Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Download 6.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/249
Sana21.11.2023
Hajmi6.38 Mb.
#1791531
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

Барқарорликни текшириш усули ёрдамида инвестиция 
иштирокчилари учун энг хатарли вариантларда инвестиция 
лойиҳасини ривожлантириш режасини ишлаб чиқишни олдиндан 
кўриб чиқиш мумкин. Ҳар бир режада ҳар бир иштирокчининг 
режалаштирилаётган 
даромади, 
йўқотишлари, 
самарадорлиги 
эътиборга олинади. Агар барча кўриб ўтилган ҳолатларда 
иштирокчилар қизиқишлари кўзатилса, кутилаётган кўнгилсиз 
мунобатлар мавжуд заҳира ва резервлар ҳисобига чеклатилса ёки 
суғўрта тўловлари билан қопланса, лойиҳа барқарор ва самарали деб 
ҳисобланади. Лойиҳанинг барқарорлик даражаси уни амалга ошириш 
шароитларининг эҳтимолли ўзгаришларга нисбатан ишлаб чиқариш, 
нарх ва маҳсулотнинг энг юқори даражадаги қиймати орқали 
ифодаланиши мумкин. 
 
9.4.Статистик, экспертлик, ўхшашлик услубидан 
фойдаланиш ва комбинациялашган бахолаш услублари. 
Юқорида кўриб ўтилган рискни бошқариш босқичлари ва рискни 
баҳолаш усуллари ёрдамида риск сабабли бўладиган йўқотишларни 
пасайтириш, улар билан боғлиқ кўнгилсиз оқибатларни камайтириш 
қуйидаги усуллари қўлланилади. 
Лойиҳаларни молиялаштиришда рискни тақсимлаш усуллари 
сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: кафолатлар; ҳарид 
ҳақидаги 
форвард 
келишув; 
ишлаб 
чиқариш 
тўловлари; 
хеджирлаштириш, суғўрта ва своплар. 


673 
Одатда, кафолат берувчи томонлар сифатида ёки лойиҳа эгалари-
ҳомийлар ёки манфаатдор томонлар бўлиши мумкин. 
Лойиҳа эгалари-ҳомийлар. Давлат, шўъба корхоналарини 
назорат қиладиган компаниялар, қўшма корхоналардаги ички ва 
ташқи инвесторлар ва бошқа эгалар-ҳомийлар лойиҳани ишлаб 
чиқувчи компания қарзининг кафолатини беришлари мумкин. Агар 
компания лойиҳани ўз ҳисобидан молиялаштириш учун капитали 
етишмаса ёки етарли тажрибага эга бўлмаса, кредиторлар, одатда, 
ушбу шаклдаги кафолатни талаб қиладилар. 

Download 6.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling