Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Асосий фондларни шакллантиришда инвестицияларнинг


Download 6.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/249
Sana21.11.2023
Hajmi6.38 Mb.
#1791531
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

1.4.Асосий фондларни шакллантиришда инвестицияларнинг 
ўрни.
Хозирги шароитда инвестициялашни мазкур формаси кўп 
корхоналар учун корхонанинг бозор қийматини ошириш ва 
даромадлилигини доимийлигини таъминлаш, янги товар бозорини 
ўзлаштириш-эгаллаш, ишлаб чиқарилаётган махсулотни янгилаш, 
ишлаб чиқаришга янги прогрессив технологияни жорий этишга 
йўналтирилган инвестицион фаолиядан иборатдир. 
Иқтисодиётда 
капитал 
қўйилмалар 
деганда 
асосий 
воситаларни янгилаш билан боғлик бўлган харажатлар тушинилади. 
Хозирги даврда мамлакатимизда капитал қўйилмалар асосий 
воситаларга қилинадиган инвестициялар шаклида амалга оширилади. 
Россия адабиётларида Қонунчилик асосида капитал қўйилмага 
аник таъриф берилиб, бу қўйидагича «Капитал қўйилма-бу асосий 
капитал(асосий воситалар)га қўйилган инвестициялар бўлиб,бунга 
ишлаётган корхона учун янги кўрилиш харажатлари, уни 
кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник қайта кўроллантириш, 


48 
корхона учун янги кўрол-жихоз ва машина сотиб олиш, лойиха 
изланиш харажатлари ва бошқалар киради.»
14
Тартиб бўйича 
бошқалар дейилганда корхонанинг айланма активларига қўйиладиган 
инвестицияни назарда тутилиб, янги корхонани асосий воситаларини 
ишга туширишни таъминлаш учун зарур қўйиладиган хамда 
номоддий активларга қўйиладиган инвестициялар киради.
Нодавлат секторидаги хусусий капитал инвестицияларни асосий 
қисми ўз манбаидан бўлишидан катъий назар якка тартибда уй жой 
кўрилишига қўпроқ сарфланишига олиб келмокда. Бу инвестицион
фаолиятдаги деформациядан дарак беради ва ишлаб чиқаришга 
нисбатан истъемол афзаллигини кўрсатади. 
Истъемол омилининг инвестициялар нодавлат секторида жадал 
усиб бориши миллий иқтисоддаги инвестицияларнинг таркибий 
ўзгаришига мухим хисса кушади. Яъни бу жихат ноишлаб чиқариш 
инвестициялари қўпроқ молиялаштирилишида кўринади. 
Инвестицияни ёки капитал қўйилмани давлат мулки ва нодавлат 
мулкига жойлаштириш бўйича хам туркумланади. Шунингдек, 
инвестицияларни мулкчилик шакли бўйича Ўзбекистон 
Республикамиздаги тенденцияни қўйидаги жадвалдан кўришимиз 
мумкин. 
1-жадвал.
Мулкчилик шакллари бўйича асосий сармояга йўналтирилган 
инвестициялар тўзилиши (фоизларда)
15
14
Е.Г.Непомняший. Экономическая оценка инвестиций.Учебное Пособие.Таганрог-2005гг 
15
Жадвал “Ўзбекистан в цифрах 2003”, “Ўзбекистан в цифрах 2007” статистика тўпламлари 
маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган. 


49 
200

200

200

200

20
07 
Асосий сармояга 
йўналтирилган 
инвестициялар 
100 
100 
100 
100 
100 
Давлат мулки 
36,

39,

30,

30,

30,

Нодавлат мулки 
63,

60,

69,

69,

69,

Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики, мамлакатимиздаги 
инвестицияни 
мулкчилик 
шаклига 
жойлаштириш 
бўйича 
тенденцияси асосан давлат мулкига нисбатан хусусий мулкчиликка 
жойлаштириш ортиб бормокда, ёки 2003 йилга нисбатан 2007 йилда 
9,6 фоизга ортган.Демак, бу холатдан шуни кўзатиш мумкинки, 
инвесторларни ўз мехнатидан яъни тадбиркорлик фаолиятидан 
шахсий манфаатдорлик ортаётганлигини, инвестицион мухит 
тўлаконли шаклланаётганлигидан далолат беради. 
Капитал қўйилмани структурасини турлари қўйидагича 
фарқланади: технологик, қайта ишлаб чиқариш, тармоқ ва 
худудлардан иборат:
Капитал қўйилмани технологик структураси деганда бу 
харажатлар таркибига кирувчи объектни маълум харажат турлари ва 
буни умумий смета қийматдаги улуши ва объектни кандайдир бино 


50 
харажатларига тушунилади. Ёки 1)кўрилиш монтаж ишларини 
бажариш; 
-б)кўрол ярок, жихоз сотиб олиш
-в)бошқа капитал ишлари ва харажатлардан иборат. 
Капитал қўйилмани технологик структураси дейилганда келгуси 
корхонанинг асосий ишлаб чиқариш фондларини актив ва пассив 
кисмларини таққослаш орқали шаклланади ёки корхонанинг 
актив(жихоз ва машиналар) қисмини пассив(бино ва иншоот) 
қисмига нисбати кўринишдаги фарқга айтилади.
Капитал қўйилмани қайта ишлаб чиқариш структураси 
дейилганда асосий ишлаб чиқариш фондларини қайта ишлаб 
чиқаришни формалари бўйича умумий смета қийматини 
тақсимланиши ва бир бирига нисбати орқали шаклланади ёки 
капитал қўйилмани қайта ишлаб чиқаришни кенгайтириш усули ва 
ривожланиш йўлларини тақсимлаб, бунда: экстенсив ривожлантириш 
ёки мазкур корхонани кенгайтириш ёки янги кўриш;интенсив 
ривожлантииш ёки мазкур корхонани техник қайта кўроллантириш 
ва реконструкция қилишдан иборатдир. 
Капитал 
қўйилмани 
тармоқ 
инвестицияси 
струтктураси 
дейилганда умуман иқтисодиётда ва саноат тармоқлар бўйича
нисбати ва буни тақсимланиши орқали шаклланади. 
Ўзбекистон республикамизда инвестицияни тармоқ структураси 
бўйича жойлаштиришга назар ташласак, шуни кўрсатмокдаки, асосан 
саноат 
тармоқларига, 
транспорт 
сохасига
жойлаштирилаётганлигини кўришимиз мумкин. Бундан ташкари 


51 
юқори келтирилган тармоқларга инвестицияларни жойлаштиришни 
йилдан йилга ўсиши кўзатилмокда.
2-жадвал 
Иқтисодиёт тармоқлари бўйича инвестициялар таркиби
16
(фоизда) 
2004 
2005 
2006 
Жами 
100,0 
100,

100,0 
Саноат 
28,1 
28,5 
29,9 
Қишлок хўжалиги 
5,0 
3,4 
3,2 
Қурилиш 
0,2 
0,5 
0,8 
Транспорт ва алоқа 
21,7 
23,1 
20,2 
Савдо ва умум овқатланиш 
1,5 
1,3 
1,3 
Бошқа сохалар 
6,9 
7,3 
9,9 
Хулоса қилиш мумкинки, мамлакатимиздаги инвестицион сиёсат 
халқ 
хўжалигини 
устивор 
сохаси 
бўлган 
йўналишларга 
жойлаштирилганлигини 
кўришимиз мумкин.Шуни таъкидлаш 
жоизки, мазкур инвестицияни бошқа тармоқларга хам жойлаштириш 
стратегиясини белгилаш ва амалга ошириш зарур. Чунки, бозор 
иқтисодиёти шароитида тармоқлар бир текисда замонавий ва 
16
Ўзбекистон Республикасининг йиллар бўйича Ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш асосий кўрсаткичлари 


52 
интеллектуал бойликлар билан бирга хамнафасликда ривожлантириш 
лозим. 
3-жадвал 
Асосий капиталга инвестицияларнинг технологик тўзилмаси
17
(фоизда) 
2004 
2005 
2006 
Жами 
100,0 
100,

100,0 
Қурилиш монтаж ишлари 
50,4 
45,6 
47,0 
Машина, ускуна ва инвентарь 
37,9 
43,6 
38,8 
Бошқа харажатлар 
11,7 
10,8 
14,2 

Download 6.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling