678
Жадвал маълумотларидан шу нарса кўринадики, бунда
форвард
шартномаси бўйича 10 миллион. ЕВРО га 14774 минг АҚШ доллари
сотиб олиш тўғрисида келишилган. Бунда форвард курси
қуйидагича:
1 ЕВРО = 1,4850- 0,0076 = 1,4774 $. Бу ерда фоиз ставкаларини
жиддий ўзгариш хавфи мавжуд. Чунки дисконт даражаси 76-74 ни
ташкил қилади:
1.4850 - 0.0074 = 1.4776 $.
Банк раҳбарияти трейдерга лимит ўрнатади. Масалан, уч ой
муддатга амалга ошириладиган форвард
операциялари учун лимит
белгилайди. Айниқса, нобарқарор валюталар билан боғлиқ форвард
операцияларига нисбатан қатъий лимит белгилаш лозим.
Бу лимитларга риоя этилиши доимий назорат остида бўлмоғи
керак. Бунинг устига кўпгина банклар ўз валюта бўлинмалари учун
анча тор,
позицион деб аталадиган лимитларни белгилаб кўядилар.
Улар, бир томондан, кун давомида туғиладиган хатарларнинг юқори
чегарасини (кундўзги лимитларни),
иккинчи томондан эса, эртаси
куни вужудга келиши мумкин бўлган
хорижий валютадаги позиция
учун юқори чегарани (тунги (overnight) лимитлар) белгилаб
қўядилар.
Лимит белгилаш банкни юқори даражада зарар кўриш хавфидан
сақлайди. Лимит доирасида трейдер
фаолиятининг молиявий
натижаси аниқланади. Масалан, юқоридаги жадвалда 2000 доллар
миқдорида фойда олинганлигини аниқлаш мумкин.
679
Ҳозирги кунда жаҳон банк амалиётида 30 та
валютада форвард
операцияси амалга оширилмоқда, шундан 15-16 таси ликвидлилик
даражаси юқори бўлган валюталардир.
Форвард операцияси билан шуғулланаётган
банк ходимлари
фоиз ставкалари ўртасидаги фарқни доимий тарзда кўзатиб
борадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: