Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Download 6.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet207/249
Sana21.11.2023
Hajmi6.38 Mb.
#1791531
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

Ишлаб чиқариш тўловлари. Бу усул кредитнинг асосий 
суммаси учун кредиторлар томонидан лойиҳанинг келгусидаги 
ишлаб чиқаришининг маълум қисмини сотиб олишини англатади. Бу 
усулнинг ҳарид ҳақидаги форвард келишувдан фарқи шундаки, 
келгусидаги тўловлар оқими олдиндан аниқ қарзни ўзиш жадвалига 
эмас, балки ҳақиқий ишлаб чиқаришга боғлиқ. Одатда бу усул тоғ-
кон 
қазилмаларини 
ишлашда 
қўлланилади, 
кредиторлар 
қазилмаларда улушга эга бўлганлари учун ишлаб чиқариш тўловлари 
одатда таъминланган. Ишлаб чиқариш бошланганда, ҳаридор-
кредитор ҳар бир даврда умумий ишлаб чиқаришдан олдиндан 
келишилган улуш бўйича ўз фойда улушини олади. 
Хеджирлаштириш, суғўрта ва своплар. Бу усул ва 
механизмлар лойиҳа иштирокчилари томонидан риск улушини 
бутунлай назорат қилиш учун қўлланилади. Ҳар бир усулнинг ўз 
ҳаражатлари бўлиб, улар риск/фойда нисбатида киритилиши керак. 
Рискни бошқаришда асосий вазифа – бу амалдаги бозор 
конъюнктурасига мос даражада рискларни минималлаштириш, 
кредитлаш хизматлари бозорида банк позициясини минимум сақлаб 
қолишдир. Рискни бошқаришда асосий йўллар қуйидагилар: 
 рискни ажратиш; 


680 
 рискни иштирокчилар ўртасида тақсимлаш; 
 моддий таъминотни олиш (гаров); 
 молиявий таъминотни олиш (кафолат ёки кафиллик); 
 рискни кредит бўйича юқори фоиз ставкасига кўчириш; 
 рискни венчур кредитлашга қабул қилиш; 
 қарзлар бўйича йўқотишларни қоплаш учун фондларни 
шакллантириш; 
 суғўрталаш. 
Булар рискни бошқариш бўйича қуйидаги иш йўналишларини 
талаб қилади: 
 ҳар бир мижоз бўйича доимий мониторингни олиб бориш; 
 маълум бир мижознинг асосий хўжалик фаолиятига
алоқадор тармоқ ҳолатининг доимий мониторинги; 
 кафолатни жалб қилиш ва таҳлил этиш; 
 риск учун компенсация олиш (гаров, кафолат ва
бошқаларни амалга ошириш). 
Рискни ажратиш босқичида кредит суммаси инвестиция 
лойиҳасининг ҳақиқий қиймати қўшув зарурий резервларни 
шакллантириш ҳаражатларига мувофиқ бўлиши керак. Булар 
лойиҳанинг ҳарактери ва уни амалга ошиш муддатидан келиб чиқиб 
ҳисобланади. Рискни минималлаштириш баҳонасида кредит 
суммасини камайтириш, лойиҳа тўлиқ молиялаштирилмаслиги ёки 
уни охирги босқичда амалга ошмай қолиш хатари туфайли рисклар 
кўпаяди. Бу айтилганлар кредит муддатини танлашга ҳам тегишли. 
Кредитнинг узоқроқ муддати унинг рискини оширади, лекин кредит 
муддатини сунъий камайтириш қарздор учун салбий таъсир 


681 
кўрсатиши мумкин, уни ўта рискли ва ҳатто хато хўжалик 
қарорларини қабул қилишига мажбур қилиши, натижада эса 
қарздорнинг ҳам банкнинг ҳам умумий рисклари ошиши мумкин. 
Юқори фоиз ставкаси рискларни бошқаришнинг асосий 
воситаларидан биридир. Лекин жаҳон тажрибаси кўрсатишича, 
банкларнинг кичиқ бизнес корхоналари билан алоқасида, рискларни 
бошқаришда бу восита кам самара беради. Агар бундай ҳолда давлат 
томонидан кичиқ бизнесни қўллаб-қувватлашнинг ривожланган 
механизми ва банклараро кучли рақобат мавжуд бўлса, рискни 
компенсациялаш омили сифатида юқори фоиз ставкасини амалда 
кўллаб бўлмайди. 

Download 6.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling