Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Download 6.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet198/249
Sana21.11.2023
Hajmi6.38 Mb.
#1791531
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

Учинчидан, рискдан ҳимоялаш имкониятлари нуқтаи-
назаридан таснифлаш: 
1. Суғўрталанадиган рисклар; 
2. Суғўрталанмайдиган рисклар. 
Суғўрталанадиган рисклар ўз навбатида: 
a) кафолат;
b) суғўрта;
c) заҳира фонди ҳисобига қопланадиган рискларга бўлинади.
Бундан ташқари, лойиҳа фаолиятининг ҳақиқий амалиётига 
асосланган, энг кўп учрайдиган рисклар ҳам бўлиб, уларга лойиҳа 
иштирокчилари эътибор берсалар ҳам, ҳеч бир гуруҳлаш мезони 
доирасига кирмайдиган рисклар ҳам мавжуд. Улар: 
 Иқтисодий қонунларнинг ва иқтисодий ҳолатнинг ўзгариб 
туриши, инвестициялаш ва фойдадан фойдаланиш шартлари билан 


661 
боғлиқ рисклар; 
 ташқи иқтисодий рисклар-савдо ва маҳсулот етказиб 
беришга чеклашлар киритиш, чегараларнинг берқилиши ва шу каби 
эҳтимолликлар риски; 
 сиёсий ҳолатнинг ноаниқлиги, ҳудуддаги ёки
мамлакатдаги номаъқул ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар риски; 
 техник-иқтисодий кўрсаткичлар динамикаси, янги техника-
технология параметрлари, маҳсулот сифати ҳақидаги 
маълумотларнинг тўлиқ эмаслиги ёки ноаниқлиги; 
 бозор конъюнктурасининг, яъни аниқ даврдаги иқтисодиётнинг 
жорий ҳолатини ҳарактерловчи белгилар, масалан, баҳо, 
валюта кўрслари, ялпи ички маҳсулот ва бошқаларнинг 
ўзгариб туриши; 
 табиий иқлим шароитларининг, табиий офатлар эҳтимолининг 
ўзгариб туриши; 
 ишлаб чиқариш техник рисклари-асбоб-ускуналарнинг 
бўзилиши ва тўхтаб қолиши, ишлаб чиқаришдаги брак ва 
бошқалар; 
 лойиҳа иштирокчиларининг ўзларини тутишлари, 
қизиқишлари, мақсадларининг ноаниқлиги, уларнинг молиявий 
ҳолати ва ишдаги обрўси ҳақидаги маълумотларнинг тўлиқ 
эмаслиги, ноаниқлиги. 
Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари ва лойиҳанинг айрим турлари 
бўйича рисклар бўлиши мумкин. Масалан, кончилик ва нефть-газ 
қазиб чиқариш саноатида геологик рискка, яъни заҳираларни тўғри 
баҳолаш рискига алоҳида эътибор берилади. Кимё саноати, кон қазиб 


662 
олиш, қора ва рангли металлургия лойиҳаларида экологик рискка 
катта эътибор берилади. 
Юқорида келтирилган таснифлашларга асосланган ҳолда, лойиҳа 
фаолиятидаги рискларни қуйидаги гуруҳини келтириш мумкин: 
1. Лойиҳа иштирокчилари риски
2. Лойиҳа смета қийматининг ошиш риски; 
3. Қурилишни ўз вақтида тугамаслик риски; 
4. Иш ва объект сифатининг пастлиги риски
5. Конструкцион ва техник рисклар; 
6. Ишлаб чиқариш риски; 
7. Бошқарув риски; 
8. Сотиш риски; 
9. Молиявий риск; 
10. 
Мамлакат риски; 
11. 
Маъмурий риск; 
12. 
Ҳуқуқий риск; 
13. 
Форс-мажор риски.
Ўзбекистон иқтисодиётига инвестицияларни муваффақиятли 
жалб этиш маълум даражада уч гуруҳ омилларга боғлиқ бўлади.

Download 6.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling