Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Download 6.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet197/249
Sana21.11.2023
Hajmi6.38 Mb.
#1791531
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

 
Таянч иборлар: ички ва ташқи омиллар, таваккалчилик
таваккалчиликни аниқлаш, бахолаш, бошқариш, босқичлар, риск 
категорияси, таъсир этувчи омил, танлаш, дельфи усули, камомад, 
рискни ўтказиш, хеджир, суғурта, диверсификация, рискларни 
бошқариш. 
 
9.1.Иқтисодиётни либерализациялаштириш ва 
модернизациялаш шароитида инвестицион рискларни бахолаш 
Иқтисодий категория сифатида риск - бу бўлиши мумкин 
бўлган ёки аввалдан айтиб бўлмайдиган ҳодиса. Агар бу ижобий 
ҳодиса бўлса (фойда, даромад ёки бошқа тушум) ва салбий 
(ҳаражатлар, зарар, йўқотиш) натижа бўлиши ёки ҳеч қандай натижа 
бўлмаслиги мумкин. 
Молиявий операциялар риск даражасини баҳолашни, унинг 
миқдорини аниқлашни ва уни камайтириш чора-тадбирларини 
қўллашни талаб қилади. 
Мамлакат иқтисодиётига ўз сармоясини киритаётган инвестор 
нуқтаи-назарида, шу мамлакатдаги ҳолат, вазият инвестицион муҳит 
деб аталади. Инвестицион муҳит бир қатор риск омилларини ўз 
ичига олади. Бу омиллар ривожланиш истиқболлари, ички ва ташқи 
шарт-шароитлар ва вазият таъсири остида вужудга келади. Кўп 
ҳолларда мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий ҳолат ва унинг 
ривожланиш истиқболларига қараб ижтимоий-сиёсий, ички ва ташқи 
рисклар тахмин қилинади. 


660 
Инвестиция лойиҳасини рискларини таснифини турли тизимлари 
мавжуд. 
Биринчидан, лойиҳа фаолиятининг босқичлари ва фазалари 
бўйича 
таснифлаш: 
инвестициялаш 
олди 
фазасидаги, 
инвестициялаш фазасидаги, ишлаб чиқариш фазасидаги рисклар. 
Иккинчидан, лойиҳа фаолияти иштирокчилари учун риск 
таҳдидларига таъсир этишнинг имкониятларини мезонлари бўйича 
таснифлаш. Шу нуқтаи-назар бўйича рискни: ички ва ташқи 
рискларга ажратиш мумкин. Ташқи рискларга сиёсий рисклар ва 
форс-мажор рисклари киради. Форс-мажор рискига табиий офатлар: 
ёнғин, сув тошқини, қурғоқчилик кабилар киради. Ташқи рисклар 
лойиҳа фаолиятининг барча фаза ва босқичларида мавжуд. 

Download 6.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling