ва улардан 
фойдаланиш шартларини белгилаш; 
инвестиция лойихаларини экспертиза Қилиш механизмларини 
белгилаш; 
Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилган 
инвестиция лойихаларининг амалга оширилиши мониторингини 
юритишдан иборат. 
Инвестицион фаолият натижасида юзага келувчи жараёнлар 
иқтисодиётни умумиқтисодий нуқтаи назаридан; жумладан, куп 


140 
холларда ишлаб чиқариш ва инфляцияни динамикаси, ЯИМ ни 
ўсиши, молия-кредит тизимини холати ва талабни барқарорлик 
даражасидан келиб чиқади. Давлатни бозорли хўжалик тизимига 
утишда, ўз навбатида инвестицион жараённи янги усулини 
шакллантиришни талаб этади. Инвестицион фаолиятдаги салбий
холатлар иқтисодиётни реал секторини технологик ривожлантириш 
ва инновацион даражасини ва асосий фондларни ишлаб чиқаришни 
сифатли тавсифига бевосита таъсир этади. Бундай холдан чиқиш 
учун хўжалик субъектларни инновацион шаклда шакллантириш ва 
иқтисодий жараённи инвестицион шаклини ташкил этиш, молиявий 
маблағларни янги манбаларини ташкил этиш хисобига инвестицияни 
барқарор ўсишини таъминлаш. 
Макроиқтисодий 
тахлилларда 
инвестицияни 
иқтисодий 
категорияси давлатни инвестицион мухитни умуман ошириш ва уни 
иқтисодий ўсишини таъминлаш, иқтисодий маблағларни утказиш 
билан боғлиқ жараённи имкониятларини кенгайтиришдек куп 
мақсадли ва қийин жараённи кенгайтирилган тасифи ва ёзиш учун 
фойдаланилади. 
Шундай қилиб, микроиқтисодиёт даражасини иқтисодий фаолият 
жараённи баён этишда, ёки алохида уй-коорпорация ва фирма- 
корхона фаолиятлари даражаларида баён этилиши инвестиция 
кўринишда тушунилиб; мисол учун: асосий капитални ошириш ёки
қайта ишлаб чиқариш учун манавий ва жисмоний эскирган 
жихозларни алмаштириш мақсадида жихоз сотиб олишга 
йўналтирилган у ёки бундай маблағни қўйишдир. 

Download 6.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling