Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Download 6.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet204/249
Sana21.11.2023
Hajmi6.38 Mb.
#1791531
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

Манфаатдор томонлар. Бу жуда муҳим гуруҳга қуйидагилар 
киради: 
1. Ускуна ва материалларни сотувчилар. Лойиҳа учун
ускуна ва материалларни сотишда, заводни ёки ускунани ижарага 
беришда манфаатдор томонлар кафолат беришга тайёр бўладилар. 
Масалан, ўзида ортиқча ускунага эга бўлган компания, шу ускунага 
муҳтож лойиҳани кафолатлаши мумкин. 
2. Хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни етказиб берувчилар. 
Мол етказиб берувчилар лойиҳа тугагандан кейин ўзларини
бозор билан таъминлаш учун кафолат беришлари мумкин.
Улар лойиҳани амалга ошиш мобайнида яратилган янги
қувватларда фойдаланишдан ютишлари ҳам мумкин. 
3. Лойиҳанинг якуний маҳсулотидан фойдаланувчилар. 
Булар кафолат беришлари ва ҳатто бевосита
молиялаштиришлари мумкин. Барқарор мол етказиб берилишидан 
манфаатдор аниқ бир хом ашё истеъмолчиларини мисол қилиб 
келтириш мумкин. 


674 
4. Қурилиш ташкилотлари. Лойиҳада иштирок
этадиган пудратчилар, одатда қурилиш билан боғлиқ ишларни 
бажарадилар ва келгусида буюртма қабул қилиш мақсадида кафолат 
беришга тайёр бўладилар. 
5. Миллий ҳукумат ва халқаро агентликлар. Бу
ташкилотлар мамлакатнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий 
талаблари билан қизиқадилар. Ҳукумат кафолатлари,
лойиҳанинг бошқа иштирокчилари қоплай олмайдиган рискларни 
қоплаш учун жуда зарур ва шу сабабли, молиялаштиришнинг ютуғи
учун ҳаётий жиҳатдан муҳимдир. 
6. Бошқа томонлар. Кўп ҳолларда, юқорида саналганлардан 
ташқари, лойиҳа қурилишидан аниқ бир даромад оладиган бошқа 
томонлар ҳам бўлади ва улар кафолат беришга тайёр бўладилар. 
Масалан, лойиҳа билан бир қаторда амал қилаётган компания 
лойиҳа амалиётида ривожланган инфратўзилмадан ютиши мумкин,
шунингдек лойиҳа амалга ошиши натижасида миллий 
иқтисодиётни ривожланишидан ҳам ютиши мумкин. 
Рискни тақсимлашда кафолат энг аҳамиятли усул, лекин бундан 
бошқа усуллар ҳам бор. Кўп ҳолларда ҳарид ҳақидаги форвард 
келишув ва ишлаб чиқариш тўловлари қўлланилади. 

Download 6.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling